Олимларнинг гапларига кўра, бир ҳафтада камида уч марта шуғулланиш зарур экан. Аслида спорт билан ҳар куни шуғулланиш керак, лекин оддий сайр қилишлар ёки қисқа югуришлар спорт залларидаги машғулотларни ажойиб тарзда тўлдириб туради.
Ўзингизга ўзига хос тартиб ўрнатинг: спорт залига қатъий белгиланган вақтларда боринг.
Аслида жисмоний фаоллик сизнинг кундалик одатингизга айланиши керак. Кимгадир тунда шуғулланиш ёқади, кимдир эрталаб соат олтида югуришни яхши кўради. Шунинг учун спорт билан шуғулланиш учун энг яхши вақт — машқларни мунтазам равишда шуғулланишни одатга айлантиришга имкон берадиган вақт.
Жисмоний машқлар сизга кечқурун ейиладиган тўйимли овқатни «ёқиш»га ёрдам беролмайди.
Агар сиз вазнингизни камайтирмоқчи бўлсангиз, унда биринчи навбатда парҳезга риоя қилишингиз керак.
Қорин текис бўлиши учун ҳамма мушаклар гуруҳи ҳаракатга келиши зарур. Олимларнинг айтишларича, ўтириб-туриш фақат қорин мушакларига таъсир кўрсатар экан.
Манба: daryo.uz