ru uz
Хомиладорлик ва эмизикли даврнинг боғлиқлиги

Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида кўпинча қабзият пайдо бўлади. Бундай ҳолларда оч қоринга наҳорда қатиқ ичиш, мевалар ейиш, сабзи, карам, лавлагини тўғраб, аралаштириб ейиш ёки хона ҳароратидаги бир стакан сув ичиш керак. Врач буюрмаса, ич сурадиган дориларни ичмаслик керак, чунки улар бачадонни қисқартириши мумкин.

Ҳомиладор аёл тўғри овқатланганда, парҳезга риоя қилганда шу даврда пайдо бўладиган ҳомиладорлик токсикозлари деб аталадиган ўзига ҳос ҳолатнинг олди олинади.

Аёл киши кўзи ёригандан кейин ҳам овқатланишга яхши аҳамият бериш керак. Эмизикли аёл тўйиб овқат емаса, сути камайиб кетиши мумкин. Сут ва сут маҳсулотлари эмизикли онанинг овқатланишида муҳим ўрин тутади, булар организни кўкрак сути ҳосил бўлиши учун зарур моддалар билан таъминлаб туради. Эмизикли аёлнинг ҳар куни 3—4 стакан сут ичиб туриши ва 50—100 грамм творог еб туриши тавсия этилади.

Витаминлар ва минерал модалар эмизикли аёл пархезида катта аҳамиятга эга, чунки улар бола организмига она сути билан ҳам тушиб туради. Эмизикли она пиёз, саримсоқ пиёз, қалампир, хантал ва шунга ўхшаш нарсаларни емаслиги ке­рак, чунки бунда сутнинг таъми бузилади ва ҳиди ёмон бўлиб қолади, натижада бола кўкракни оғзига олмай қўйиши мум­кин. Вино, ароқ ва пиво ичиш асло мумкин эмас, чунки алкогол сут билан бола организмига дарров тушиб, уни задарлайди. Эмизикли она маълум миқдорда сут ҳосил бўлиши учун суткада 2 литргача суюқлик ичиб туриши керак.

Ҳомиладорлик даврида айниқса озодагарчиликка риоя қилиш муҳим. Тери ўпка билан бир қаторда нафас олишда қатнашади, тер билан алмашинувнинг баъзи маҳсулотларини ажратади, бу буйраклар ишини енгиллаштиради, организмни касаллик қўзғатувчи микроблар киришдан ҳимоя қилади. Ниҳоят, покиза тери, янги кийим одам руҳини тетик қилади ва бардамлик беради. Илиқ душда чўмилиш, кейин хона ҳароратидаги сувга дағал сочиқни ҳўллаб, баданни ҳар куни ишқалаб артиш жуда фойдали. Бу нерв системасини мустаҳкамлайди, қон айланиши ва нафасни яхшилайди. Ҳомиладор аёл иссиқ ҳаммомда чўмилиши мумкин эмас, ҳомиладорликнннг 32-ҳафтасидан бошлаб унга ванна қабул қилиш ман этилади. Душда чўмилиб туриш эса то туқкунгга қадар жуда фойдали бўлади. Ўрин-кўрпа, ёстиқ жилдини ҳар ҳафтада, ич кийимни эса бун­дан ҳам тез-тез алмаштириб туриш лозим.

Айиқса сут безларини парвариш қилишга алоҳида аҳамият бериш керак. Сут безларини ҳар куни эрталаб ва кечқурун илиқ сувда совунлаб ювиш, кейин дағал сочиқ билан қуруқ қилиб артиш лозим, кўкрак учинннг нозик терисига шикаст етказиб қўймасликка ҳаракат қилиш керак. Шунингдек, ташқи жинсий аъзоларни покиза тутиш жуда муҳим. Ҳомиладор аёл ҳар куни ташқи жинсий аъзоларини илиқ сувда совунлаб ювса, жуда яхши бўлади.

Ҳомиладорликнинг биринчи онларида қон кетиб қолиши ва Сюда тушишининг олдини олиш учун камроқ жинсий алоқа қилиш керак. Кўз ёришига икки он қолганда вақтидан илгари тўғб қўйиш ва жинсий аъзоларга инфекция тушиши хавфи бўлганидан жинсий алоқани тўхтатиш лозим.

Ҳомиладорлик даврида ҳар куни камида уч соат очиқ ҳа­вода сайр қилиш керак. Мусаффо ҳаво қон айланишини ва нафасни яхшилайди, мусаффо ҳаво фақат аёл соғлиғи учун эмас, балки боланинг тўғри ривожланиши учун ҳам зарур. Сояда ҳаво ванналари қабул қилиш жуда фойдали. Офтобда камроқ бўлиш керак.

Хона озода бўлиши, хавосини доимо янгилаб туриш ва уйни намлаб супуриб-сидириш зарур. Хонада ҳаво ҳарорати кўпи билан 18—20С бўлсин, акс ҳолда ҳомиладор аёлнинг нафас олиши ва қон айланиши қийинлашади. Ҳомиладор аёл бор хонада чекиш асло мумкин эмас.

Соғлом аёл ҳомиладорлик эсон-омон кечаётган бўлса, ўзи ўрганган жисмоний машқлар билан шуғулланиб туриши мумкин. Эрталаб бадантарбия қилиш шарт, спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш мумкин. Гавда силкинадиган, жуда зўр келадиган ва нафас тўхталиб қоладиган (сакраш ва ҳоказо) машқлар билан шуғулланиш ярамайди. Силташ, зарб тегиши ва йиқилиш билан ўтказиладиган спорт ўйинлари мумкин эмас. Ҳомиладор аёлларга спорт мусобақаларида қатнашишга рухсат берилмайди, чунки бундай мусобақалар фақат катта жисмоний зуриқиш билан эмас, балки асабий зўриқиш билан ҳам кечади.

Ҳомиладорликда жисмоний машқлар билан махсус мажмуа бўйича шуғулланиш мақсадга мувофиқдир. Бу мажмуага қорин пресси мускулини ва чаноқ тубини мустахкамлайдиган машқлар киритилади, бу тутиш учун муҳим. Машқлар сони аёл­нинг жисмоний ривожланишига аа машқ қилганлигига боғлиқ бўлади. Машқларни кўпи билан ўн минут бажариш керак. Гимнастикадан кейин баданни илиқ сув билан ювиш ёки душда чўмилиш керак. Барча жисмоний машқларни ҳомиладор аёл врач рухсати билан бажаради.

Кўпчилик ҳолларда ҳомиладорлик даврида аёл ўзининг одатдаги ишини қилаверади. Бироқ, бу иш ofиp нарса кўтариш, мускулларнинг жуда зўриқиши ёки баданнннг силкиниши (масалан, тракторда, кранда ишлаш ва ҳоказо) билан боғлиқ бўл­са, ҳомиладор аёл анча енгил ишга ўтишга муҳтож бўлади. Меъёрида жисмоний ва ақлий меҳнат билан шуғулланиш аёлга яхши таъсир қилади ва аксинча, беҳаракатлик, ҳадеб ётавериш семириб кетишга, мускулларнинг бўшашиб қолишига, жаҳлдор бўлиб қолишга олиб боради.

Маълумки, ҳомиладор аёл салга чарчаб қолади, унинг ҳадеб ухлагиси келаверадн. Шу сабабли, у кечаси камида 8 соат ухлаши керак, бундан ташқари, кундузи ухлаб олиши ёки 1 — 1,5 соат ётиб дам олиши лозим. Ухлашдан олдин хонани яхшилаб шамоллатиш тавсия қилинадн. Ортиқча ишлаш, очик ҳавода етарлича бўлмаслик, нотўғри овқатланиш ва бошқаларда аёл яхши ухлай олмаслиги мумкин. Уйқусизликда врач маслаҳатисиз ухлатадиган дори ичиш мумкин эмас. Дорининг ҳомилага ёмон таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутманг. Масалан, ҳомиладорлик даврида умуман шифокор буюрмаса, дориларни бўлар-бўлмасга ичавериш ярамайди. Афсуски, баъзи ҳомиладор аёллар сал лоҳас бўлганларида, томоғи оғриганда (ангинада), бош оғриганда ўзларича антибиотиклар, стрептоцид, пирамидон, люминал, анальгин ва бошқа дори­ларни ичаверадилар. Бу катта зарар қилиши мумкин, чунки ҳомила организмга тушган дори препаратларига жуда сезгир бўлади. Шуни унутмангки, ҳомиладор аёл ичган кўпгина дорилар ҳомила организмига тез киради ва секин чиқади. Шу сабаб­ли организмда жуда кўп миқдорда йиғилади. Бу ҳомила ички аъзоларини зарарлаши ва янги туғилган болани касалликка чалинтириб қўйиши мумкин.

Баъзи жувонлар ҳомиладорлик даврида қиттак ичкилик ичса бўладими, деб сўрашади. Бу саволга йўқ, асло мумкин эмас, деб жавоб бериш керак. Кузатишлар шуни кўрсатдики, ҳомиладор аёл бир қадақ вино ичгандан кейин орадан 10—15 минут ўтмасданоқ ҳомила қонида алкоголдан нишона пайдо була бошлайдн. Ривожланаётган ҳомила учун бу кучли оғу, у ҳомила марказий нерв системаси шаклланишини бузиши ва келажакда боланинг ақлий қобилиятига ёмон таъсир қилиши мумкин. Алкоголли ичимликлар (вино, пиво, ароқ ва ҳ.к.) аввало аёлнинг узига ёмон таъсир қилади, унда бачадон қисқариши бошланиб, бола тушиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида чекишнинг зарари ҳам бундан қолишмайди. Никотин она организмидан ҳомила қонига ўтиб, унинг тўғри ривожланишига ёмон таъсир қилиши мумкин.

Тишларингиз доимо тоза бўлсин, бу катта аҳамиятга эга. Эрталаб ва кечқурун тишни чўткада тиш пастаси билан тозалаш, овқатланиб бўлгандан кейин эса овқат қолдиқларини кетказиш учуй ofизhи сув билан чайиш керак. Ҳомиладор аёл тиш дўхтирига бориб, тишларини даволатиши, зарур бўлганда эса касал тишларини олдириши керак. Ҳомиладор аёлда тишлар бузилган бўлса, у туғруқдан кейинги даврнинг кечишини оғирлаштириши ва ҳомилани касалликка чалинтириши мумкин. Ҳомиладорлик даврида тишларни яхши сақлаш учун минерал тузларга бой бўлган мева ва сабзавотларни етарли миқдорда еб туриш керак.

Кийим ва пойабзалга аҳамият бериш лозим. Кийим кенгроқ бўлиши, кўкрак ва қоринни айниқса ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида сиқмаслиги керак. Ҳомиладорликнинг V—VI ойидан бошлаб, албатта бандаж таьқиш зарур, у қорин девори мускулларини чўзилишдан сақлайди, ҳаракатни енгиллаштиради ва ҳомиланинг туғри ётишига имкон беради. Бандаж ётган ҳолда кийилади, кечаси эса ечиб қўйилади. Ҳомиладор аёлнинг поябзали ойоғига мос бўлиши, пошнаси кенг, паст бўлиши ло­зим. Баланд пошна туфли ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида гавда мувозанатини сақлаш учун қийинчилик туғдиради, оёқлари ва елка мускулларини зўриқтиради.

Аёл киши бўйида бўганининг илк аломатларини сезиши биланоқ гинекологга боришқ ва кейқнчалик у ерга мунтазам равишда қатнаб туриши керак. Бу врачга ҳомиладорлик муддатини туғри белгилашга ва унинг кечишидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Ҳомиладор аёл врачдан туғиш ва туғаётган вақтида ўзни қандай тутиши ҳақида зарур маслаҳатларни олади. Буларни билиб олса, туғаётган пайтида унча қийналмайди.

Ҳомиладор аёл булажак фарзандининг соғлиғи унинг ҳаёт тарзига ва ҳатти-ҳаракатига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлишини доимо эсида тутиши лозим.

Аёл киши кўзи ёригандан кейин ҳам баданини доимо озода тутиши, ҳар куни белигача илиқ сувда ювиниши шарт. Сут безларини болани ҳар сафар эмизиш олдидан ювиш зарур. Кўкрак учи ёрилиши (мастит)нинг олдини олиш ва даволаш учун сут безларини 10—15 минут давомида хонада очиб ўтириш керак, йилнннг нссиқ пайтида бу муолажани очик ҳавода ўтказса бўладн. Ич кийимни ва ўрин-кўрпа, ёстиқ жилдини ҳафтада камида бир, икки марта туққандан кейин дастлабки пайтларда эса бундан ҳам тез-тез алмаштириб туриш лозим.

Кўзи ёриган аёл сиҳат-саломат бўлса эсон-омон қутулиб олганидан кейин иккинчи кундан бошлаб унга гимнастика машқлари буюрилади, бу машқлар тезда қувватга киришга имкон берадн, ҳомиладорлик даврида чўзилган мускул ва қорин девори терисини мустаҳкамлайди ҳамда ички аъзолар ишини яхшилайди. Жисмоний машқлар билан шуғулланганда зўриқмаслик керак.

Болани кўкрак бериб эмизиб турган даврда айниқса чекиш ва алкоголли ичимликларни ичиш асло мумкнн эмас.

Бола эмизадиган она очиқ ҳавода купроқ бўлиши, вақтида меҳнат қилиб, вақтида дам олиши, кечаси мириқиб, тинч ухлаши керак.

Юқорида айтилганларга риоя қилганда ҳомила яхши ривожланади, бола соғлом туғилади, она эса сиҳат-саломат бўлади.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5