ru uz
Қушимча овқат бериш муддатлари

Ўтиш даври овқатини бера бошлашнинг оптимал ёшини турли муддатларнинг афзаллик ва камчиликларини таққослаш орқали аниқлаш мумкин.

Бола ўсишини қўллаб қувватлаш ва етишмовчилик ҳолатларини олдини олишни ушлаб туриш учун, қай даражада кўкрак сути энергия ва озуқа моддаларини етарли миқдори билан таъминлай олишини, шу билан бирга заҳарланган озуқа моддалари ва «бегона» оқсиллар истеъмолидан келиб чиқадиган инфекцион ва аллергик касалликлар билан касалланиш хавфи қандайлигини баҳолаш керак. Эътиборга олиш керак бўлган қўшимча муҳим жиҳатларга - боланинг физиологик ривожланнши ва етуклиги, овқат истеъмол қилишга тайёрлигини кўрсатувчи турли ривожланиш кўрсаткичлари, шу билан бирга - она истеъмол килган овқатининг таркиби, болани эмизиши камайишининг она фертиллигига таъсири ва болани парваришлаш имконияти мавжудлиги каби она билан боғлиқ  омиллар, яна эса эрта ёшдагп болаларни парваришлашнинг тамойил ва усуллари киради.

Қушимча овқатни муддатидан анча аввал бера бошлашнинг узига хос камчиликлари мавжуд, яъни:

  • кўкрак сути қўшимча овқат томонидан суриб чикарилиши мумкин, бу кўкрак сути ишлаб чиқарилишнинг камайишига, демакки боланинг етарли миқдорда энергия ва озуқа моддаларинн олмаслигига олиб келади;
  • эмизикли болалар озик-овқат маҳсулотлари ва суюқликларда учраши мумкин бўлган касаллик келтириб чиқарувчи микробларни истеъмол килиши мумкин, бу диспептик касалликлар хавфнни оширади, унинг натижасида эса озиқланишнинг етишмовчилиги юзага келади;
  • ичакнинг етилмаганлиги сабабли диспептик касалликлар ва аллергия хавфи кучаяди ва бунинг натижасида озиқланишнинг етишмовчилиги юзага келади;
  • эмишнинг камайиши овуляцион муддатни тезрок қисқартиргани туфайли оналарда фертиллик нисбатан тезроқ қайта тикланади.

Қўшимча овқатни муддатидан анча кеч бера бошлаган такдирда ҳам муаммолар келиб чиқади, яъпи:

  • биргина кўкрак сутидан бериладиган энергия ва озуқа моддаларининг етишмаслиги ўсишнинг тўхташига ва озиқланишнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин;
  • кўкрак сутининг бола эҳтиёжларини қондира олмаслиги натижасида микронутриентлар. айниқса темир ва рухнинг етишмаслиги келиб чикиши мумкин;
  • чайнаш. овқатнинг янги таъми ва тузилишини ижобий кабул килиш каби ҳаракат кўникмалари тўлик ривожланмаслиги ёки ривожланишдан орқада қолиши мумкин.

Шунинг учун қўшимча овқатни уз вақтида, бола ривожланишининг тегишли босқичларида бера бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Қушимча овқатлантириш учун эса - боланинг тўлиқ 6 ойлик даври оптимал муддат бўлиб ҳисобланади.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Декабрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
25 26 27 28 29 30 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31 1 2 3 4 5