ru uz
Фолат кислота.

Фолацин ёки фолат кислота В гуруҳига кирувчи сувда эрийдиган витаминларга мансуб бўлиб, қиёсий биологик фаолликка эга бўлган турли бирикмалар (фолатлар) сифатида ифодаланади.

Сўрилиши ва физиологик функциялари. Овқат табиий фолатлари 75 % ҳолатларда глутамин кислотаси билан боғланган шаклда бўлади ва олдиндан парчалангандан сўнг ингичка ичакда самарали сўрилишга қодир бўлади.

Фолацин организмда бир углеродли бирликларнинг алмаштирилмас ташувчиси бўлиб, фаол кофермент – тетрагидрофолат кислотаси кўринишида амино- ва нуклеин кислоталарининг метаболизмидаги турли энг муҳим реакцияларни таъминловчи кўпгина ферментлар таркибига киради. Хусусан, фолацин гомоцистеин биотрансформациясининг сўнгги босқичида цистеиндан метионин синтезланишида иштирок этади ва ДНК ва РНК метилланишини таъминлайди.

Фолациннинг В6 ва В12 витаминлари билан метаболик алоқаси  гомоцистеин биотрансформациясининг турли босқичларида амалга оширилади.

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имконияти. Фолациннинг овқатланишдаги асосий манбалари (2.20-жадвал): йирик тортилган ундан тайёрланган нон маҳсулотлари, қўзиқоринлар, яшил сабзавотлардир  (жадвалда қувват сарфланиши 2800 ккал бўлган инсоннинг фолацинга бўлган физиологик меъёрини таъминловчи маҳсулотларнинг кундалик тўплами келтирилган). Рационда фолатларнинг яхши манбалари унчалик кўп эмас, шу сабабли ҳам ҳақиқий (кўпинча, 2 ... 3 марта ошиқроқ бўлган ) эҳтиёжни қондириш учун овқатланишга қарийб барча манбаларни ҳар куни киритиш ёки фолат кислотаси билан бойитилган маҳсулотлар (кўпроқ, бошоқли дон маҳсулотлари)ни қўллаш керак бўлади. Овқатланишида нон ва бошқа бошоқли донлар маҳсулотлари (ёрмалар) бўлмаган ёки жуда кам киритилган шахслар фолацинга энг катта танқисликни сезишади.

                     Фолациннинг асосий озуқа манбалари

 

      Маҳсулот

100 маҳсулотдаги фолацин миқдори, мкг

Кундалик маҳсулотлар тўплами

Мол жигари, буйраклар, треска балиғи жигари

100 ... 250

360 г йирик тортилган ун нони + 50 ... 100 г ёғсиз творог + 20 г пишлоқ + 30 г бодом (ёки ёнғоқ) + 100 г мол жигари  +  1 стакан   (250 г) апельсин шарбати + 50 г исмалоқ (салат, брюссель карами, қўзоқли ловия, артишок барги) +  100 г янги қўзиқоринлар

Нон маҳсулотлари, ёрмалар, творог, пишлоқ, яшил салат, қўзиқоринлар, ёнғоқлар

 

 

 20 ... 75

 

Фолатларнинг сўрилишига баъзи бир дорилар (фенобарбитал) ва алкоголь ҳалақит бериши мумкин.

Фолатлар иссиқлик ёрдамида ишлов беришга нисбатан ўта бардошсиз бўлиб, ҳарорат ўзгаришларига жудаям сезгир ва пазандалик ишлови давомидаги йўқотишлар 80 ... 90 % га етади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Фолациннинг ҳар куни 200 ... 400 мкг истеъмол қилиниши физиологик даража ҳисобланади. Ҳомиладорлик пайтида (икки баравар кўпаяди) ва генларнинг гомозиготали профили (у метаболик нотурғун метилентетрагидрофолатрекдуктаза ферменти синтезланишини кодлайди. Бу эса гипергомоцистеинемияга олиб келади ва атеросклероз ривожланиши хавфини оширади)га эга бўлган шахсларда фолацинга бўлган эҳтиёж ошади. Бунгда фолациннинг ошиқча тушиши 1000 мкг/сут даражасигача тушиши юз берса, гомоцистеиннинг қон зардобидаги  концентрацияси камайиши самарали ўтади.

Организм фолацин билан таъминланганлигининг объектив кўрсаткичи  унинг қон зардобидаги концентрациясидир. Меъёрда ушбу кўрсаткич 13,5 нмоль/л. дан кам бўлмайди.  Фолациннинг гомоцистеинга эврилишидаги ўрнини ҳисобга олган ҳолда, кўпинча организмнинг фолацин билан таъминланганлигининг биомаркери сифатида қон зардобидаги гомоцистеин даражасидан фойдаланилади: меъёрда унинг концентрацияси  15 мкмоль/моль. ни ташкил этади.

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. Овқатланишда фолацин узоқ вақт давомида бўлмаслиги лейко- ва тромбоцитопения билан қўшилиб кетувчи мегаобластик гиперхром анемия ривожланишига олиб келади. Фолат кислота танқислигининг кўринишлари сиқатида ошқозон-ичак йўлларининг бузилишлари стоматит, гастрит, энтерит каби  кўринишларда намоён бўлади. Ҳомиладор аёлларда фолациннинг танқислиги ўта хавфли бўлиб, аненмиядан ташқари яна тератоген самара ҳам беради.

Танқисликнинг биокимёвий мезони қон зардобида гомоцистеиннинг 15 мкмоль/л.дан кўпроқ бўлиши ва қон плазмасидаги фолацин концентрацияси  13,4 нмоль/л. дан камайишидир  (0,4 нмоль/л.дан паст бўлса – чуқур танқисликдир).

Фолацин гипервитаминози таърифланмаган. Бироқ фолациннинг ўта кўп миқдорда қабул қилиниши ҳисобига В12 танқислиги ниқобланиб қолиши ва макроцитар анемия намоён бўлишлари тўғриланиши эҳтимоли ҳақида ҳам унутмаслик керак.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Сентябрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6