ru uz
Қўшимча овқатнипг бола физиологик ривожланиши ва етилишига таъсири

«Қуюқ» овқатни истеъмол қилиш мослашуви асаб-мушак, ҳазм қилиш, буйрак ва ҳимоя тизимларининг етилишини талаб қилади.

Асаб-мушак бошқаруви

Асаб-мушак бошқарувининг етилиши «куюқ» овқат бериш муддатига ва эмизикли боланинг уни истеъмол қила олишига таъсир кўрсатади. Ривожланишнинг турли босқичларида кузатиладиган кўпгина озиклантириш билан боғлиқ рефлекслари турли хил овқат беришни ё осонлаштиради, ё қийинлаштиради. Масалан, бола туғилган вақтдан кўкрак сути билан эмизиш, хам кўкракни топиш рефлекси, ҳам сўриш ва ютиниш рефлекслари туфайли осонлашади, лекин қуюқ овқат берилишига эса қайт қилиш рефлекси халал беради.

Тўрт ойгача бўлган эмизикли болаларда оғизда лукум ясаш, уни томоққа юбориш ва ютиш учун асаб-мушак бошқаруви шаклланмаган бўлади. Бош ҳаракатларини бошқариш ва умуртқа таянчи ҳали ривожланмаган бўлади, шунинг учун чақалоқларга ярим-қуюқ овқатни шимиш ва ютиш учун ўз гавдасини махкам ушлаб туриш қийин бўлади. Тахминан 5 ойга келиб болалар нарсаларни оғзига сола бошлайди ва бу пайтда «чайнаш рефлекси» ривожланиши тиш бўлиш-бўлмаслигидан қатьий назар, баъзи қаттиқ маҳсулотларни истеъмол қилиш имконини беради. Тахминан 8 ойга етганда болаларнинг кўпчилиги мустақил ўтира олади, илк тишлар пайдо бўлади ва тил нисбатан қуюқ бўлган овқат луқма ютиш учун етарли даражада эгилувчан бўлади. Бундан кейин кўп ўтмай, болаларда мустақил овқатланиш, идишни икки кўлда тутган ҳолда сув ичишнинг илк кўникмалари пайдо бўлади ва улар оила дастурхонидаги овқатни тановул килиши мумкин бўлади.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Август 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31 1 2 3 4 5 6