ru uz
Мускул массасини ошириш учун 20 махсулот

1. Кунгабоқар уруғи (семечка)  
Протеиннинг энг кучли манбаси ва мускул массаси учун керакли бўлган витамин Е тутади.  Бу антиоксидант эркин радикалларни ажралишини камайтириб, машғулотлардан сўнг мускуллар тикланишини тезлатади.

2. Скумбрия
Омега-3 ёғли кислотасига бой балиқ. Хар бир спорт машғулотидан кейин организм кўплаб миқдорда оқсилни парчалай бошлайди ва биринчи навбатда мускулларга хужум қилади. Уйга келиб овқатингизни егунга қадар организм ўзини-ўзи еб қуйиши мумкин. Омега-3 бу жараённи ташқаридан оқсил тушгунича тўхтатиб туради. 

3. Киви
Киви – мускулларни озиқланиши учун тенгсиз махсулот. Кунига ейилган 3 дона киви организмни барча касалликлардан химоялайди.

4. Ананас
Унинг таркибидаги бромелайн ферменти биринчидан турли машғулотлардан кейин мускуллардаги оғриқ синдромини  йўқотса, иккинчидан ташқаридан организмга тушаётган оқсилни ўзлаштиришини яхшилайди. 

5. Кофе
Кофеин давомли машқлардан кейин мускул оғриғини камайтиради. Шу каби эффект кўк чойда хам бор. Энергетиклар эса маън этилади.

6. Мол гўшти
Алмашмайдиган аминокислоталар тутиш бўйича чемпион хисобланиб, кўп миқдорда креатинин тутади. У эса ўз навбатида мускул массасини ортиши, ёғларни эритиши ва чидамлиликни ошириши мумкин.

7. Занжабил (имбирь)
Бу зиравор энг кучли табиий оғриқ қолдирувчи хисобланиб, аспириндан кам таъсир этмайди. 

8. Табиий йогурт
Йогуртни олиб турли мевалар билан аралаштириб истеъмол қилиш хам депрессиядан халос этади, хам ичаклардаги соғлом бифидобактерияларни сонини кўпайтиради.

9. Бодринг
Бодрингни пўчоғини тозаламасдан енг. Чунки айнан унинг пўчоғида тананинг қўшувчи тўқималарини таркибига кирувчи коллаген моддалар бор.

10. Шоколадли сут
Унинг таркибидаги кальций хам суякларни мустахкамлайди, хам мускуллардаги оғриқни камайтиради.
 
11. Гречка
Гречка таркибида углевод кам бўлишига қарамасдан мускулларни ўсиши учун зарур булган аминокислоталар мавжуд. Шунингдек гречкали каша қон томирлар деворини мустахкамлайди.

12. Бодом
Бодом таркибида кўп миқдорда Е витамини мавжуд бўлиб, хам мускулларни тикланишини тезлатади, хам кайфиятни кўтаради. Кунда бир-икки сиқим бодом ейиш юракни соғ тутади.

13. Олча шарбати
Олча табиий аналгетик хисоблангани учун машқлардан кейинги овқат махалида айнан унинг шарбатини ичиш тавсия этилади.

14. Қиём
Организм ширинлик талаб қилганда хам калорияси камроқ хам кўп миқдорда оқсил тутувчи десерт хисобланади. Турли хил кремли тортлар ўрнига тавсия этилади.

15. Кунжутли холва
Кунжут рух элементига бой булиб, оқсил синтези ва хужайраларни ўсишида мухим роль ўйнайди. Машқлардан олдин кофе билан тановул қилиш мумкин.

16. Тухум
Оқсил ва D-витамини кўплиги жихатидан устун турувчи тухум, мускуллар бойлами учун зарур хисобланади. Врачлар хафтасига 10 донадан ортиқ тухум емасликни тавсия этади.

17. Ширин мурч
С витамини кўп тутиши бўйича булғор калампири лимон ва смородинадан устун туради. Бу антиоксидант эса мускуллар ривожланиши учун фойдали хисобланади.

18. Сельдь
Кўп миқдорда креатинин моддаси тутгани учун мускуллар ривожланишини кучайтиради. Шуба салати холатида ейиш тавсия этилиб, алкоголли ичимликлар билан ичиш мумкин эмас.

19. Ундирилган буғдой
Хром микроэлементи манбаси хисобланади. Ўз навбатида хром энергия манбаи хисобланган С витаминини ўзлаштирилишини кучайиради. Шунингдек буғдой таркибидаги аргинин аминокислотаси мускулларга қон оқиб келишини яхшилайди.

20. Газсиз минерал сув.
Мускуллар 80% сувдан иборат. Машқ пайтида кўп терлаш ва нафас орқали чиқиб кетадиган сув ўрнини тўлдириш учун газланмаган минерал сувни оз-оздан ичиш тавсия этилади. Бу хам микроэлементлар балансини тиклайди хам мускуллар ўсишини кучайтиради. 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Март 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31