ru uz
6 ой мобайпида истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқиш

Аниқланишича, 6 ой давомида истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқиш 3 ва 4 ой давомида истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқишга нисбаган диарея ва нафас йўли касалликлари хавфини камайтирган.

Агар кўкрак сути билан эмизиб боқиш техникаси қониқарли бўлса, бола ҳаётининг илк 6 ойи давомида истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқиш болаларнинг аксариятида энергия ва озуқага бўлган эхтиёжининг қондирилишини таъминлайди. Бошка ҳеч кандай овқат ёки суюқликка эхтиёж бўлмайди. Тадқиқотлар натижаларининг таҳлили кўрсатишича, агарда соғлом чақалоқлар ҳаётининг илк 6 ой давомида, истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқилса, ҳатто иссиқ иқлимда ҳам улар қўшимча сувга эхтиёж сезмайдилар. Кўкрак сути 87-93 фоизи сувдан иборат бўлиб, у боланинг чанқоғини қондириш учун етарли. Қўшимча суюқлик берилиши кўкрак сути билан овқатланишнинг камайтирилишига олиб келади. Шунга қарамай, кўпчилик бола хаётнинг биринчи хафталариданоқ чақалокларга сув ва чой берадилар. Бундай амалиёт болада диарея ривожланиши хавфининг икки марта ортишига олиб келиши мумкин. Фертилликка эрта кайтишни олдини олиш, ҳамда ҳомиладорликкача булган вазнни тез тиклаш мақсадида истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқиш она учун бўлган афзапликларидан яна бири хисобланади. Тез-тез ва истисносиз кўкрак сути билан эмизиб боқадиган аёлларда туғруқдан кейинги биринчи 6 ой давомида, аменорея сақланган ҳолатда ҳомиладор бўлиш хавфи 2 фоизга камаяди.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Ноябрь 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1