ru uz
Ёғда эрийдиган витаминлар

Витамин А (ретинол). Витамин А организм ҳаёт фаолияти учун зарур бирикмалар сиптезида ва энергия ҳосил бўлишида қатнашади. У ҳужайра ва ҳужайра тузилмаларининг бутунлиги ва фаолияти учун зарур бўлиб, барча аъзо ва системалар, жумладан иммун система марказий ва периферик аъзоларининг фаолиятини барқарор сақлашни таъминлайди.

Витамин А оқсилларнинг ошқозон-ичак йўлида сўрилишига, ташилишига, алоҳида фракцияларининг қондаги миқдорига ва оқсил алмашинувининг охирги маҳсулотлари чиқарилишига сезиларли таъсир қилади. Витамин А мембраналар барқарорлигини таъминловчи сифатида ҳам таъсир қилади. Витамин А митохондрияларга электрон ва протонларни ташувчи ферментлар занжири таркибига кирувчи витамин В2 ни ўзлаштиришда иштирок этади. Организмнинг умумнй сезгирлигини юқори даражада сақлашда витамин А нинг аҳамияти катта.

Витамин А ҳужайралар биомембранасининг ажралмас қисми сифатида нуклеин кислоталар, оқсиллар, липидлар ва энергия алмашинувига сезиларли таъсир қилади. Витамин А ҳужайраларнинг пролиферацияси ва дифференцияланиши учун ҳамда иммун системанинг ҳамма занжирини юқори даражада барқарор сақлаш учун зарур.

Ҳайвонлардан олинган озуқаларда кўпроқ регинилпальмитат ва ретинол-ацетат бўлса, ўсимлик маҳсулотларида эса А провитаминлар (каротинсимонлар, асосан фаол каротин) бўлади.

Витамин А га энг бой маҳсулотлар тухум, сариёғ, қаймоқ, ҳайвон ва балиқ жигари, сабзи, шафтоли, помидор ҳамда бошқа мева ва сабзавотлар ҳисобланади. Қонда витамин А нииг меъёрдаги миқдори 30—70 мкг (100 , мл — 1,05—2,44 мкмоль), каротинсимонларники эса 80— 230 мкг (100 мл — 1,50—4,60 мкмоль). Қонда ретинол миқдорининг 20 мкг (100 мл) дан паст бўлиши организмнинг витамин А билан етарли таъминланмаганлигини кўрсатади.

Организмда витамин А етишмаганда нуклеин кислоталар ва оқсиллар синтеэининг бузилиши болалар ва ёш ҳайвонларда бўй ўсиши ва ривожланиши пасайишига олиб келади. Болалар организмида витамин А етишмаслиги уларнинг касалланиш эҳтимолини оширади. Шундай болаларда лейкоцитларнинг фагоцитозлик қобилияти сусайиши лизосома ферментларининг, жумладан, лизоцим фаолиятининг сусайиши ҳисобига юз беради.

Авитаминоз А нинг дастлабки кўринишларидан бири кортикостероид гормонлар синтезининг камайиши билан борадиган буйрак уста безларининг атрофияси ҳамда қалқонсимон ва жиноий безлар фаолияти бузилиши ҳисобланади.

Витамин D (кальциферол). Витамин D — рахитга қарши фаолликка эга стероидлар гуруҳи бўлиб, улардан энг муҳимлари витамин D2 (эргокальциферол) ва витамин D3 (холикальциферол)лардир.

Витамин D3 нинг организмдаги энг асосий вазифаси кальций ва фосфор гомеостазини сақлаш, суякнинг минералланиши ва қайта тикланишини таъминлашдир. Витамин терида 7—8 дегидрохолестериндан ультрабинафша нурнинг В-спектори таъсирида ҳосил бўлади. Демак, организмни витамин билан етарли даржада таъминлаш фақат истеъмол қилинадиган овқат маҳсулоти таркибида уни миқдорига эмас, балки шу билан бир қаторда организмни ультрабинафша нурнинг В-спектри билан нурлашга ҳам боғлиқ.

Витамин D етишмаслигига болалар организми жуда сезгир бўлади, бунда рахит касаллиги, катта одамларда эса суякда остеомаляция ҳолати юз беради.

Усимлик маҳсулотларида витамин D нинг миқдори кўп эмас. Ҳайвон маҳсулотларидан жигар ёғи 10000— 500000 (1 г маҳсулотда), балиқ жигарининг ёғи 250, товуқ тухуми 2—4, чўчқа ва мол жигари 0,2—2, сигир сути 0,01—0,2, сариёғ 0,2—0,8 Ж. Б. ҳисобида тутади.

Гиповитаминоз D да фақат суяк тўқимаси эмас, балки, бутун организмда қатор ўзгаришлар кузатилади, жумладан, ингичка ичак шиллиқ қаватида дистрофик ўзгаришлар юз беради, бу эса ичак фаолиятини, айниқса сўрилиш (аминокислоталар, витаминлар ва бошқалар) хусусиятини сусайтиради. Аминокислоталарнинг ҳужайра ичидаги миқдори ўзгаради, бу билан азот баланси силжийди, диспротеинемия юзага чиқади, жигар, буйрак, тимус, талоқ ва бошқа аъзоларда оқсил синтези бузилади. Витамин етишмаслигининг организмдаги моддалар алмашинувига салбий таъсири иммун системада ҳам ўз аксини топади.

Витамин К. Витамин К нинг энг асосий биологик аҳамияти жигарда қон ивишини таъминловчи оқсиллар синтезида қатнашишидан иборат.

Витамин К эркин радикал реакцияларининг ва пероксидларнинг мембраналарга ёпишиши тўхташига ижоблй таъсир қилади. Тўқималарга нур таъсир этганда витамин К мембраналарни бир меъёрда сақлашга ёрдам беради ва худди витамин Е каби мембраналарнинг гормон рецепторлари сезгирлигини| оширади.

Витамин К одамда ичак микрофлораси томонидан синтезланади. Витамин К га асосан яшил ўсимликлар, айниқса, карамга (40—30 мкг/г) бой. ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотларда эса витамин К миқдорди кам бўлади, масалан, чўчқа жигарида 0,4—0,8 мкг/г.

Витамин К етишмаслиги қон ивишини секинлаштиради, натижада қон кетиши ва геморрагик белгилар ривожланишига имконият туғилади, Глутамин кислотанинг J-карбоксилланиши фақатгина витамин К миқдорига эмас, балки мембраналардаги фосфолипидлар миқдорига ҳам боғлиқ.

Авитаминоз К ҳолларида ҳужайра мембраналари таркибий қисмларининг сифатий ўзгаришлари билан бирга, мембрана таркибидаги холестерин миқдори камайиши ҳам аниқланган.

Витамин Е (токофероллар). Витамин Е ни бошқа ёғда эрувчи витаминлар билан биргаликдаги асосий вазифаси организм аъзо ва системалари ҳужайралари мембраналарининг таркиби ва функцияларини бошқаришдир. Мембранага боғлиқ ферментлар активлигига, нуклеин кислоталар, оқсиллар, липидлар ва углеводлар, шунингдек энергия алмашинувига яққол кўринган ҳолда бошқарувчи таъсир кўрсатади. У кучли антитоксинлардан бири саналади ва ксенобиотикларни зарарсизлантиришда иштирок этади.

Одам ва ҳайвонларда токофероллар ингичка ичакда оддий диффузия йўли билан сўрилади. Овқатда ёғлар етарли бўлганда ва ўт кислоталари иштирокида, истеъмол қилинган токоферолларнинг чамаси 50% и сўрилади. α-токоферол яхши сўрилади. Токофероллар аъзо ва тўқималарга липопротеидлар таркибида ташилади.

Витамин Е етишмаслигида ҳужайралар мембранасининг бутунлиги бузилиши, липидлардан пироксидланиш маҳсулотларн ҳосил бўлиши, организмда деярли барча модда ва энергия алмашинувида кузатиладиган ўзгаришлардан ташқари иммуногенез механизмларига ҳам салбий таъсир кўрсатиши кузатилади. Авитаминоз Е да эса биологик мембраналар барқарорлиги ва фаолияти бузилади. Бунда мембрана фосфолипидлари ва структура оқсилларининг сифат ва миқдор таркиби, шунингдек липидлардан ҳосил бўладиган пироксидланиш маҳсулотлари миқдори ҳам ўзгаради.

Витаминлар етишмаслиги натижасида гиповитаминоз, баъзи витаминларнинг умуман йўқлиги туфайли авитаминоз деб номланувчи касалликларни кузатиш мумкин.

IV иқлим шароитида, жумладан, Ўзбекистонда етиштириладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таркибида витаминлар етарли даражада бўлганлиги туфайли соғлом организмда гиповитаминоз ҳамда авитаминоз ка- саллиги деярли учрамайди.

Қасаллик баъзи бир шахсларда овқат ҳазм қилиш аъзоларининг овқат маҳсулотлари таркибидаги витаминларни ўзлаштириш қобилияти бузилганлиги туфайли ҳамда етиштирилган маҳсулотларни заҳира шаклида сақлашда, таом тайёрлашда, истеъмол қилиш даврида гигиена талабларига риоя қилмаслик оқибатида ҳам келиб чиқиши мумкин. Бундай ҳолат кўпинча қиш ва баҳорда истеъмол қилинадиган овқат маҳсулотларини узоқ муддат ва ножўя сақлаш натижасида таркибидаги витаминлар камайган даврда кузатилади.

Ҳозирги кунда кимё-фармацевтика заводлари томонидан сунъий усулда олинадиган витаминларни организмда кузатиладиган алмашинув жараёнларига қандай таъсир қилишини билмаслик натижасида болаларда гипервитаминоз деб аталувчи касаллик келиб чиқиши мумкин.

Сунъий усулда олинган витаминлар ичида витамин С, В гуруҳ, РР, А ва D витаминлари сурункасига катта миқдорда истеъмол қилинса организмда чуқур ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.   

Гипервитаминоз С - аскорбинат кислота кўп миқдорда (суткасига 1,5 г ва бундан кура кўпроқ) истеъмол қилинганда гипервитаминоз касаллиги аломатлари, жумладан углеводлар алмашинувинннг бузилиши билан бошланади (сийдикда қанд пайдо бўлиши, қонда қанд миқдорининг кўпайиб кетиши, артериал босимнинг кўтарилиши, аёллар жинсий гормонларининг кўплаб ишланиб чиқиши ва ҳатто ҳомиладорликнинг илк муддатларида бола тушиши билан). Бундан ташқари, гипервитаминоз С да минерал алмашинуви бузилади: сийдик билан кўпроқ кальций ажралади, бу баъзи аъзолар вазифасига, хусусан, мушакларнинг, жумладан, юрак мушакларининг қисқарувчанлик хусусиятига салбий таъсир кўрсатади. Аскорбинат кислота миқдорининг ортиб кетиши қоннинг ивиш фаолиятини сусайтириб қўяди ва қон оқиб туришига олиб келади. Аскорбинат кислота катта миқдорларда қабул қилинганида организмдан зўр бериб қон билан чиқиб кета бошлайди, бу кейинчалик гиповитаминоз С га, бу ўз навбатида иммунитетнинг зарур қисмлари, пропардин, лизоцим, нейтрофилларнинг фаолияти бузилишига олиб келади.

Гипервитаминоз А нинг ўткир ва сурукали тури учрайди. Ўткир гипервитаминоз А да ҳаддан ташқари бош оғриши, қайт қилиш, брадикардия, кўзнинг хиралашиши, бадан терисига скарлатинадагига ўхшаш тошмалар тошиши; 6—7 соатдан кейин бадан терисининг палахса-палахса пўст ташлаши, ҳарорат кўтарилиши, ланжлик ёш болаларда калла ичи босимининг ошиши (лиқилдоғи қўзиқоринга ўхшаб дўппайиб чиқади, гидроцефалия бошланади) суяк усти пардаси тагига, айниқса эпифизлар усти пардасига қон қуйилиши (гематомалар пайдо бўлиши) кузатилади. Фибриноген миқдори кескин камайиб кетади. Битамин А дан ўткир зақарланиш белгилари бир ҳафтагача чўзилишн мумкин.

Витамин А билан сурункасига заҳарланиш тери ва шиллиқ пардаларда гиперкератоз бошланиши, сочларнинг дағаллашиши, кўзнинг ёшланишн, кўз шох пардасинииг қуруқшаб туриши билан ифодаланади. Болаларда суякларнинг ўсиши бузилади (деформация ва асимметрия). Жигар ва талоқ катталашади. Гипервитаминоз А шу витаминини узоқ муддат (50000 ХБ миқдорида) истеъмол қилиш натижасида пайдо бўлади.

В гуруқ витаминлари кўп миқдорда қабул қилинганида ҳам қисқа муддатли заҳарланиш белгилари, яъни одамнинг бесаранжомлик, уйқусизлик, юрак уришининг тезлашуви, бош оғриши, бош айланиши, оғир ҳолларда талвасага тушиш (витамин В1 билан заҳарланишда) ҳолатлари пайдо бўлади.

Никотинат кислота кўп миқдорда қабул қилинганда ҳам шунга ўхшаш ҳодисалар пайдо бўлади: юз ва бўйин териси қизариб, бадан териси ачишиб ва санчиб туради, бош айланади, оғрийди, қоринда оғриқ туради, баъзан кўнгил айнийди, 30—40 дақиқадан кейин бу ҳолатлар ўтиб кетади.  

Гипервитамнноз D — бошқалардан кўра кўпроқ учрайди, чунки витамин D болаларда рахитнинг олдини олиш учун айниқса кўп ишлатилади. Гипервитаминоз аломати ҳам витамин D ни сурункасига (2000 ХБ дан) ичиб юриш оқибатида пайдо бўлади. Бунда қувватсизланиш, ҳароратнинг кўтарилиши, чанқаш, заҳарли конъюнктивит, полиурия, сийдикда оқсил ва эритроцитлар бўлиши суякларнинг, айниқса болдир, жар суякларининг қаттиқ оғриши, иштаҳа йўқолиши, ўсишдан орқада қолиш, баъзан қайт қилиш, бадан терисининг қуруқшаб, сарғиш-гунгурт тусга кириши каби белгилар сезилади. Гипервитаминоз D да болалар юрак-томир системасида тахикардия (130—160 мартагача), систолик шовқин эшитилиши, ЭКГ да ўзаришлар кўрилиши айниқса хавфли бўлиб, қонда ишқорий фосфатаза фаоллиги кучайиб, қон ва сийдикда кальций миқдори ортиши кузатилади.

Витаминлар классификацияси

Сувда эрийдиган витаминлар

Ёғда эрийдиган питаминлар

Витаминсимон моддалар

Витамин В1 (тиамин)

Витамин А (ретинол, дегидро-ретинол, каротинлар ва бошқалар)

Папгамат кислота (витамин В15)

Витамин В2 (рибофлавин)

 

Парааминобензоат кислота (витамин Н)

Витамин РР (никотин кислота)

Витамин В3 (паптотенат кислота)

Витамин В6(пиридоксин)

Витимин D (кальцифероллар) Витамин Е (токофероллар)

Инозит (витамин Ва)

Витамин В12 (цианокобаламин, кобаламин)

Витамин К (филлахинон, фаранохинонлар)

Карнитин (витамин Т)

Фолат кислота, фолацин(витамин Вс)

 

Ўта тўйинмаган ёғкислота (витамин F)

Биотин (витамин Н)

 

S — метилметионин — сульфонийхлорид (витамин u)

Витамик С (аскорбат кислота)

Витамин Р (рутин, биофлавоноидлар, полифеноллар)

 

 

 

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Февраль 2020
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
27 28 29 30 31 1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 1