Теридаги хол (невус) организмнинг ривожланиш босқичларида ташқи муҳит ёки ички функциялар ўзгариши сабаб ҳосил бўлиши мумкин. Пигмент доғнинг бир тури ҳисобланган холлар туғма ёки орттирилган бўлади.
Турида фарқ бор
Холлар уч турга бўлинади. Булар:
Невусларнинг икки тури фарқланади: туғма ва ҳаётимиз давомида пайдо бўладигани.
Биринчи турдаги хол уч гуруҳга ажратилган. Булар:
Майда невуслар умуман хавфли эмас. Аммо ўртача ва йирик ҳажмдаги туғма холлар, 10-50 фоиз ҳолатларда хавфли ўсимтага айланиш эҳтимоли бор.
Иккинчи турга мансуб холлар ҳам бир неча гуруҳга бўлинган.
Кимга мурожаат қилинади?
«Бўлди, юзимдаги холни олдираман», дея ахд қилган бўлсангиз, маслаҳатимиз, малакали мутахассисга мурожаат қилинг. Негаки, оддий гўзаллик салонларида таклиф қилинаётган «хол олдириш амалиёти» ишончли эмас. Бу борада сизга махсус косметологик марказ ҳамда тиббий клиника мутахассислари яқиндан кўмак беришади.
Хол билан «хайрлашиш»дан аввал онкодерматолог хулосаси талаб қилинади. У невус шакли, ҳолати ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олиб невусни олдириш мумкин ёки мумкин эмаслигини айтади. Баъзан олиб ташланган хол ўсма касалликларига йўл очиши мумкин. Шу боис тиббий кўрик шарт.
Қай бири хавфли?
Холлар ўзгармас шаклда бўлиб, бир хил тусда ва аниқ чегараланган катталикда бўлиши керак. Шубҳа уйғотадиган ҳолатлар эса қуйидагилар:
Санаб ўтилган ўзгаришлардан бирортаси мавжуд бўлса, шифокор кўриги тавсия этилади.
Холлар бола туғилганидан то саккиз ёшга тўлгунига қадар пайдо бўлади ва одатда, шаклини ўзгартирмайди.
Янги холлар балоғат ёшида, ҳомиладорлик ва кексаликда пайдо бўлади.
Замонавий муолажа
Жарроқлик амалиёти. Йирик ва терида чуқур жойлашган хол тери касалликлари ёки онкологик ўсма эҳтимоли мавжудлигига ишора қилса, жарроҳлик амалиёти ўтказилади.
Криодеструкция — суюқ азот ёрдамида холни олиб ташлаш. Совуқ азот хол атрофида ўзига хос қобиқ пайдо қилади. Яъни хол олиб ташланмай, ана шу қобиқ тагида қолдирилади. Криодеструкция усули амалиётда кам қўлланади.
Электрокоагуляция. Юқори частотали ток ёрдамида хол термал «шикастлантирилади» ва янги тери ҳосил қилинади.
Лазер нури кичик диаметр хосил қилиб, хол «ўчирилади». Ушбу амалиётдан сўнг кичик хол ўрни умуман билинмайди. Аммо катта ҳажмлилари ўрнида оч рангли доғ пайдо бўлиши мумкин.
Радиохирургия. Амалиёт радиокоагулятор ёрдамида амалга оширилади. Холларни йўқ қилиш жараёнида тери зарарланмайди, Бу усул ёрдамида хавфли ва хавфсиз холлар тенг йўқотилади. Радиокоагулятор мосламаси бир вақтнинг ўзида холни кесиб, тери қонашига йўл бермайди ва ташқи инфекциялардан ҳимоялайди.