ru uz
В1 витамини

Овқат билан тушаётган тиамин ёки В1 витамини  сувда эрийдиган мажмуадан иборат бўлиб, эркин тиамин ёки унинг фосфорланувчи шакллари: тиамин монофосфат, дифосфат ёки трифосфатдан таркиб топади.

Сўрилиши ва физиологик функциялари. Овқат билан тушаётган В1 витамини йўғон ичакда сўрилади. Инсоннинг йўғон ичагида яшовчи микроорганизмлар унча кўп бўлмаган миқдордаги тиаминни синтезлашга қодир бўлиб, у ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатилади ва қисман организм томонидан ўзлаштирилиши мумкин.

Тиаминнинг сўрилишини пасайтиришга, биринчидан, антивитаминлар – тиаминаза ферменти сабабчи бўлиб, у ёмон иссиқлик ишлови берилган дарё балиғида ва баъзи моллюскаларда, шунингдек, қирқбўғинлар оиласининг истеъмол қилинувчи ўсимликларида мавжуд бўлади; иккинчидан,  кундалик катта миқдорда истеъмол қилинувчи чой ва қаҳва (ҳатто кофеинсиз)нинг  таркибий қисмлари антивитамин омилларига киради.

Тиамин дифосфат (ТДФ) В1 витаминининг асосий биологик фаол кофермент шаклидир. Унинг тиаминдан синтезланиши жигарда тиаминпирофосфокиназа ферменти ёрдамида АТФ қувватидан фойдаланилиши ва магнийнинг муқаррар иштирокида юз беради.

Тиаминнинг бу шакли  унча кўп бўлмаган миқдордаги жуда муҳим ферментлар (хусусан, митохондриал дегидрогеназ) таркибига кириб, улар  пируват, α-кетоглутарат ва баъзи бир аминокислоталарнинг А ацетилкоэнзим  ва А сукцинилкоэнзим шаклига декарбоксидланишини макронутриентлар диссимиляцияси пайтида қувватнинг муҳим метаболик йўлда пайдо бўлиши билан таъминлайди.  Ушбу дегидрогеназ мажмуа, шунингдек, ниацин [никотинамиддинуклеотидфосфат (НАДФ) таркибида], рибофлавин [флавинадениндинуклеотид (ФАД) таркибида] ва липоат кислотага мухтождир.

ТДФ коферментлик вазифасини бажарувчи ферментларнинг иккинчи муҳим гуруҳи макроэргик рибонуклеотидлар [АТФ ва гуанинтрифосфат (ГТФ)], қайта тикланган никотинамидадениндинуклеотидфосфат (НАДФН), нуклеин кислоталари (ДНК ва РНК) синтезини таъминловчи пентозафосфат йўлидаги транскетолазаларга мансубдир.  Транскетолазалар фаоллигининг пасайиши  фақатгина В1 витамини танқислигида кузатилганлиги туфайли ҳам уларнинг эритроцитлардаги фаоллигини аниқлаш овқат статусининг биомаркер кўрсаткичлари ҳисобланади.

Шунингдек, тиамин трифосфат ҳам асаб ва мушак ҳужайраларида ноферментатив вазифани бажаради. У биомембраналардаги ион каналларини фаоллаштириши, шу тариқа натрий ва калий ҳаракатини бошқариши, уларнинг мембрана сатҳидаги градиенти ўзгариши асаб импульси ўтказилиши ва мушакларнинг беихтиёрий қисқаришини таъминлаши аниқланган. 

Асосий озуқа манбалари ва организмни таъминлаш имкониятлари.  Тиамин организмга  асосан ўсимлик маҳсулотлари (2.16-жадвал): бошоқли донлар, дуккаклилар, уруғлар, ёнғоқлар билан тушади (жадвалда қувват сарфланиши 2800 ккал бўлган одамнинг В1 витаминига бўлган физиологик меъёрини таъминловчи озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами келтирилган). Тиамин, шунингдек, ачитқилар ва чўчқа гўштида ҳам кўп бўлади.  Бошқа ҳайвон маҳсулотлари (сут, тухум) ва сабзавотлар, мева ва тар меваларнинг кўпчилигида тиамин минимал даражада бўлади.

                                                                    2.16-жадвал

Тиаминнинг озуқа манбалари

Маҳсулот

100 г маҳсулотдаги В1 витамини (тиамин) миқдори, г

Кундалик озиқ-овқат тўплами

 

Кунгабоқар уруғи, кедр ёнғоғи, писта, бразилия ёнғоғи, ачитқи

 

 

0,7 ... 1,9

30 г кунгабоқар уруғи (ёки ёнғоқлар) + 360 г  2-навли ун нони  + 2 ош қошиқ “Геркулес” + 150 г чўчқа гўшти + 100 г балиқ (лосось) + 300 г қайнатилган картошка + 200 г аралаш гарнир (гулкарам, яшил нўхат, қўзоқли ловия)

Бодом, кешью ёнғоғи, нон ва нон маҳсулотлари (айниқса, йирик тортилган ундан), ёрмалар (маржумак, сўк, сули), чўчқа гўшти, балиқ (лосось, хек), мол жигари, картошка,  гулкарам, яшил нўхат, қўзоқли ловия, соя маҳсулотлари, авокадо

 

 

 

 

 

0,1 ... 0,6

 

 

0,1 ... 0,6

 

Ун ва ёрмалар юқори даражада тозаланганда  тиамин йўқолади, шунинг учун ҳам ушбу маҳсулотларни жуда бўлмаганда уларнинг хом-ашё манбаидаги бўлган даражасигача бойитиш тавсия этилади.

Овқатланишда В1 витамини етишмаслиги қуйидаги сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин:

• унинг овқат билан бирга кам тушиши (мутлақ танқислик);

• углеводлар, алкоголь ошиқча истеъмол қилинганда, шунингдек, диуретиклар қўлланганда ва безгак ҳамда ВИЧ-инфекция билан хасталанган беморларда  эҳтиёж ошиши оқибатида (нисбий танқислик);

• ичак касалликлари (энтеритлар, колитлар) оқибатида сўрилиши пасайган ҳолатларда.

Тиаминнинг овқат билан ҳақиқий тушиши ҳисобланганда унинг пазандалик йўқотишлари 25 % деб олинади.

Физиологик эҳтиёж меъёрлари ва овқат статуси биомаркерлари. Инсоннинг тиаминга бўлган эҳтиёжи унинг жинси, ёши, қувват сарфлашига боғлиқ бўлади. В1 тушишининг физиологик даражаси ҳар куни 1,1 ... 2,1 мг истеъмол қилиш деб ҳисобланиб, бу 1000 ккал.га 0,6 мг.ни ташкил этади.

В1 танқислигини клиник ташҳислаш унинг специфик белгилар йўқлиги туфайли ҳам жуда қийин бўлиб, одатда  астеник синдром учун хос бўлган симптомокомплекс қайд этилади. Овқат статусининг, хусусан, эритроцитлардаги транскетолаза фаоллиги (ТДФ-эффект) биомаркерлари организм В1 витамини билан таъминланганлигининг етакчи кўрсаткичлари ҳисобланади. Бунда эритроцитлардаги транскетолаза фаоллашиши даражаси in vitro ни унинг коферменти – ТДФга қўшиб ўрганилади. Фаоллашишнинг меъёрийлик коэффициенти 15 % дан ошмайди – ТДФ-эффект 1,0 ... 1,15 оралиғида бўлади. Шунингдек,  пируватнинг қондаги (меъёр – 5 ... 10 мг/л) ва пешобдаги (15 ... 30 мг/сут) концентрацияси кўрсаткичидан фойдаланиш мумкин.

Етишмаслиги ва ортиқчалигининг намоён бўлиши. В1 авитаминози бери-бери деб аталади ва эрамиздан олдинги 2600 йилдаёқ Хитойда тасвирланган.  Унинг пайдо бўлиши юрак-қон томирлари, асаблар, мушаклар тизими ва ошқозон-ичак йўлларини шикастлайди. Юрак-қон томирлари тизимининг шикастланиши тахикардия,  нафас қисиши, шишишлар каби зўрайиб борувчи юрак етишмовчиликлари кўринишида намоён бўлади. Ошқозон-ичак йўллари томонидан кўринишлар  иштаҳа пасайиши, қорин оғриқлари, кўнгил айниши, қабзият кабиларни қамраб олади. Асаб тизимининг шикастланиши периферик нейропатиянинг умумий хусусиятлари: абнормал рефлекслар, сезувчанлик ўзгариши ва мушаклар заифлашиши каби сифатларга эга бўлади.  Марказий асаб тизими ишининг бузилиши Вернике-Корсаков синдроми сифатида намоён бўлиб, у пиёнисталикка дучор бўлган ёки ошқозон саратони ёҳуд инсон вирусли иммун танқислиги фонидаги овқатланиш танқислигида ҳам кузатилади. Тиамин танқислиги кўпинча асаб тизимининг ҳужайраларида оксидловчи стресс ривожланишига олиб келадики, бу неврологик касаллик белгиларининг намоён бўлишини мураккаблаштиради.

Танқисликнинг биокимёвий  мезонлари қуйидагича: эритроцитларда ТДВ-эффекти 1,15 дан кўпроқ (1,25 дан ошса – чуқур танқисликдир) ва қондаги ва  пешобдаги пируват концентрациясининг ошиши.

В1 гипервитаминози тасвирланмаган.

 

Манба: Г.Шайхова "Овқатланиш гигиенаси"

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Сентябрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6