7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 3 куни!
ru uz
Қандли диабетда жисмоний машқлар

Қандли диабет – энг кенг тарқалган эндокрин касаллик бўлиб, қонда ва сийдикда қанд миқдорининг турғун ва ноадекват юқори кўрсаткичларда узоқ вақт бўлиши билан характерланади.

ҚД – организмда инсулиннинг мутлоқ ёки нисбий етишмовчилиги билан келиб чиқадиган касаллик бўлиб, углеводлар алмашинуви чуқур бузилиши гипергликемия ва глюкозурия билан характерланади. Тўқималар томонидан глюкоза ўзлаштирилишининг қийинлашиши МНС, юрак қон-томир тизими, жигар, мушак тўқималари функцияси бузилишига, натижада иш қобилияти камайишига олиб келади. Ёғ алмашинувининг бузилиши ёғларнинг оксидланиши тезлашиши ва кетон таначалар ҳосил бўлиши, қонда кўпайиши натижасида МНСга токсик таъсир этади. Диабетда оқсил синтези ҳам бузилиб энергетик алмашинув даражаси камаяди. ҚД билан оғриган беморларда энергетик алмашинув бузилиши мушак фаолиятининг сусайиши билан бевосита боғлиқ. Шундай қилиб ҚД фақат углевод алмашинуви бузилиши билан эмас, балки оқсил, ёғ, минерал ва модда алмашинувининг бошқа турлари бузилиши билан характерланади. Инсулин етишмовчилиги фонида беморларда турли асоратлар ва ёндош касалликлар ривожланади. Таҳминан 70% беморларда юрак қон-томир тизими шикастланиб, диабетик микроангиопатия ҳамда юрак, бош мия, оёқ томирларида атеросклероз ривожланиши билан макроангиопатия сифатида намоён бўлади. ҚДда тишларнинг парадонтоз, кариес, гингивит, стоматит сифатида эрта шикастланиши кузатилади. Булар билан бир қаторда гастрит, энтероколит, диабетик гепатодистрофия, холецистит пайдо бўлади.

ҚД учун тери қоплами шикастланиши характерли: куриши, қичишиш, дерматитга мойиллик, фурункулез, экзема. Нерв системасининг патологияси неврастения, невралгия, неврит, полиневрит сифатида намоён бўлади. Шундай қилиб, ҚД турли патологик кўринишда намоён бўлади.

ҚДни даволаш кўп қиррали бўлиб асосий касалликни, ҳамда унинг кечишини оғирлаштирувчи асоратларни ёқотишга қаратиш керак. Бунда комплекс терапия ва ДЖТ қўллаш муҳим аҳамиятга эга.

ДЖТга қарши кўрсатмалар:

  • умумий оғир аҳвол;
  • диабетнинг оғир турлари;
  • гипергликемик кома;
  • гипогликемик кома;
  • асоратланган оғир диабет.

 

Вазифалари:

  • ичак ва тўқима метаболизмини стимуляция қилиш;
  • тана вазнини камайтириш ва ҳазм жараёнини яхшилаш;
  • прогрессияланувчи атеросклерознинг профилактикаси;
  • қон айланишни ва нафас олишни яхшилаш;
  • эмоционал ҳолатни яхшилаш.

  Жисмоний машқлар касалликнинг биринчи кунидан бошланади. ДЖТ да эрталабки машқлар, сайр қилиш, меъёрланган сузиш, чанғи, меҳнат терапияси қўлланилади.

  Жисмоний юкламадан сўнг артиш, душ, қисқа муддатли чўмилиш, умумий ва маҳаллий уқалаш.

  Жисмоний машқлар ҳар доим беморнинг ёши, умумий аҳволи, юрак қон томир тизими фаолиятини ҳисобга олган ҳолатда меъёрланади.

Орқага Чоп этиш