ru uz
Қон ҳосил булишида иштирок этувчи биомикроунсурлар

Темир — қон таркибини меъёрига келтиради, қон унсурлари ҳосил бўлишида муҳим ўрин тутади. Организмдаги темир миқдорининг 60 фоиздан кўпи гемоглобиннинг асосий қисми бўлган гемохромоген таркибига киради. Бу айниқса болалар соғлиғи учун муҳим, чунки болаларда темир заҳираси кам.

Организмда темирнинг биологик аҳамияти шундаки, у оксидланиш жараёнларида фаол қатнашади. Темир оксидловчи ферментлар — пироксидаза, цитохромоксидаза ва бошқалар таркибига киради. Темир тўқималараро кечадиган моддалар алмашинуви жараёнларини рағбатлантиради, шу билан бирга протоплазма ҳамда ядронинг ажралмас қисми ҳисобланади.

Темир кўпчилик овқат маҳсулотлари таркибида бўлади, ғалла маҳсулотлари таркибидаги темирнинг 60 фоизи ўзлаштириб бўлмайдиган ҳолда учрайди. Сабзавот ва мевалар таркибидаги темир эса ўзлаштириб бўладиган бирикма шаклида учрайди. Организм эҳтиёжи сабзавот ва мевалардаги темир ҳисобига таъминланади.

Суви, тупроғи ва ундан олинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таркибида темир етишмайдиган туманларда камқонлик касаллиги учраши аниқланган. Шунинг учун ҳам темирни эндемик камқонликнинг олдини олишда иштирок этишини ҳисобга олиб биомикроунсурлар қаторига киритиш тавсия этилган.

Катта ёшли одамларда темирга бўлган эҳтиёж суткада эркакларда 10 мг, аёлларда эса 18 мг.

Мис — организмда муҳим вазифани адо этади, яъни қон пандо бўлиш жараёнларида иштирок этади. Мис организмга тушадиган анорганик темирни органик боғланган шаклга айлантиради, унинг кўмикка ўтишига ва эритроцитларнинг етилишига ёрдам беради. Мис оксидловчи ферментларнинг зарур таркибий қисми ҳисобланади ва тўқиманинг нафас олишида иштирок этади, камқонликда шифобахшлик ҳусусиятига эга.

Ички секреция безлари фаолиятида ҳам миснинг иштироки бор, бу борада биринчи ўринда инсулин билан адреналин орасидаги алоқадорлик туради. Мис инсулинсимон таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Мис тузлари адреналиннинг қонда кўпайишидан келиб чиқадиган гипергликемиядан сақлайди. Миснинг қалқонсимон без фаолияти билан бевосита боғлиқлиги аниқланган. Тиреотоксикоз ҳолатида қонда мис миқдори кўпаяди.

Қатта ёшдаги соғлом одамларда мис алмашинуви «мис» тенглиги билан сифатланади. Бундай ҳолатда организмга миснинг қўшилиши ва унинг организмдан чиқиб кетиши бир хил бўлади. Миснинг организмда кўпроқ ушланиб қолиши камқонлик касаллигида учрайди. Бундай ҳолларда организмда миснинг заҳира кўринишида тўпланиши кузатилади. агар организмга таркибида темир тутган бирикмалар юборилса, анемия касалидан даволаниш муваффақиятли ўтади. Бир килограмм тана оғирлигининг мисга бўлган талаби 0,035 мг ни ташкил этади.

Кобальт — эритроцитлар ва гемоглобин ҳосил бўлишида фаол қатнашади. Шу туфайли қон ҳосил бўли- шини рағбатлантиради. Кобальт ретикулоцитлар ҳосил бўлиши ва улардан етук эритроцитлар ташкил топишида иштирок этади. Кобальтнинг гемолитик фаолияти мис организмда етарли даражада бўлгандагина юқори бўлади. Кобальт баъзи бир гидролитик ферментларга кучли таъсир кўрсата олади, шулар жумласига суяк ҳамда ичак фосфатазалари киради. Кобальт организмда витамин В12 эндоген синтезида асосий, дастлабки модда ҳисобланади.

Организм талабини витамин В12 билан қондириш бир тарафдан кобальтнинг овқат маҳсулотлари таркибига кириши бўлса, иккинчи томондан ичак микрофлорасининг кобальтдан синтез қилиши орқали рўёбга чиқади.

Кобальтнинг кўп қисми меъда ости безида сақланади. Шунинг учун ҳам кобальт меъда ости бези фаолиятига боғлиқ бўлиб, инсулин ҳосил бўлишида иштирок этади, дейилади. Табиий овқат маҳсулотлари таркибида кобальт жуда оз миқдорда учраса ҳам, бари бир организм эҳтиёжини қондиради.

Сувда (дарё, ҳовуз), денгиз ўсимликлари ва балиқ организмида кобальт етарли даражада бўлади. Организмнинг кобальтга бўлган бир кунлик эҳтиёжи ҳали аниқланмаган (тахминан суткада 10—200 мкг).

Марганец - липотроп таъсири аксарият холиннннг кам миқдорида намоён бўлади, шунинг учун ҳам холин кам бўлганда унинг Липотроп таъсири ошади. Марганец баъзи бир витаминлар алмашинувида иштирок этади. Жумладан, тиамин билан аскорбинат кислота мувозанати овқат маҳсулоти билан қабул қилинган марганецнинг миқдорига боглиқлиги ҳамда тиамин билан марганецга бўлган талаби аниқланган.

Марганецга ҳайвон ва ўсимлик тўқималарида аскорбинат кислотани тўпловчи омил, деб қараш мумкин. Марганецга талаб 5—10 мг/сут деб белгиланган.

Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, организм асосий овқат маҳсулотлари ва витаминлар қатори минерал унсурларсиз ҳаёт кечира олмайди. Минерал унсурларнинг етишмаслиги организмда моддалар алмашинувининг бузилишига ва минерал тузлар етишмаслигига хос касалликлар пайдо бўлишига олиб қелиши мумкин.

 

 

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Сентябрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6