7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 3 куни!
ru uz
Плеврит касаллигида жисмоний машқларни қўллаш.

Плеврит – плевра варақларининг яллиғланиши бўлиб, плевра сатҳида фибринсимон караш содир бўлади ёки унинг бўшлиғида экссудат йиғилади.

          ДЖТни қўллашга қарши кўрсатмалар :

          -нафас етишмаслиги;

          -юрак фаолиятининг етишмаслиги;

          -тана ҳароратининг юқори кўтарилиши ва ҳ.з.

          Вазифалари :

          1.Ўпка вентиляциясини яхшилаш.

          2.Ўпка дренажини яхшилаш.

          3.Нафас олишда иштирок этувчи мушакларни мустахкамлаш.

          4.Кўкрак қафаси қўзғалувчанлигини ошириш.

          5.Тўқималарда қон ва лимфа айланишини яхшилаш.

          6.Марказий нерв системасида тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг мувозанатини тиклаш.

          7.Ўсиб борувчи жисмоний юкламага организмни мослаштириш.

          8.Асоратларнинг олдини олиш.

          9. Битишмалар ва швартларнинг профилактикаси.

          Даволовчи гимнастика муолажаси якка тартибда, кичик гуруҳ ва гуруҳ тартибида ўтказилади. Даволовчи гимнастика муолажаси беморнинг ёшига, ҳолатининг оғирлигига, кардиореспиратор системаларининг функционал ҳолатига қараб якка тартиби аниқланади. Муолажа вақтида кўкрак қафасини яхши экскурсия бўлишига ёрдам берувчи ва нафас чиқаришни енгиллаштирувчи қуйидаги дастлабки ҳолатлардан фойдаланиш мумкин : бош қисми кўтарилган кроватда орқа билан ётган, стулнинг суянчиғига таяниб ўтирган. Муолажа комплексида асосан нафас машқлари (кўкрак, диафрагмал, товушли), умумий ривожлантирувчи машқлар қўлланилади, шу билан бирга орқа массаж қилинади.

          Кичик гуруҳли ва гуруҳли тартибда асосан қуйидаги дастлабки ҳолатлар қўлланилади : ўтирган, стулга таяниб турган ва турган.

          Беморга шифохонада қўлланиладиган эрталабки бадан тарбия, даволовчи гимнастик муолажаси, беморларга бериладиган индивидуал топшириқлар ва меъёрли юриш шакллари тавсия этилади. Муолажа комплексига қуйидаги махсус машқлар киритилади : нафас чиқаришни узайтирган ҳолда нафас машқи, товушли гимнастик нафас машқлари, статик нафас машқи (диафрагмал), қўл мушакларини бўшаштирувчи машқлар, қорин олди мушакларни мустаклаш учун машқлар ва ҳ.з. Шу билан бир қаторда оддий ва енгил машқлар комплексга киритилади : қўл ва оёқларни букиш, ёзиш, келтириш, айлантириш, танани олдинга, орқага ва ён томонларга энгаштириш ва ҳ.з. Аста-секин снарядлар билан (медицинбол, гантелла, гимнастик таёқча) ва снарядларда (гимнастик скамейка, соғломлаштирувчи нарвон) бажариладиган машқлар тавсия этилади. Кўкрак қафаси, қовурғалараро, билак ва орқа мушакларини массаж қилиш буюрилади. Шифохонадан чиқиб, бемор Даволовчи гимнастика муолажасини шифокор назоратида поликлиника ёки врас жисмоний тарбия диспансерида давом эттиради. Шу босқичда амалий спорт машқлари (эшкак эшиш, чанғида ва конькида юриш, югуриш, сузиш), спортга оид ўйинлар (волейбол, баскетбол) ва шифохонадан ташқарида қўлланиладиган терренкур шакли қўлланилиши тавсия этилади.

Орқага Чоп этиш