7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 1 кун!
ru uz
Коптогингиз борми машқ қилинг

Фитбод (катта диркиллама копток) ёрдамида бажариладиган машқлар умуртқа поғонасини мустаҳкамлайди, қўл ва кўкрак қафаси мушакларини чиниқтиради ҳамда тана эластиклигини оширади. Кунора машқ коптоги билан шуғулланишга одатлансангиз, нафақат қоматингизни тартибга келтирасиз, балки соғлигингизга ҳам фойда қиласиз.

Қўл ва оёқ мушаклари учун

Коптокка оёғингизни жойлаб, қўллар билан тана мувозанатини ушланг. Сўнг оёқларни навбат билан юқорига кўтариб, туши-ринг. Давомий-лиги саккиз-ўн мартагача.

swiss-ball-1.jpg

Қорин учун пресс

Копток ўртасига қорин билан жойлашинг-да, қўлларингизни бирлаштиринг. Оёқлар полдан кўтарилган ҳолатда. Ўпкани тўлдириб нафас олинг-да, гавдангизни кўтаринг, сўнг яна дастлабки ҳолатга қайтинг. Машқни олти-саккиз марта бажарсангиз кифоя

Back-Extension-fitball.jpg

Кўкрак мушакларини таранглаштириш

Полдан итарилиш машқини ана шу ҳолатда бажариб кўринг. Аввалига бироз қийинроқ бўлади-ю, аммо натижаси шунга арзийди.

myach_dlya_fitnesa_uprazhneniya_dlya_pohudeniya2.jpg

Умуртқа учун

Машқ гиламчасига қулай жойлашинг, оёқларни копток устига қўйинг. Қўллар ён тарафда. Тиззалар букилганида танангиз полдан кўтарилиб, сўнг яна дастлабки ҳолатга қайтади. Ушбу машқ умуртқа поғонасидаги оғриқларни енгиллатишда асқатади.
 

yprajnenie_na_fitbolle.jpg

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш