Ўтиш даври овқатини бера бошлашнинг оптимал ёшини турли муддатларнинг афзаллик ва камчиликларини таққослаш орқали аниқлаш мумкин.
Бола ўсишини қўллаб қувватлаш ва етишмовчилик ҳолатларини олдини олишни ушлаб туриш учун, қай даражада кўкрак сути энергия ва озуқа моддаларини етарли миқдори билан таъминлай олишини, шу билан бирга заҳарланган озуқа моддалари ва «бегона» оқсиллар истеъмолидан келиб чиқадиган инфекцион ва аллергик касалликлар билан касалланиш хавфи қандайлигини баҳолаш керак. Эътиборга олиш керак бўлган қўшимча муҳим жиҳатларга - боланинг физиологик ривожланнши ва етуклиги, овқат истеъмол қилишга тайёрлигини кўрсатувчи турли ривожланиш кўрсаткичлари, шу билан бирга - она истеъмол килган овқатининг таркиби, болани эмизиши камайишининг она фертиллигига таъсири ва болани парваришлаш имконияти мавжудлиги каби она билан боғлиқ омиллар, яна эса эрта ёшдагп болаларни парваришлашнинг тамойил ва усуллари киради.
Қушимча овқатни муддатидан анча аввал бера бошлашнинг узига хос камчиликлари мавжуд, яъни:
Қўшимча овқатни муддатидан анча кеч бера бошлаган такдирда ҳам муаммолар келиб чиқади, яъпи:
Шунинг учун қўшимча овқатни уз вақтида, бола ривожланишининг тегишли босқичларида бера бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қушимча овқатлантириш учун эса - боланинг тўлиқ 6 ойлик даври оптимал муддат бўлиб ҳисобланади.