ru uz
Ҳомиладор aёл ва эмизикли онанинг овқатланиши ҳамда кун тартиби

 

Ҳомиладор аёлнинг ҳаёт шароити ва кун тартиби — овқат ланиши, меҳнати, уйқуси, дам олиши боланинг тўғри ўсиши ва ривожланишида жуда катта аҳамиятга эга.

Ҳомиладор аёл қай ҳилда овқатланмасин, ҳомила унинг организмидан ўзига керакли зарур нарсани олади, деган фикрнинг ҳато экани ҳозирги пайтда исбот этилган. Бўлғуси онанинг кам, сифатсиз овқатланиши ўз-ўзидан бола тушишига, боланинг ой-куни етмай, чала, вазни кам ва турли ҳилда майиб-мажруҳ бўлиб туғилишига сабаб бўлади. Янги туғилган боланинг сиҳат-саломат бўлиши кўп жиҳатдан ҳомиладор аёлнинг овқатланишига, у тановул қиладиган таомнинг турли-туман бўлишига ва у ни маълум бир вақтда еб туришига боғлиқ бўлади. Онанинг оч юриши болага анча катта бўлганида ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай бола одатда нимжон бўлиб усади ва ҳар хил касалликларга тез-тез чалиниб туради.

Баъзи одамлар аёл киши бўйида бўлгандан бошлаб кўп овқат еса фойдали бўлади, деб ўйлайдилар. Бу нотўғри. Кўп овқат ейиш ва суюқлик ичиш овқат хазм қилиш йўлини тўлдириб қўяди, бунда юрак, жигар, буйракларга зур келади, ҳолбуки, улар шу даврда бусиз ҳам ортиқча зўриқиш билан ишилайди.

Ҳомиладор аёлнинг овқати тўла сифатли ва оқсиллари, ёғлари, углеводлари, сув, минерал тузлари ва витаминлари етарли бўлган хилма-хил таомлардан иборат бўлиши зарур. Ўсаётган организм учун асосий қурилиш манбаи бўлмиш оқсилнинг роли айниқса катта. Ҳомиладорлик пайтида аёл организмининг оқсилга бўлган эҳтиёжи, ҳусусан ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида тахминан 50 фоизгача ортади.

Оқсиллар ҳайвонлар ва ўсимликлардан олинадиган кўпгина маҳсулотларда бўлади. Гўшт, балиқ, тухум, сут, творог, нўхат, ловия, нонда ва ёрма маҳсулотларида (ҳусусан сули ёрмасида) оқсил кўп бўлади. Сут оқсили (сут, творог, пишлоқ) жуда қимматли бўлади, буларни ҳомиладор аёл ҳар куни еб-ичиб туриши керак.

Углеводлар ва ёғлар одам организмида энергиянинг асо­сий манбаи ҳисобланади. Углеводлар турли ҳилдагн сабзавотларда, нон, ёрмалар, қанд, асал, меваларда кўп бўлади. Улар нерв системаси, юрак, жигар ва бошқа ички аъзолар фаолияти учун жуда катта аҳамиятга эга. Углеводлар организмга ортиқча миқдорда тушиб турса, одам семириб кетиши мумкин. Шу сабабли, ҳомиладор аёл семиришга мойил бўлса, углеводларга бой овқатларни камроқ ейиш керак.

Булардан, сут маҳсулотларидан олинадиган ёғлар (сариёғ, қаймоқ) жуда фойдали, уларни организм осон сингдиради. Ўсимлик мойларидан кунгабоқар мойини истеъмол қилиш тавсия этилади. Қўй, мол ёғининг ҳазм бўлиши анча қийин. Шу сабабли, ҳомиладор бўлганда, ҳусусан, ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида уларнн камроқ ейиш керак.

Ҳомиладорлик даврида аёл организмининг минерал моддаларга, ҳусусан кальций ва фосфорга эҳтиёжи ортади. Булар ҳомила суягининг шаклланиши учун зарур, онада эса моддалар алмашинувида катта ўрин тутади. Шунингдек, темир тузларига эҳтиёж ортади, темир тузлари қизил қон таначаларида (эритроцитларда) бўлади ва организмнинг кислородни ўзлаштиришида катта рол ўйнайди. Сабзавот, мевалар, гўшт, йирик тортилган ундан ёпилган нон, гречиха ёрмасида, сут маҳсулотларида минерал тузлар кўп бўлади. Турли-туман овқатлар еб турилганда аёл организми зарур миқдордаги минерал моддалар билан таъминланади. Шуни унутмаслик керакки, минерал моддаларнинг овқатда етарли бўлмаслиги тишларнинг касалланишига сабаб бўлиши мумкин.

Ош тузи ҳомиладор аёл овқатида муҳим ўрин тутади. Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш организмда суюқликнинг тутилиб қолишига ва шиш найдо бўлишига олиб боради. Шу сабабли, ҳомиладорликнинг иккинчн ярмида ош тузинн кам ейиш лозим. Суюқликнн ҳам кўп ичмаслик керак. Ҳомиладорлик эсон-омон кечганда суткада 1 л гача суюқлик ичиш мумкин, шишга мойиллик бўлганда эса суткасига кўпи билан 0,8 л суюқлик ичган яхши.

Ҳомиладорлик даврида витаминларга эҳтиёж жуда ортиб кетиши аниқланган. Витаминлар онанинг ҳимоя кучларини мустаҳкамлаш ва ҳомиланинг тўғри ривожланиши учун зарур. Витаминлар етишмаганда умумий аҳвол ёмонлашади, беҳоллик пайдо бўлади, одам жаҳлдор бўлиб қолади, бош оғрийди. Баъзи ҳолларда ҳомиладор аёл организмида айрим витаминларнннг очиқдан-очиқ етишмаслиги ҳомила ривожланишининг ўзгаришига ва бола тушишига ҳамда ой куни тўлмай, вақтидан илгари туғиб қўйишга олиб бориши мумкин.

Ҳомиладорликнинг тўғри ривожланиши учун витамин А, С, D, Е ва В гуруҳидаги витаминлар жуда катта аҳамиятга эга. Витамин А етишмаслиги ҳомиланинг ўсишига ёмон таъсир қилади, ҳатто ҳомиланинг она қорнида ўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Балиқ мойи, жигар, capёғ, тухум сариғида ви­тамин А кўп бўлади. Сабзи, помидор, наъматак, урик ва бошқа мева ҳамда сабзавотларда каротин деган маҳсус модда бў­лади, бу модда одам организмида витамин А га айланиш ҳусусиятига эга. В гуруҳидаги витаминларнинг (B1, В2) етишмаслиги тyғpyx вақтида тyғpyқ фаолиятининг суст бўлиши учун асосий сабаблардан бирн бўлиши мумкин. Бу гуруҳдаги вита­минлар қора нонда, ачитқида, гўштда, жигарда, сули па гре­чиха ёрмаларида бўлади. Витамин С (аскорбат кислота) организмнинг инфекцияларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширади; витамин С қора смородина, наъматак меваси, тузланган карам, лимон, олманинг нордон нави, апельсин, ман­дарин, крижовник, қулупнай, малинада кўп бўлади. Витамин D ҳомила суяк скелетининг шаклланишида муҳим роль ўйнайди, у балиқ мойида, тухум сариғида, балиқ икрасида, сут маҳсулотларида бўлади. Витамин Е етишмаслиги ҳомиланинг ривожланишини бузади. Витамин Е ўсимлик мойлари, жўхори, ерёнғоқ, нўхат, коҳу, гўшт, сут маҳсулотларида кўп бўлади.

Ҳусусан, ёз пайтида овқатга ишлатиладиган кўпгина моддаларда витаминлар бўлади. Қишда ва баҳорда мева ва сабзавотларда витаминлар миқдори  кам бўлганидан врач буюришига қараб поливитамин препаратларини қабул қилиб туриш лозим.

Ҳомиладор аёл сиҳат-саломат бўлиб, иштаҳаси яхши бўлса, ҳомиладорликнинг биринчи ярмида одатдагидек овқатларини еявериши мумкин. Вошқоронғи бўлганда кўпинча баъзи овқатларни кўп егиси келади, бир хилларини эса кўришга тоқати бўлмайди. Бўйида бўлган кунларда овқатдан ўзни тиймаслик керак. Маълум бир вақтда турли-туман овқат еб туриш зарур.

Эрталаб уйқудан тургандан кейин кўнгил айнаса, нонуштани ўрнида еган маъкул. Нонуштада бир пиёла иссиқроқ қаҳва, (чой) ичиш, у-бу ейиш лозим. Бўйида бўлган биринчи ойларда аёл киши қусиб турадиган бўлса, овиқатни тез-тез, оз-оздан еб туриши керак. Эрталаб уйқудан тургандан кейин ўринда ётган жойда ярим стакан совуқ сув ичса, кўнгил айнаши сал қолади ва ҳатто у қусмайди.

Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ҳомиланинг тез ривожланиши муносабати билан жигарга ва буйракларга анча зўр келади. Бу даврда аччиқ нарсаларни, яъни қалампир, горчица, сиркани овқатга ишлатмаслик лозим. Суюқ овқат кўпинча гўштсиз—сабзавотдан қилинган, сутли бўлиши ва мевалар еб туриш лозим. Гўшт ёки балиқни кунига кўпи билан бир марта қайнатиб ейиш керак. Бу даврда сут, қатиқ, кефир ичиш, творог еб туриш жуда фойдали.

Ҳомиладор аёл бир кунда камида 4 маҳал, иложи борича маълум бир вақтда овқат ейиши лозим. Тўйиб нонушта қилиш керак, у суткалик овқатнииг 30—35 фоизини ташкил қилсип. Нонуштада иссиқ овқат (ширгуруч, манний бўтқаси, блинчик), янги ва кайнатилган сабзавотлардан тайёрланган салат ейиш, чой, ёки сут ичиш, тухум, пишлок, caриёғ ейиш керак. Тушлик уч хил овқатдан иборат бўлсин ва суткалик овқатнинг 40 фоизини ташкил этсин. Дастлаб суюқ ош (сабзавотли еки сутли) ичиш, кейин қайнатилган гўшт ёки балиқ, буғда пиширилган котлетни пиширилган сабзавот билан ейиш, кейин ме­ва ейиш, компот, кисель ичиш лозим. Овқатнинг қолган 25 фоизини кечқурун ейиш керак. Кечқурун енгил овқат (қовурилган тухум, бўтқа, ёпилган творог ёки сабзавот, аччиқ-чучук) еган маъқул. Соат 21—22 да қатиқ, бир кунлик кефир, компот ичинг керак ва ҳоказо.

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Март 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31