ru uz
Оёқларим озғин, нима килай?

Аввал сабабларини билинг

Тана аъзоларидаги ўзгаришлар ўз-ўзидан содир булмайди. Қорин мушакларининг бўшашиши, бўксанинг катталашиши ва оёқлар ориқлиги... Албатта, барчасининг ўз изоҳи бор. Оёқ кўринишининг озғинлиги дастлаб наслга боғлиқ бўлиши мумкин. Кейинги ўринда умуртқа поғонаси касалликлари, хусусан, сколиоз туради. Ошқазон-ичаклардаги ўзгаришларнинг ҳам оёқ мушакларига таъсири айтилади. Демак, зарур чораларни бошлашдан аввал шифокорга кўриниб қўйинг.

Навбат машқларга!

Фақат мана шу йул билан оёқ мушакларини чиниқтириш ва керакли кўринишга келтириш мумкин.

  1. Тик турган ҳолатда икки оёк, орасига ўртача катталикдаги пуфланадиган коптокни жойлаштиринг. Сўнг оёк мушаклари ёрдамида коптокни сиқиб, бушатинг. Машқ 8-10 марта такрорланади.
  2. Стулга қулай жойлашинг. Қўлларни суянчик ортига олинг-да, бирлаштиринг. Энди оёқ тиззасини биргаликда тепага кўтариб, туширинг. Давомийлиги 10 марта.
  3. Ўтириб-туриш машқи ёдингиздами? Худди шу машкни оёкларни елка кенглигида очиб бажаринг. 8 марта такрорласангиз кифоя.
  4. Оёк учида турганча, навбат билан оёк товонини кўтариб-туширинг. Машқни 15-20 марта бажариш лозим.

Шуғулланишни бошладингизми, дарров натижасига ёпишманг. 3-4 ҳафта ўтгач, аста-секинлик билан оёқ мушакларининг каттариб бораётганини кўрасиз. Бу машқлар оёк болдирига шакл бериш учун мўлжалланган. Агар мақсадингиз оёкнинг сон қисмини ўзгартириш бўлса, қуйидаги усулларни бажаринг:

  •  тўрт оёқлаб туринг, яъни тана оғирлигини тизза ва қўл кафтига ташланг. Тўғрига қараб, ҳар бир оёқни 15 мартадан юқорига кўтаринг;
  • ўтириб-туриш машқини оёқларни бирлаштирган ҳолда бажаринг. Такрорийлиги 15 марта.

Хаммаси мушакларни ўғгри чиниқтиришга боғлиқ. Агар машқларни мустақил бажаришга кўзингиз етмаса, машқ залига боринг-да, спорт мураббийи назоратида шуғулланинг. Эплайсиз.

Кунора контраст душ қабул қилиш ҳам мушаклар учун фойдали.

Велосипед учамизми?

Оёқ мушаклари учун энг яхшиси — велосипед миниш! Узок масофага югуриш, арқонда сакраш, пиёда сайр қилиш сизга эмас. Сузиш ва велосипед ҳайдашга вакт ажратсангиз ва албатта, тўғри овқатланиш қоидалари бажарилса, исталган натижага эришасиз.

Ҳийла ишлатамиз!

Оёқлар кўринишидаги камчиликни яширамиз!

  1. Тиззадан тушиб турувчи французча бичимдаги юбкаларнинг бўкса қисми хиёл кенгрок, тикилганини танлаиг.
  2. Леггинс, лосина ва оёққа ёпишиб турадиган ҳар қандай шимлар сизники эмас! Классик услубдаги шимлар оёқни тўларок, кўрсатади.
  3. Либосингизда ёрқин рангли гул ёки бирор аппликация бўлсин. Шунда ўтган-кетганнинг диққати оёкларга эмас, эгнингиздаги кийимга қаратилади.
  4. Қайиқча услубидаги туфлилар эса айни муддао.

 

Орқага Чоп этиш