ru uz
Сувда эрийдиган витаминлар

Витамин — (тиамин). Озуқа маҳсулотларида тиамин билан бирга унинг ҳосилалари ҳам учрайди. Ҳосилаларининг умумий миқдори бир неча бор ортиқ. Тиаминнинг ичак девори орқали ташилиши фаол жараён бўлиб, тиамин. монофосфат (ТМФ), тиамин дифосфат (ТДФ) ва оз миқдорда тиаминтрофосфат (ТТФ) ҳосил қилиб фосфорланишига боғлиқ.

Тиаминфосфатларнинг организмдаги вазифаси хилма-хил. ТДФ қатор муҳим ферментларнинг коферменти бўлиб, тиаминофосфатлар умумий миқдорининг 80% ни ташкил қилади. Шу билан бирга у ТДФ, ТМФ ва ТТФ ҳосил бўлиши манбаи бўлиб, аксарият юқори алмашинув жадаллигига эга митохондрияларда кузатилади, у витаминлик ҳусусиятига эга.

Тиамин организмда йиғилмайди. Унинг ярим парчаланиш даври 9—14 кун. Тиамин асосан сийдик билан, шунингдек ҳазм ширалари ва тер орқали организмдан чиқарилади.

Витамин В1 га бой маҳсулотларга пиво ачитқилари, хамиртуруш, гуруч кепаги, буғдой уни, нўхат, ловия, ёнғоқ, жигар, буйрак, юрак, ориқ мол гўшти ва бошқа овқат маҳсулотлари киради.

Гиповитаминоз В1 да чуқур ўзгаришлар нафақат углевод алмашинувида, балк оқсил алмашинуви, нуклеин кислоталар, липидлар ва энергия алмашинувида ҳам ўз аксини топади.

Авитаминоз В1 да организмда пироузум кислота миқдори ортади. Оқсил биосинтезннинг жадаллиги нафақат аминокислоталар синтезининг тўхташи, қон зардоби ва ҳужайралардаги аминокислоталар дисбаланси ҳисобига, ҳамда АТФ етишмаслиги ҳисобига ҳам сусаяди.

Витамин В2 — (рибофлавин). Организмга асосан истеъмол қилинган овқат маҳсулоти билан бирга тушади. Бу бирикмалар- ошқозон ширасида хлорид кислота таъсирида парчаланади, ажралган витамин В2 ичакда сўрилиб, аъзо ҳужайраларида иккита кофермент шакл: Флавинмолонуклеоид (ФМН), флавинадениндинуклеотид (ФАД) ҳосил қилиб фосфорланади.

Витамин В2 қатор моддаларнинг оксидланиши, парчаланиши ва синтез жараёнларини тезлатувчи ферментларнннг коферментлари таркибига кириб, нуклеин кислоталар, оқсиллар, углеводлар ва ёғлар синтези билан билвосита боғланган ҳамда ксенобиотикларни зарарсизлантиришда қатнашади.

Витампн В2 га бой маҳсулотларга пишлоқ, творог, жигар, буйрак, пиво ачитқилари, хамиртуруш, жавдар нон, қора буғдой ёрмаси, ёнғоқ, исмалоқ ва бошқа овқат маҳсулотлари киради.

Гиповитаминоз В2 да АТФ ҳосил бўлиши камаяди ва барча турдаги моддалар алмашинувида чуқур ўзгаришлар рўй беради.

Витамин В3 (пантотенат кислота). У одам ва сут эмизувчи ҳайвонларда ичак микрофлораси томонидан синтезланади. Пантотенат кислотанинг энг кўп миқдори буғдой куртаги ва кепагида бўлади. Одам организмига овқат таркибида эркин ҳамда унинг турли ҳосилалари ҳолида тушиб, ичакда гидролизланиб пантотенат ҳолида сўрилади.

Пантотенат кислота организмда модда ва энергия алмашинувига сезиларли таъсир қилгани ҳолда иммунитет омилларини етарли даражада мўътадил сақланиб туриши учун ҳам зарурдир.

Пантотенат кислота етишмаганда нуклеин кислоталар синтези ҳамда углевод алмашинуви бузилади. Бундан ташқари, антитело ҳосил бўлишига салбий таъсири бор кишиларда ўтказилган текширишларда бундай ҳолат тасдиқланган.

Витамин В6 (пиридоксин). Витамин В6 ингичка ичакдан қонга тез сўрилади ва тўқималарда пиридоксалфосфатга айланади. Пиридоксалфосфат нуклеин кислоталар, оқсил, ёғ, углевод алмашинувида энергия ҳосил бўлиши жараёнларини тезлатувчи ферментлар тизими таркибига киради. Пиридоксалфосфат кўп миқдорда жигарда, камроқ буйракларда, мушакларда, ошқозон ости безида, юрак тўқималарида, ингичка ичак шиллиқ қаватида, талоқда ва ўпкада бўлади.

Оқсиллар, ёғлар ва углеводлар алмашинувида, айниқса уларнинг ўзаро алоқасида А. Е. Браунштейн томонидан очилган трансаминланиш реакцияси бениҳоя катта аҳамиятга эга.

Витамин В6 кўпчилик ферментлар таркибига кофермент сифатида кириб, нуклеин кислоталар, оқсиллар, углеводлар, липидлар ва энергия алмашинувида қатнашади. Кўплаб метаболик жараёнларда қатнашгани ҳолда витамин В6 аъзолар ва системаларнинг, жумладан иммун системанинг фаолиятини мўътадил ҳолда сақлаш учун зарурлиги аниқланган.

Витамин В6 табиатда кенг тарқалган. Пивонинг қуруқ ачитқилари, балиқ, бошоқлилар дони ва кепаги внитамин В6 га энг бой ҳисобланади. Сабзавот ва сут маҳсулотларида унинг миқдори оз. Кам миқдорда витамин В6 ичак микрофлораси томонидан синтезланади.

Витамин В6 етишмаслиги турли аъзо ва системаларда модда (нуклеин кислоталар, оқсиллар, линидлар, углеводлар, витаминлар, аминокислоталар) ва энергия алмашинувида яққол бузилишларга олиб келади, айтилган ҳолатлар иммун аъзоларда ҳам кузатилиб, иммун тақчиллиги келиб чиқади.

Витамин В12—(кобаламинлар). Витамин В12 мураккаб кимёвий тузилишга эга. У одам ва ҳайвонларда ичак микрофлораси томонидан синтезланади.

Одам овқат таркибидаги витамин В12ни оқсиллар билан бириккан ҳолда қабул қилади. Ошқозон-ичак йўлида витамин В12 оқсилли мажмуадан ажралади. Ошқозон туби, оч ва ёнбош ичак сатҳида жойлашган витатамин В12 сўрилишини таъминловчи ва ичак бактериялари томонидан ҳазм қилинишининг олдини олувчи махсус глюкопротеид — «Каслнннг ташқи омили» билан бирикади. Витамин В12 қонда транскобаламин билан бирикади ва ҳужайраларга ташилади.

Витамин В12 нинг организмда етарли даражада бўлиши нейтрофиллар ва РЭС ишини фаоллаштиради, қон зардоби номахсус бактерицид таъсирининг опсонилловчи хоссасини кучайтиради, ундаги лизоцим миқдорини оширади. Витамин В12 интерферон ҳосил бўлишини фаоллаштиради ва вирусли инфекцияларда ҳимояловчи таъсир кўрсатади.

Кўп миқдорда антибиотикларни организмга (пенициллин, бициллин, тетрациклин, стрептомицин) юбориш натижасида иммунодепрессив ҳолат юзага келтирилган ҳайвонларга витамин В12 киритилганда у антитела синтезидаги бузилишларни қисман олдини олиш кузатилган. Бундай натижалар нурлатилган ҳайвонлардан ҳам олинган.

Битамин С (аскорбинат кислота). Витамин С нинг энг асосий хусусиятларидан бири қайтар оксидланиш қайтарилиш реакцияларида қатнаша олишидир. Шу ҳусусияти сабабли у организмнинг кўпгина муҳим фермент системалари билан боғланган. Турли ферментларнинг оксидланган коферментларини қайтариб, ҳар хил биокимёвий реакцияларда қатнашади.

Аскорбинат кислота ферментларнинг катта гуруҳларига таъсир этиб, нуклеин кислоталар, углеводлар, оқсиллар, ёғлар ва энергия алмашинувида муҳим аҳамиятга эга.

Организмда аскорбинат кислота метаболизми углеводлар ҳосил бўлиши билан чамбарчас боғлиқ.

Аскорбинат кислота холестерин гидрооксидланишини бошқариш билан бирга ундан ўт кислоталар ҳосил бўлишида ҳам қатнашади, глюкозани пентозафосфат йўлида АТФ, пентозалар, НАДФН2 ҳосил қилиб оксидланишини фаоллаштиради. Аскорбинат кислота, адреналин ва норадреналинлар, кортикостериодлар, холестернн синтезида иштирок этади, бактерияларнинг лизосимларга сезгирлигини оширади. Шундай қилиб, аскорбинат кислота моддалар ва энергия алмашинувининг деярли барча жараёнига таъсир кўрсатади.

Аскорбинат кислотага энг бой маҳсулотлар: наъматак (қуритилган маҳсулот 1500 мг% тутади), қора смородина (300 мг%), қизил гармдори (250 мг%), петрушка, укроп (150 мг%), карам (70 мг%) ҳисобланади.

Аскорбинат кислота етишмаслигида ДНК, РНК синтези пасаяди, оқсил, углевод, липидлар алмашинуви, витаминлар, микроунсурлр ва энерпия метаболизми бузилади. Бу жараёнлар натижасида организмда липидлар оксидланишида ҳосил бўладиган заҳарли моддалар ва жигарнинг антитоксинлик вазифаси бузилиши натижасида бошқа заҳарли моддалар ҳам тўпланиб қолади,

Витамин РР (ниацнн, ннкотин кислота). Ниациннинг оз миқдори ичак микрофлораси томонидан,- одам ва ҳайвонлар тўқималарида эса триптофандан синтезланади.

Внтамин организмга овқат маҳсулотлари билан бириккан ҳолда ёки эркин, яънн НАД ва НАДФ ҳолида тушади. Бу модда ичакда сўрилади, никотинат кислота ва унинг амиди эса ингичка ичакда сўрилади. Ниацин жигарда НАД ва ПАДФ га айланади. Бу моддалар оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини катализловчи 200 га яқин ферментларнинг коферменти ҳамдир.

Модда ва энерлия алмашинувининг ҳамма турлари ниацин сарфи билан боради: Етишмаганда эса деярли ҳамма аъзо ва тўқималарнинг фаолияти бузилади.

Ниацин ўсимликларда кенг тарқалган, айниқса пиво ачитқисида (40 мг%), хамиртурушда (28 мг%), дуккакли ўсимликларда (4—5 мг%), ерёнғоқда (12 мг%) ва гуруч пўстлоғида (20 мг%) бўлади.

Витамин РР танқислигида организмнинг инфекцияларга қаршилиги сусайиши, фагоцитоз ҳусусияти ва антитело ҳосил қилиш механизмлари бузилиши аниқланган. Озуқадан триптофан истисно қилинганда никотинат кислота синтези тўхтаб, витамин РР танқислигида келиб чиқадиган ўзгаришлар янада чуқурлашади. Пеллаградан ўлган болаларнинг лимфоид аъзолари, жумладан, тимусда чуқур атрофик ўзгаришлар, қонида Т- ва В-лимфоцитлар камайганлиги кузатилган.

Орқага Чоп этиш
Соғлом овқатланиш
Воқеалар тақвими
Сентябрь 2019
Ду Се Чо Па Жу Ша Як
26 27 28 29 30 31 1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 1 2 3 4 5 6