ru uz
Озиқ-овқат хом-ашёсини тайёр овқатлардан ажратиб қўйиш.
  • Хом   гўшт,   парранда   гўшти  ва   денгиз маҳсулотларини       бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан ажратинг;
  • Озиқ-овқат хом-ашёси учун пичоқ ва тахтача каби алоҳида ошхона анжомларидан фойдаланинг;
  • Озиқ-овқат хом  ашёси,  тайёр таомлар билан   алоқа   қилмаслиги   учун   уларни алоҳида контейнерларда сақланг.

Хом озиқ-овқат ашёси, айниқса гўшт, парранда гўшти, денгиз маҳсулотлари ва уларнинг сели таркибида ҳавфли микроорганизмлар бўлиши ва овқат тайёрлаш ёки сақлаш давомида уларни зарарлаши ҳавфи мавжуд.

  • Озиқ-овқат хом-ашёсини тайёрланган овқатлардан алоҳида сақлаш микрорганизмлар тарқалиши олдини олади.
  • “Кесишиб ўтган ифлосланиш” – микрорганизмларнинг озиқ-овқат хом-ашёсидан тайёр овқатга ўтишини тавсифлашда фойдаланиладиган атама
  • Ифлосланишга сабабчи бўладиган омилларни аниқлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини тозалаш ва тайёрлаш билан боҳлиқ маҳаллий одатларни муҳокама қилинг.

 

отиб олиш жараёнида хом гўшт, пар­ранда гўшти ва денгиз маҳсулотларини пакетларга солиб, бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан алоҳида сақланг. Кесишиб ўтган ифлосланиш олдини олиш мақсадида хом гўшт, парранда гўшти ва денгиз

маҳсулотларини совуткичда тайёр таомлардан пастки бўлимда сақланг. 

Хом маҳсулотлар тайёр овқатларга тегмаслиги учун, уларни алоҳида усти ёпиқ идишларда сақланг. Хом озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатилган идишларни ювинг. Пишган овқатлар учун тоза идишлардан фойдаланинг.

Бундай  тартибда  овқат  қилиш  жараёнининг барча босқичларида, шу жумладан, мол сўйилганда ҳам риоя қилиш лозимлигига урғу беринг. Хом   гўшт  учун   тайёрланган   маринадларни кайнатилаётган (ёки қовурилаётган)   ёки пишган гўштга қўшманг.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Апрель 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5