6 Июля Ещё тестовое событие). осталось: 4 куни!
ru uz
Семиришда жисмоний машқлар

Семириш – бу организмда ёғ тўқимасининг ортиқча тўпланиши билан характер-ланади. (Эркакларда 20%дан кам эмас,аёлларда 25% умумий одам организмида бўлади). Экономик ривожланган давлатларда 25-30 % аҳоли касалланади. Алиментар фактор асосий бўлиб ҳисобланади, коллорияли овқат истъемол қилиш, асосан ёғ ва углеводлар ҳисобига (бирламчи семизлик), ҳаракатнинг камлиги асосий ўринни эгаллайди.

Семиришнинг 3 шаклга ажратилади:

1.Алиментар –конститутциял.    2.Эндокрин.  3.Марказий.

Алиментар – конститутциял формасида организмнинг физик-жисмоний ҳаракатининг камлиги ҳисобига углевод тўпланади.

Семиришнинг эндокрин формаси, эндокрин системаси безлари функциясининг бузилиши билан боғлиқ.

  Семиришнинг марказий формасининг келиб чиқишида ёғ алмашинувининг марказий бошқарилишининг бузилиши ётади, бу пўстлоқ-диэнцефал соҳа функциясининг жароҳати ва инфекция билан зарарланишидан кейин келиб чиқади.

Бирламчи семириш 4  босқичга бўлинади:

1-босқич-Нормадан 15-29% ортиқча вазн

2-босқич-30-49%

3-босқич-50-100%

4-босқич-100% дан ортиқ бўлади.

           Семириш оқибатида юрак -қон- томир системаси ўзгаришларга учрайди.(миокард дистрофияси, каронар қон айланишнинг бузилиши, мия ва пастки қисмларда қон айланишнинг бузилиши), нафас системаси (нафас ҳаракатининг камайиши бу диафрагмани ҳаракати камлиги ҳисобига), овқат ҳазм қилиш системасида (ошқозон сокининг гиперсекрецияси, гиперхлоргидрия билан бирга), таянч–ҳаракат аппарати (бўғимларга юкламанинг ошиши ва моддалар алмашинуви бузилиши ҳисобига артроз). Сув-туз алмашинувини бузилиши ҳисобига шиш кузатилади. Бирламчи семириш натижасида ички секреция безлари функциясининг бузилиши, яъни гиперинсулинемия, гипокортицизм, самототроп гормони функциясининг сусайиши ва бошқалар.

Рационал даволаш натижасида семириш камаяди. Беморни даволаш принципида организмда липолизни кучайтириш мақсадида манфий энергия баланси вужудга келтирилади. Бунда сут диетаси олиб борилади, организмда углеводни камайтириш мақсадида, яна энергия сарфини кўпайтириш яхши натижа беради. Диета ва ҳаракатни ошириш, яьни патогенезга табиий ва жисмоний омилларнинг биргаликда олиб бориш организмни қайта тиклаш учун муҳим омилдир. Жисмоний ҳаракат билан даволаш натижасида кам каллорияли диета олиб боришга ёрдам беради ва тана массасини камайишига яхши натижа беради, қайта тикловчи ёки жисмоний ҳаракатни стимуляция  қилади.

             ДЖТга қарши кўрсатмалар:

  • умумий оғир аҳвол;
  • иккиламчи диабетнинг оғир турлари;
  • юрак етишмовчилиги белгилари;
  • нафас етишмовчилиги.

Вазифалари:

  • ичак, ҳужайра ва тўқима метаболизмини стимуляция қилиш;
  • тана вазнини камайтириш ва ҳазм жараёнини яхшилаш;
  • ррогрессияланувчи атеросклерознинг профилактикаси;
  • қон айланишни ва нафас олишни яхшилаш;
  • эмоционал ҳолатни яхшилаш.

             Жисмоний машқларни қўллаш касалликнинг биринчи кунидан бошланади. ДЖТ да эрталабки машқлар, сайр қилиш, меъёрланган сузиш, чанғи, меҳнат терапияси қўлланилади. Жисмоний юкламадан сўнг артиш, душ, қисқа муддатли чўмилиш, умумий ва маҳаллий уқалаш. Жисмоний машқлар ҳар доим беморнинг ёши, умумий аҳволи, юрак қон томир тизими фаолиятини ҳисобга олган ҳолатда меъёрланади.

Орқага Чоп этиш