ru uz
Ўсмирлик даврида алкогол истеъмол қилиш мияни қаттиқ зарарлайди

Ичкиликка берилиш одати ўсмирлар орасида ҳам кузатилиб туради. Бу эса миянинг хотира, диққат ва тил билан боғлиқ ҳудудларини зарарлаш билан бирга, турли муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Орегон университети олимларининг сўзларига қараганда, айнан ўсмирлик даврида мия шаклланиш ва улғайиш босқичидан ўтаётган бўлади. Бу нафақат биологик ривожланиш, балки руҳий-ижтимоий хулқ-атворнинг ҳам шаклланишидир.

Олимлар алкогол истеъмол қилишнинг мия фаолияти, ишчи хотира, оғзаки нутқ, қарор қабул қилиш, сезиш қобилиятларига таъсирини ўрганиб чиқди.

Натижада, алкогол миянинг хотира, диққат, тил, онг фаолияти учун муҳим бўлган ҳудудларини кичрайтириши ва енгиллаштириши маълум бўлди. Жумладан, спиртли ичимликлар таъсири туфайли ёшлар янги сўзларни қийин ўзлаштиради, бу эса мия фаоллигининг ўзгаришидан дарак беради.

Манба:  soglom.uz

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5