1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
Қандай қилиб қоматингизга қараб айнан ўзингизга мос спортни танлаш мумкин?

Ўзига мос спортни танлашнинг энг ишончли усули — бу синаб кўриш ва хатолар қилиш. Лекин танлашга анча йиллар керак бўлади, чунки бир уринишда ҳеч қачон ялқовликни мос келмасликдан фарқ қилиб бўлмайди — ҳар бир фаоллик тури учун камида икки ой вақт сарфланади.

Шунинг учун аниқ омилларга таяниб иш кўрамиз. Спортни қоматингиз турига қараб танлашингиз ҳам мумкин.

«Олма»

Аёллар қоматининг энг кўп тарқалган тури. Унинг асосий хусусияти шундан иборатки, ортиқча вазн биринчи навбатда қорин соҳасида тўпланади. Ва ҳатто озғин аёлларда ҳам қорин бироз олдинга чиқади. Лекин уларнинг қўллари ва оёқлари хушбичим бўлади.

Сизга мос спорт. Ортиқча қийинчиликсиз ўз муаммоларингизни ҳал қилиш учун сизга сузиш, тез юриш, пилатес, калланетика ва танголар ёрдам беради.

«Нок»

Бу ҳақиқий классик услубдаги аёллар қомати: тор елкалар, кенг тос. Ортиқча вазн сон ва тос соҳаларида йиғилади.

Сизга мос спорт. Бундай қоматли аёллар табиатан серғайрат ва чаққон бўлади. Сиз назокат ва тезлик намоён бўладиган фитнес турларида ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Сизга мос бўлган вариантлар: зумба, беллиданс, югуриш, стрип-пластика, аэробика.

«Қум соат»

Мукаммал равишда мувофиқлашган қомат: чиройли кўкрак, ингичка бел, тўладан келган сонлар. Сиз озсангиз ҳам, семирсангиз ҳам — барибир чиройли кўринасиз.

Сизга мос спорт. Сизга куч ишлатиладиган машқлар, йога, стретч, фитнеснинг барча рақс турлари, велосипед жуда мос тушади.

«Чизғич»

Бу қоматнинг тестостеронли туридир. Уларни ҳеч қачон ортиқча вазн тўплай олмайдиган «олмалар» ёки вазн чизғичи деса ҳам бўлади. Уларнинг беллари йўқ. Сонларида ёғ йиғилмайди ва кўкраклари ҳам одатда унчалик катта бўлмайди.

Сизга мос спорт. Сиз эрталаб ҳам, кечқурун ҳам планка қилиш билан шуғулланишингиз керак. У танани фаол тутишга ва қисқа вақт ичида қоматни яхши шакллантиришга ёрдам беради. Шунингдек сузиш, куч ишлатиладиган машқлар, узоқ масофаларга югуриш билан ҳам шуғуллансангиз бўлади.

Манба:  daryo.uz

Орқага Чоп этиш