ru uz
Иккинчи тушлик (полдник) керакми?

Илгари бизнинг оналаримиз, бувиларимиз ва боғча тарбиячилари иккинчи тушликнинг нафақат мазали бўлишини, балки овқатланиш учун зарур вақт эканлигини ҳам яхши билишар эди. Хуш, у нима учун бунчалик зарур?

Режимсиз бўлмайди

Мактабгача ёшдаги болалар уч ёшидан бошлаб тўрт марталик овқатланишга ўтади: нонушта, тушлик, иккинчи тушлик ва кечки овқат. Овқатланишлар ораси 3—4 соат бўлиши лозим. Нонушта ва тушлик орасида бундай танаффусни амалга ошириш мумкин. Лекин тушлик ва кечки овқат орасида анча кўп вақт ўтади — ва бу ерда айнан иккинчи тушлик ёрдамга келади.

Тўғри таомнома

Иккинчи тушликнинг вазифаси шундаки, бола кечгача оч ҳолда бўлмаслиги: фастфуд, бутербродлар, чипслар, сухариклар, конфет каби «нотўғри» овқатлар билан тамадди қилмаслиги ва кейин кечки овқатгача тўйиб қолмаслиги керак. Шунинг учун иккинчи тушлик учун оптимал вақт — тушлик бошланганидан 3,5—4 соат кейин, яъни, соат 16.00—17.00 лар орасида.

Иккинчи тушлик – асосий овқатланиш эмас, шунинг учун уни ҳаддан ташқари тўйимли ва калорияли қилмаслик муҳим. Парҳезшунослар тавсияларига кўра, 3-7 ёшдаги болалар учун мукаммал бўлган иккинчи тушлик ачитилган сут маҳсулотлари ва  бошоқли маҳсулотлардан, шунингдек мевалар, резавор мевалар ёки ёнғоқлардан ташкил топган бўлиши керак. Яъни бу муҳим тушликнинг таомномасига йогурт, сут, қатиқ, творог; печенье, блинчиклар, нон, кекс, пирог бўлаги; олма, нок, банан, гилос ёки резавор мевалар қўшиш мумкин.

Агар болани бирор нарса билан ажаблантирмоқчи бўлсангиз бизнинг рецептимиз бўйича пишлоқли пирог тайёрлашга уъриниб кўринг.

Духовкада пишлоқли пирог тайёрлаш

Пишлоқли пироглар осон, тез тайёрланади ва улар учун жуда кам озиқ-овқатлар керак бўлади. Уларни нафақат қовуриш, балки духовкада ҳам пишириш мумкин.

Масаллиқлар:

200 г творог (ширини)
1 дона тухум
ванилин
1 ош қ. сариёғ
125 г манний ёрмаси

Тайёрлаш:

Ҳамма масаллиқларни бир хил бўлгунча аралаштиринг ва 10 дақиқа тиндириб қўйинг. Кекслар учун формачаларга сув сепинг ва уларни аралашма билан тўлдиринг. Духовкада 180–200˚C  ҳароратда, 20—30 дақиқа давомида пишириб олинг.

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Март 2024
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31