Организмда магний қуйидагича тақсимланади: 60 % га яқини скелетда тўпланади (гарчи фақат 1 % гина магний суяк тўқималари тузилмасига киритилган бўлса-да), 27 % га яқини – мушакларда, 1 % дан кўп бўлмагани ички муҳитда айланиб юради. Магний бир неча юзлаб эссенциал метаболик реакцияларда, шу жумладан, АТФ, оқсиллар, углеводлар, ёғлар ва нуклеин кислоталари, глутатион, циклик АМФ (ЦАМФ) синтезида иштирок этади.
Магний суяк тўқималари, биомембрана ва хромосомаларда тузилмавий вазифани бажаради. Кальций ва калий билан бирга у мембраналар орқали ионлар ташилишини бошқаради.
Асосий озуқа манбалари, сўрилиши ва организмни таъминлаш имкониятлари. Магний организмга кенг озиқ-овқатлар тўплами билан бирга тушади. Унинг яшил ўсимликлардаги аҳамиятли мавжудлиги улар таркибида хлорофилл борлиги билан боғлиқдир. Магний, шунингдек, бошоқли донлар, ёнғоқлар, денгиз маҳсулотларида ҳам кўп бўлади.
Баъзи минерал сувлар (масалан, “Арзни”) ҳам магнийнинг яхшигина қўшимча манбаи бўлиши мумкин.
Са : Mg нисбати 1 : 0, ... 0,4 (2 ... 2,5)га тенг бўлганда, овқатдаги магний энг яхши сўрилади.
Магнийнинг асосий озуқа манбалари
Маҳсулот |
Порция, г |
Магний, мг |
Са : Mg |
Овқат толалари, г |
Ловия “Геркулес” Креветкалар Кепакли буғдой нон Бодом Қарағай ёнғоқлари Ерёнғоқ Жавдар нони Ҳандонписта Туршак Қора олхўри Кашнич (ошкўки) Бананлар
Устрицалар Исмалоқ Анжир Сабзи Сут Какао Треска балиғи Картошка Мол гўшти Кўк салат |
100 100 100 100 30 30 30 100 30 50 50 50 130 (1 та ўртача) 100 50 50 100 200 30 100 100 100 50 |
132 129 115 106 90 90 60 57 53 53 51 43 43
42 41 41 38 28 27 26 23 21 20 |
0,8 0,4 1,2 0,66 0,87 0,04 0,41 0,37 0,83 1,52 0,78 2,88 0,24
2,24 1,29 1,54 1,34 8,6 0,2 0,88 0,43 0,43 1,93 |
4,0 1,3 0 2,1 0,8 0,4 0,9 1,1 0,6 1,6 0,8 1,5 0,78
0 0,5 2,8 1,2 0 5,6 0 1,0 0 0,5 |
Организмни магний билан таъминлаш учун рационга турли-туман ўсимлик маҳсулотлари, йирик тортилган (ёки кепакли) ундан тайёрланган нон ва нон маҳсулотлари ва сут (қатиқ, йогурт) киритилиши лозим. Айнан сут маҳсулотларидан етарли миқдорда фойдаланиш парҳездаги магний билан кальцийнинг нисбатини ушбу минералларнинг энг яхши абсорбцияланиши учун оптималлаштиришга ёрдамлашади.
Овқат толалари бошқа минерал моддалари сингари, рациондаги магнийнинг биологик оммабоплигини муайян миқдорда пасайтиради. Шунингдек, рациондаги оқсил танқислиги (30 г/сут. дан камроқ) ҳам магнийнинг биологик оммабоплигини пасайтиради.
Аралаш рациондаги магнийнинг ўртача 30 % и сўрилади.
Етишмаслиги ва ошиқчалигининг сабаблари ва намоён бўлиши. Катта ёшли одамлардаги магнийнинг алиментар танқислиги элементнинг овқат таркибида кам миқдорда бўлиши, магнийнинг сўрилиши бузилиши (Крон касаллиги, салабсорбция синдроми, узоқ давом этган диарея), шунингдек, минералнинг пешоб билан ортиқча йўқотилиши (қандли диабетда ва диуретик дорилар қабул қилганда) натижасида ривожланиши мумкин.
Магний танқислигининг энг вақтли намоён бўлиши қон плазмасида ушбу минерал концентрациясининг 0,65 ммоль/л. дан камайишидир (гипомагниемия). Гипомагниемиянинг биринчи босқичида гипокальциемия (ҳатто рациондаги кальций миқдори етарлича бўлганида ҳам) ва қондаги кальций миқдорини тез нормаллашувини таъминловчи паратгормоннинг компенсатор ошиши кузатилади. Кейинчалик эса гипомагниемиянинг узоқ давом этишида гипокалиемия, авж олувчи гипокальциемия кузатилиб, у паратгормон ва D витаминига бардошли бўлади. Клиник кўринишларида тремор, мушак сиқилишлари, томир тортишишлари, кўнгил айниши, қайт қилиш нисбатан кўпроқ учрайди.
Магнийнинг узоқ давом этувчи танқислигида суяк тўқималарнинг тузилиши бузилади, остеопороз ривожланишининг тузилмавий ва регулятор белгилари пайдо бўлади: гидроксиапатит кристаллари нисбатан йирикроқ ва мўртроқ бўлиб қолади ва қондаги кальций миқдорини меъёрий даражада ушлаб туришнинг гормонал назорати бузилади. Магний танқислиги қандли диабет билан хасталанганларда глюкозага нисбатан толерантликни пасайтиради ва томирларда, миокардда, буйракларда кальций чўкиб қолишини кучайтиради. Магнийнинг рацион билан ҳаддан ташқари кўп миқдорда тушиш хавфи мавжуд эмас.
Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"