7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 3 куни!
ru uz
Елкангиз оғрияптими? Йога билан шуғулланинг!

Кун давомидаги югур югурлар кечга бориб, елкамизга юк бўлади. Хўш, бу пайтда безовталикни қандай енгамиз? Оёқни узатиб дам олсам бўлгани дейсизми? Бизда ундан-да яхишроқ чора бор - йога!

Тик турган ҳолатда оёқларни елка кенглигида очинг. Навбат билан елкангизни юқорига кўтариб -туширинг. Машқни 8-10 мартадан бажарасиз.
IMG_9438_f5126b84dd93f141f3f7e401383b38.0.jpg Елкаларни олдинга, сўнг орқа томонга айлантиринг. 8-10 бора такрорлайсиз. IMG_9459_8faca0e9be7727ecc63ff6441a7b59.0.jpg
Қўлларни ён томонга олинг-да, билакни мушт тугинг. Ён тарафга кўтарилган қўлларни айланма ҳаракатлар ёрдамида аввал олдинга, сўнг орқага йўналтирасиз.Машқни 10 мартадан бажаринг.
Навбат билан қўлларни юқорига кўтариб, туширасиз. Ўнг қўл юқорида бўлганида чапи пастда бўлиши лозим. Машқ 8 марта қайтарилади.

Суратдаги каби бир қўлни елка устидан, иккинчисини курак остидан қилиб, занжир ҳосил қилинг. Шу ҳолатда 5 дақиқа тура олишингиз керак. Сўнг қўллар ҳолати ўзгаради.




Қўлларни орқа тарафга ўтказинг-да, бир-бири билан бирлаштиринг. Тиззани букмаган ҳолда пастга энгашинг. Бир-икки сониядан сўнг дастлабки ҳолатга қайтасиз. Машқ 8—10 маротаба бажарилади.

 

 


 

Манба:  "Суғдиёна" газетаси

 

Орқага Чоп этиш