ru uz
Болага қачондан ва қанча қулупнай бериш мумкин

Май ойи айни қулупнайнинг ғарқ пишган палласн. Қанча хоҳласангиз, шунча ейишингиз мумкин. Ўсиб келаётган болага ҳам бу мазали мевадан бергимиз келади. Аммо кўпчилик оналар бу мева аллергия чақиради деб, қачон ва қанча бериш устида бош қотирадилар. Қуйида ушбу саволларга жавоб берамиз.

Қулупнай антиоксидантларга бой, организмдан токсинларни ҳайдовчи реза мева ҳисобланади. Унинг таркибидаги шакарни бола ошқозони яхши ҳазм қилади. Шунингдек, мева таркибидаги А, С ва В1 витаминлари кўриш қобилиятини яхшилайди, иммунитетни оширади ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Қулупнайдаги кальций  фосфор моддалари эса боланинг ўсишига кўмаклашади. Кўриб турганингиздек, қулупнай бола учун фойдали мева.

Қулупнай таркибида гистамин моддаси мавжуд бўлгани учун ёшига етмаган болаларга бериш мумкин эмас. Ойлик боллалррга реза мевалардан черника мумкин.уларни оз-оздан бўтқага қўшиб, бола ошқозонини ўргатсангиз бўлади.

Кичкинтой 2 ёшга тўлганидан сўнг унга қулупнай беришни бошлаш мумкин. Аввал 1 дона мевани нонуштадан сўнг бериб кўринг. Ёдда тутинг  1 дона қулупнай билан бошлайсиз. Агар кечга бориб, ҳеч қандай аллергия кузатилмаса, эртасига 2 дона беришингиз мумкин. Мана шундай қилиб, бола организмини янги реза мевага ўргатасиз.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Ноябрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1