1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
Ҳомиладорлик. Йўқолсин зарарли егуликлар!

Ҳомиладорлик. Йўқолсин зарарли егуликлар!

Хомиладорсиз! Энди икки киши учун овқатланишингиз керак. Илгари «икки киши учун» деганда миқдор тушунилса, энди сифатга кўпроқ урғу берилади. Яъни истеъмол қилинаётган таом кўп эмас, сифатли бўлмоғи, туғилажак фарзанднинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатмаслиги муҳим. Буни ҳамма аёллар яхши билишади. Бироқ... Ҳали газланган ширин ичимликлар, ҳали шоколад, ҳали фаст-фудга тортаверса, нима қилиш керак? Ҳозирги болалар туғилмасданоқ шу нарсаларга учми ё биз оналар уларга нотўғри овқатланиш одатларимизни мерос қилиб бераяпмизми? Бир томондан егуликнинг зарари, иккинчи томондан эса «Ҳомиладор аёл кўнгли тусаганини емаса, фалон- фалон бўлади», деган қўрқув. Нима қилмоқ керак?

Витаминлар етишмаётганининг белгисими?

Бундай нозик паллада бўлажак онанинг кўнгли кутилмаган нарсаларни тусаб қолади. Ҳомиладорликда нимага бошқоронғи бўлиш кўпчилик ўйлаганидек етишмаётган моддаларга эмас, аёлнинг кайфиятига ва овқатланишдаги одатларига боғлиқ. Бўлажак она йиллар давомида ўзини кузатиб борган ва қуйидаги саволларга жавоб топган бўлиши керак:

  • Тушкунликка тушганингизда нима егингиз келади?
  • Ёшлигингизда бетоб бўлганингизда онангиз қандай таомлар пишириб берган?
  • Оилангизда ҳар қандай байрам дастурхонига нима, албатта, қўйиларди?
  • Оғир иш кунидан кейин қандай таом ёки ичимлик билан чарчоқбосди қиласиз?
  • Атроф жуда гўзал бўлиб, кайфиятингиз кўтарилганида одатда нима ейсиз?

Айнан шу маҳсулотларни гормонлар «ўйнаб» турган паллада кўнглингиз тусаши бор гап.

«Нега шоколад?»

Чунки у тетиклаштиради, серотонин миқдорини кўтаради ва чарчоқни тарқатади. Лекин ҳомиладор аёл организмида магний танқислиги ҳам шоколадга эҳтиёжни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзимга қандай ёрдам бера оламан: таомномага кўкатлар (исмалоқ, кашнич, петрушка), анжир, девзира гуруч, банан ва қора (!) шоколад киритиш керак.

«Кўнглим шўртаккина егулик тусаяпти-я...»

Баъзан бу минераллар етишмаслигининг белгиси бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда эса аёл кўп ҳаракат қилгани ёки токсикоз туфайли қайт қилгани учун организмдаги суюқлик кўпроқ миқдорда чиқиб кетиши натижасида шундай бўлади.
Ўзимга қандай ёрдам бера оламан: электролитлар балансини тиклаш учун кўпроқ сув ичинг. Таомномангизга эса ёнғоқ ва писта каби маҳсулотларни киритинг. Эчки сути ва ёғли балиқлар
ҳам фойдадан ҳоли эмас.

«Ширинликсиз яшай олмайман!»

Қонда қанд миқдори барқарор бўлмаслиги мумкин. Ҳар сафар ширинлик еганингизда бу беқарорлик ортаверади. Баъзан организмга маг­ний ва хром етишмаса, баъ­зан эса фосфор, олтингугурт, ҳатто, триптофан моддаси танқис бўлса ҳам аёл ширинликка талпинаверади.

Ўзимга қандай ёрдам бера оламан: оз-оздан тез- тез овқатланинг. Бирор нарса егингиз келса, ширинлик эмас, қуруқ мевалар ва ёнгоқларни эсланг. Таомномангизга сабзавотлар, пишлоқ, мевалар ва исмалоқдан кўпроқ киритинг.

«Ҳамир овқат жону дилим»

Яхши ухламаганимизда ва чарчаганимизда углеводларга эҳтиёжимиз ортади. Баъзида азот етишмаса ҳам ҳамир таомлар егингиз келади.

Ўзимга қандай ёрдам бера оламан: Таомномангизда оқсил етарлими? Шунга эътибор беринг. Гўшт, дуккаклилар, ёғли балиқ енг. Тўйиб ухланг, қатьий кун тартибига риоя қилинг. Кўпроқ жисмоний ҳаракат қилинг: қон яхши юришса, зарур моддалар органларга ва ҳомилага яхшироқ етиб боради.

Нима қилай, чипс, қотган нон ва фаст-фуд егим келаяпти?»

Қондаги қанд миқдорининг беқарорлиги шундай ҳолатга сабаб бўлади.

Ўзимга қандай ёрдам бера оламан: ўзингиз сабзи, олма, бақлажон каби фойдали мева ва сабзавотлардан чипслар тайёрланг. Бодринг, сабзи каби тишлаганда қарсиллайдиган сабзавотларни турли соус ёки сузма билан еб кўринг, нордонгина таъми, албатта, оғзингизга ёқади. Баъзида биз чипс ва қотирилган нонни, шунчаки, қарсиллагани учун яхши кўрамиз.

 

 Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Февраль 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 1