ru uz
Сумалак-етти малак!

Сумалак-етти малак!

Сумалак калорияси паст таом ҳисобланади. 100 грамм сумалакда 140 ккал. мавжуд. Масалан, 100 грамм шоколадда 539 ккал. мавжуд. Кўриниб турибдики, сумалакнинг калорияси анчайин паст.

Сумалак таркибидаги клетчатка (бириктирувчи тўқималар) организмда углевод ва липидлар сўрилишини секинлаштиради, табиийки ортиқча вазн билан курашишда ёрдам беради.

Сумалакда В1,В2, Е, РР, кальций, магний, темир, фосфор ва натрий каби ўта фойдали бўлган моддалар бор. Айни баҳор кириб келиши билан кузатиладиган авитаминозда сумалак энг яхши доридир.

Ушбу шифобахш таом таркибидаги буғдой иммунитетни оширади, инфекцияларга қарши девор ҳосил қилади, асаб тизимига яхши таъсир қилиб, юрак қон-томир фаолиятини яхшилайди.

9_test_0.jpg

Сумалакка шакар солинмайди, аммо у жуда ширин. У бор-йўғи 4 маҳсулотдан тайёрланадиган ва узоқ пишадиган (12 соат қайнатиладиган) таомдир. Сумалак тагига олмаслиги учун унга тозалаб ювилган тош ва ёнғоқлардан солинади.

Сумалак кўнгилларни чароғон этади. Айниқса, тайёрланиш жараёнида, яқин инсонлар қуршовида, байрамона қўшиқлар жўрлигида, кайфият ўтарилиши аниқ. Сумалак еб ортиқча вазндан халос бўлинг, иммунитетни мустаҳкамланг ва кўпроқ кулинг.

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5