Фарзандингиз кўзини асранг!
- Бола ўйнаётган ҳона доимо ёруғ бўлсин. Агар болла кеч тушганда бошқотирмалар ечса, расмлар томоша қилса, албатта, стол устига тунги ёритгичларни ёқиб қўйинг. Лампочкадан таралаётган нур тўғридан-тўғри бола кўзига тушмасин.
- Ёдда тутинг: компьютер ва телевизор бола кўзи учун жиддий хавф туғдиради. 4-5 ёшли болалар телевизор қаршисида бир кунда 20 дақиқа ўтириб мультфильм кўрсалар кифоя.
- Болани ўқитишга ўргатаётганда китобни бурнининг тагида ушламасликка аҳамият беринг. Китоб ва кўз орасидаги оптимал масофа 30 сантиметр.