1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
Умуртқамиз учун 5 машқ

Умуртқадаги оғриқ ва кайфиятсизлик, буни қарангки, бир-бирига боғлиқ экан. Муаммолардан беркинадиган кишилар кўпинча ушбу ҳолатга дуч келишади. Нега дейсизми? Руҳиятдаги салбий ўзгаришлар қон томирларининг тонусига таъсир этиб, умумий қон айланишини ўзгартиради. Бу эса нафақат умуртқада балки, қўл ва оёқларда ҳам оғриқни келтириб чиқаради.

1. Ҳар куни 8-10 дақиқа умуртқани тўғри тутиш машқини бажаринг. Бунинг учун деворга суяниш лозим. Шунчаки суянманг, балки умуртқа суягини тўғри тутиб, елкаларни текисланг. Бошни пастга энгаштиринг. Елкангиз деворга тегиб турсин. Белгиланган вақт давомида танангиз шу ҳолатни эслаб қолади. Сўнг гавдани тик тутиб туришга ўрганади.

2. Оёқларни чалиштирманг. Оёқларни бир-бирига чалиштириб ўтириш, умуртқанинг пастки поғонасига оғриқ бериб, қон айланишини бузади. Мунтазам бу ҳолатда ўтириш, кичик тос соҳаси ёки жинсий аъзоларда турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

3. Курсига ўтираётганда аста ҳаракат қилиш лозим. Кескин равишда гавдани курсига ташлаш умуртқа суяги кемирчаги дискига зарар келтиради.

4. Бирор иш юзасидан узоқ вақт тик оёқда туриб қолишга тўғри келса, ҳар 15 дақиқада оёқлар ҳолатини ўзгартиринг. Масалан, бир оёққа суяниб турганингизда, 15 дақиқадан кейин гавда оғирлигини иккинчи оёққа ташланг. Шунда умуртқани бир ҳилда ушлаб туроласиз. Жойингизда туриб юришингиз мумкин. Бу оёқ мушаклари ва умуртқа учун фойдали.

5. Ҳатто 2-3 килограмм юкни кўтарсангиз ҳам имкон қадар оғирликни тенг тақсимлашга ҳаракат қилинг. Иккала қўлингизда ғам бир хил оғирликдаги юк бўлсин. Агар оғирлик бир тарафга тушиб қолса, умуртқа суягида қийшайиш юз бериши мумкин.

 

Источник:  darakchi.uz

 

Орқага Чоп этиш