ru uz
Ўсмирлик ёшидаги ортиқча вазн инсулт хавфини оширади

Ўсмирлар орасида ҳаракатсизлик ва бошқа омиллар туфайли семириш касаллиги кўп кузатиляпти. Гётеборг университети тадқиқотчилари 37669 нафар эркак кишининг маълумотларини таҳлил қилишди ва ўсмирлик пайтида тана вазни кўрсаткичи юқори бўлган эркаклар инсултга мойиллиги аниқланди, деб ёзади The Hindustan Times нашри.

Мутахассислар иштирокчиларнинг 8 – 20 ёш оралиғидаги тана вазни кўрсаткичларини ўлчаб кўрди. Қатнашчилар яқин 38 йил назорат қилинди. Бу давр мобайнида 918 киши инсултни бошдан кечирди. 8 ёшида нормал ҳолатда бўлиб, 20 ёшларида вазни ортган иштирокчиларда инсулт 80 фоиз кўпроқ кузатилди. Хуллас, бу гурухга мансуб 1800 нафар иштирокчидан 67 таси, яъни 3,7 фоизи инсулт муаммосига дуч келди.

Шунингдек, 8 ёшида ҳам, 20 ёшида ҳам ортиқча вазнга эга бўлган одамларда инсулт эҳтимоли 70 фоизга кўп бўлди. Бундан ташқари, вазн ортиши ва гипертония ўртасида ҳам боғлиқлик борлиги аниқланди.

Манба:  soglom.uz

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5