1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 3 куни!
ru uz
Пай ва томирлар тортишишида биринчи ёрдам

Томир тортишганда саросимага тушиш ёки вахима қилиш мумкин эмас, чунки хар кандай хаяжонлашиш вазиятни оғирлаштириши ва спазмни кучайтириши мумкин.
 
Биринчи ёрдам сифатида қуйидаги кетма-кетликда харакатланиш тавсия этилади:
1.    Шошилмасдан иккала оёқ товонини полга қуйинг. Ётган булсангиз ўтирган холатга ўтиб, бир неча сония шу холатда туринг. Сўнгра бирор бир нарсани ушлаган холда бутун оғирлигингизни оёқларга ташлаб аста-секин ўрнингиздан туринг.
2.    Зарарланган сохани енгил массаж қилинг. Бу қон айланишини яхшилаб, мускуллар бўшашишини таъминлайди.
3.    Тортишган оёғингизни ёзишга харакат қилинг. Агар болдир мускулингиз тортишган бўлса товонингиз билан туриб оёқ бармоқларини юқорига кўтаришга харакат қилинг. Ёки, товонингизга оғирлигингизни ташлаб орқага тиралинг. Оёқ бармоқларини қўл билан тортиш хам яхши эффект беради.

Агар товон мускуллари тортишса ўтирган холатингизда оёқларингизни узатиб, бош бармоқларингизни ўзингизга тортинг.
Агар соннинг олдги мускуллари тортишган бўлса тик (вертикал) холатда туриб, тиззани буккан холатда оёқ тўпиғингизни ушлаб, товонингизни думбангизга яқинлаштиринг. Товон мускуллари тортишса ўтирган холатингизда оёқларингизни узатиб, бош бармоқларингизни ўзингизга тортинг.

Агар соннинг орқа қисми мускуллари тортишган бўлса тик холатга ўтиб, тортишган оёғингизни бир қадам олдига қилиб, товони билан ерга қўйинг. Соғ оёғингизни тиззада букиб, унга қўлларингиз билан таянинг. Чаноғингизни орқага ташлаб аста-секин тортишган оёгингизни ёзинг. Бу харакатлар оғриётган оёқдан туфлингизни ечаётган холатга ўхшаши керак.
1.    Тортишган мускулингизни чимдинг ёки бирор бир ўткир бўлмаган буюм (ручка, вилка) билан енгил санчинг. Пичок ва игналар ишлатмаганингиз маъқул.
2.    Хуруж қолдирилгандан сўнг мускулларингизни енгил бўйлама харакатлар билан массаж қилинг, бу мускулларни бушаштириб, қайта такрорланишини олдини олади.
3.    Оёқни қўшимча иситиш учун узун пайпоқ ёки гольф кийиб юриш хам яхши эффект беради.

Пай ва томирлар тортишини олдини олиш усуллари (профилактикаси).
•    Жисмоний фаоллик даражасини нормага келтириш. 
•    Организм сув балансини меёрига келтириш.
•    Витаминлар етишмовчилигини йўқотиш.
•    Оёқ мускулларини массаж қилиш (уқалаш).
•    Тинчлантирувчи препаратлар ичиш.
•    Маълум бир (қулай) холатда ухлаш.

Орқага Чоп этиш