Кўкракдан ажратишни она-бола организми ушбу ҳодисага тайёр бўлганидан кейингина амалга ошириш лозим. Жаҳон соғлиқни саҳлаш ташкилоти тавсиясига кўра, болани 2 ёшгача эмизиш керак. Асли, бу ҳакда қуйидаги ҳолатлардан билиш мумкин:
*бола бир кўкракдаги сутдан тўймай, иккинчисини беришингизни сўрайди;
‘эмизишдан кейин она чарчоқ сезади;
‘кўкрак атрофида оғриқ сезилади.
Тавсияларни туғри бажаринг!
1 Агар бола кундузлари йиғлоқи, асабий бўлиб, уйқуси бузилса, кундузи онадан ажралгиси келмаса, атрофдагиларни тишлагиси келса (тажовузкор бўлиб қолса), она эса асабийлашиб, кўкраги сутга тўлаверса, демак, кўкракдан ажратиш жараёнида шошқалоқликка йўл кўйилган. Бунинг олдини олиш учун жараённи уч-тўртга бўлиб, босқичма-босқич амалга ошириш керак. Кимдир бунинг учун бир ҳафта сарфлаган бўлса, сиз ҳам худди шу йўлдай боришингиз шарт эмас.
2. Эрталаб ва кечкурун эмизинг, аммо бунинг орасида ва айниқса, тунда кўкрак бёришни тўхтатинг Агар бола уйқусираб эмишни хоҳласа, шиша идишчада озроқ қайнатилган сув беришингиз мумкин.
3. Оралиқ эмизиш ўрнига кундузи болага 2-3 қошиқдан янги ивитилган қатиқ, сувда пишган бўтқа, мевали пюре бериш мумкин.
4. Овқатлантиришни ўзгача тарзда, чиройли столча олдига ўтқазиб, ёнига чиройли идишчалар қўйилса, бола янги ҳолатни кўриб, чалғийди.
5. Фарзандингиз билан шу пайтларда кўпроқ ўйин ўйнашга ҳаракат қилинг. Натижада, бола она билан мулоқотнинг бошқа йўллари борлигини ҳам ўрганади.
6. Ҳар бир босқич, яъни эрталаб эмизмас- лик — 2 ҳафта, тунда эмизмаслик ҳам худди шунча муддат давом эттирилса, бо- лани кўкракдан айириш осон кечади.
7. Ухлаш олдидан фарзандингизни ялпизли сувда чўмилтиринг, уйқуси тиниқ бўлади
8. Бола эмишдан чиққан маҳал кескин озиб кетмаслиги учун таомнома оқсил ва витаминларга бой бўлиши керак. Бу дегани эрталаб, албатта, ичига сариёғ солинган сули ёки гуручли бўтқа, тушликкача қирилган сабзига озроқ сметана ёки қатиқ солиб едириш, овқатлар орасида яримта пишган тухум оқини бериш, товуқ гўштли шўрва ичириш керак. Таомлар қиймали бўлиши ҳам боланинг вазнини ортишига хизмат қилади.
9. Эмизикли она кўкрагини сиқиб боғлаши, камфора мойида компресс қилиши шарт эмас. Негаки, кўкракда сут йиғилиб, кейинчалик мастопатияга сабаб бўлиши мумкин. Пахта-ип матоли сийнабанд тақиб, сутни камайтириш учун маврак ўтидан дамлама ичиши керак. Маврак аёлда сут келишини тез тўхтатади. Аёл овқат ва чойни совуқроқ қилиб ичиши ва албатта, таомга петрушка, райҳон қўшиб истеъмол қилиши ҳам сугнинг тезроқ қочишига хизмат қилади.
Бу муҳим!
Боланинг иситмаси кўтарилганда, бетоб бўлганида, ичи кетганда, тишлари чиқаётганда, бош мия ички босими кўтарилиб, шунга қарши даво чоралари қўлланилганда ҳамда эмлаш муолажасидан кейинги 10 кунлик даврда кўкракдан чиқарилмайди.
Манба: "Суғдиёна " газетаси