ru uz
Хомиладорликнинг биринчи триместрида овқатланиш принциплари

Тўлақонли овқатланиш хомиладор аёл ва боланинг соғлиғига таъсир этадиган мухим омиллардан биридир. Бўлажак боланинг мукаммал ривожланиши учун хомиладор аёлнинг овқатланиш рациони қуйидаги принциплар асосида тузилиши керак:
•    Бўлиб-бўлиб овқатланиш принципи: хар 3-4 соат оралиғида овқатланиш;
•    Овқат тайёрлаш пайтида махсулотларга ишлов беришда зарарсиз усулларни қўллаш: буғда пишириш, димлаш, духовкада тоблаш:
•    Рационга сифатли меваларни қўшиш;
•    Етарли миқдорда сув ичиш кераклигини унутмаслик (кун давомида 1,5 литр);
•    Сувдан ташқари табиий шарбатлар ва гиёхли чойларни ичиш.

Овқат рациони қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
•    Ғалла-дон ёрмалари (гречка, буғдой, гуруч);
•    Сут махсулотлари (творог, кефир, йогурт);
•    Балиқ махсулотлари ва гўшт (товуқ гўшти, мол гўшти, қўй гўшти);
•    Ўсимлик ва хайвон ёғлари (кунгабоқар ёғи, зайтун мойи, сариёғ);
•    Янги мева ва сабзавотлар.

Қуйидагиларни овқат рационида олиб ташлаш керак ёки чегаралаш керак: 
•    Озуқа қўшимчали махсулотлар, эмульгаторлар, консервантлар, ароматизаторлар;
•    Юқори аллерген махсулотлар (апельсин, қулупнай, шоколад);
•    Ўткир таъмли, дудланган, тузланган, ва аччиқ овқатлар (сирка, қалампир, мурч, ерқалампир);
•    Ширин булочкалар, колбаса махсулотлари, ёғли ва қовурилган овқатлар.

Хомиладор аёлнинг овқатланиш менюси етарли миқдордаги оқсиллар, ёғлар, углеводлар, микроэлементлар ва витаминлардан иборат бўлиши керак.
Хомиладорликнинг биринчи ойлари эрта токсикоз билан характерланиб, у нахорги кўнгил айниши, қайт қилиш ва иштахасизлик билан намоён бўлади. Яхши кайфиятни сақлаб туриш учун кўпроқ газсиз сув ичиш, ошозонга зўр бермаслик учун парциал (оз-оздан, тез-тез) овқатланиш керак.
   
Хомиладорлар қандай витаминларни қабул қилиш керак
Бола туғилишини кутиш хаяжонли онлар хисобланади. Кўпчилик аёлларга фойдали озуқа махсулотларидан ташқари минерал ва витаминларни хам ичиш талаб этилади. Ножўя оқибатлардан қочиш учун уларни врач тавсия этган дозаларда қабул қилиш керак. Тавсия этиладиган препаратлар:
•    фолиев кислота, 
•    ретинол, 
•    токоферол,
•    йод.
Фолиев  кислотаси (витамин В9) ни ичишни хомиладорликни режалаштириш даврида бошласа хам бўлади. Бу витаминни мунтазам ичиш хомиланинг бош ва орқа мияларини нуқсонсиз ривожланишини таъминлайди. Шунингдек, фолиев кислотаси хужайралар бўлинишида қатнашиб, плацентани шаклланишида иштирок этади. Фолатлар етишмовчилигида болада қуйидаги оқибатларни кузатиш мумкин:
•    болада асаб чурралари,
•    боланинг бош миясини етарли ривожланмаслиги,
•    боланинг ўсишдан қолиши.
•    хомиладор аёлда фолиев танқис анемия,
•    плацентар етишмовчилик.

Ретинол, ёки витамин А хам гинекологлар томонидан хомиладорликка тайёргарлик давридаёқ буюрилади. Бу ёғда эрувчи витамин тўқималарда тўпланиш хусусиятига эга бўлгани учун қаътий дозада қабул қилиниши керак. Ретинол хомилада хужайраларни тўғри бўлиниши ва шаклланаётган аъзоларда нормал тақсимланиши учун керак бўлади. Унинг ортиқчалиги бош мия ва юрак нуқсонларига олиб келади. Тавсия этиладиган дозаси 2500 бирликка тенг.

Токоферол, ёки витамин Е кучли антиоксидант хисобланиб, аёллар жинсий тизимини нормал фаолиятини ва хомиладорликни тушиш тахдидидан сақланишини таъминлайди. Токоферол шунингдек, терини эластик қилиб, қашиганда қоладиган доғ ва чандиқланишини олдини олади, туғруқ йўлларини йиртилишини профилактика қилади. Унинг суткалик дозаси 15 мг.

Йод препаратлари хомилада гормонлар ажралиши ва скелет тизимини шаклланишини таъминлайди. Шунингдек йод боланинг интеллектуал ривожланишини кучайтиради,  IQ даражасини оширади, йод етишмовчилиги аёлларда метаболизмни секинлашуви натижасида - семизлик , иммунитетни пасайиши натижасида – тез-тез шамоллашларга олиб келади. Йоднинг суткалик миқдори 250 мг ни ташкил этади. 

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Сентябрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6