Фарзандингиз соғлом ва баркамол ўсиб ривожланиши учун эмизикли аёлнинг овқатланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. У чилла даврида витамин ва минерал тузларга бой овқатларни истеъмол қилиши керак. Чунки ушбу даврда уларга бўлган талаб юқори бўлади. Акс ҳолда организмда моддалар алмашинуви бузилади. Шу сабабли эмизакли аёл творог, пишлоқ, сут, тухум, сабзавот, хўл мевалар истеъмол қилиб туриши ва ҳар куни 1 стакан сут ичиши керак. Организмда охак тузининг сингишига салбий таъсир қилгани сабабли овқат жудаям ёғли бўлмаслиги лозим. Жигар, асал истеъмол қилиш ҳам фойдали. Бир кунда ичиладиган суюқлик миқдори икки литрдан ошмаслиги керак.
Эмизиш даврида истеъмол қилаётган озиқ – овқатлардан қайси бири болангизга зарар келтириши ҳақида ўйлансангиз, қуйидаги светофор қоидасини эслаб колинг:
v Қизил ранг - асло мумкин эмас!
Бу туркумдаги маҳсулoтлар болага салбий таъсир кўрсатади;
ü Вино - алкогол 100 % га яқин она сути билан болага ўтади;
ü Хом ва консервадаги пиёз, саримсоқ, гаримдори, майoнез ва соуслар -сут мазасини аччиқлаштириб бузади;
ü Горчитса (мустард, хантал), аччиқ қаҳва, аччиқ шоколад, ҳар - хил хидли қўшимчаларга бой бўлган пишлоқ - сут мазасини бузади;
ü Селёдка, денгиз маҳсулoтлари, икра - сутни шўр қилади;
ü Хом ва консерваланган балиқ ва креветка - аллергия сабабчиси бўлади.
v Сарик ранг - мумкин лекин эҳтиётлик билан!
Бу туркумдаги маҳсулoтнинг зарари бўлмасада, уларни кўп ва эҳтиётсизлик билан истеъмол қилиш мумкин эмас;
ü Қовун, лавлаги, қатиқ, нўхат, ўсимлик ёғи – ушбу маҳсулoтларнинг кўплиги бола қорнида оғриқ ва ич кетишига олиб келиши мумкин;
ü Нок, анор, хурмо, гуруч, нон ва пишириқлар - бола ичини қотириши мумкин;
ü Сигир сути, апелсин, грейпфрут, қорағат (смородина), тухум, қизил икра, балиқ, маннали, жўхорили ва буғдойли бўтқалар - аллергик реакциялар чақириши мумкин.
v Яшил ранг - ҳоҳлаганча истеъмол қилиш мумкин!
Бу туркумдаги маҳсулoтларни истеъмол қилиш мумкин ва фойдали.
ü Сабзи, петрушка, укроп - бола кўзига ижобий таъсир кўрсатади;
ü Салат барглари, крижовник, қорағат (смородина) - иммунитетни оширади;
ü Кабачка, қовоқ, треска балиғи - бола ривожланиши ва ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
ü Творог, йoгурт - суяк ва тишларни мустаҳкамлайди;
ü Кефир, қатиқ, айрон, сулили бўтқа, гулкарам - ҳазм қилиш тизимини яхшилайди.
Юқори аллергик маҳсулотлар:
Ø Сигир сути - айрим болаларда жуда юқори аллергик реакциялар чақиради. Сутни озгинадан синаб - синаб, болангизни кузатиб ичиринг;
Ø Тухум оқи - ҳафтада битта тухум есангиз етарли, акс ҳолда болада аллергия қўзғаши мумкин;
Ø Парда пишган гўшт - агар болангизда аллергияга мойиллиқ бўлса, музлаган гўштни ишлатинг. Унда аллергенлар даражаси пастроқ бўлади.