6 Июля Ещё тестовое событие). осталось: 2 куни!
ru uz
Бўлди бас, энди терламаймиз!

Иссиқ кунлар келиши билан ноқулай вазиятга тушиб қолмаслик учун терлашдан ҳимояловчи воситалар ёрдамига мурожаат қилишни бошлаймиз. Хўш, биз қўллайдиган усуллардан қай бири самарали? Умуман, муаммодан қутулишнинг ишончли усулларич қайси? Замонавийлари хавфли эмасми? 

Ҳасталикдан эмасмикан?
Аслида, терлаш организмимиздаги иссиқликни мувозанатлаш тизими ҳисобланади. Тиббиёт тилида ҳаддан ортиқ терлаш гипергидроз, деб аталади. Бу муаммо оддийгина ҳаяжонланиш, асабийлашиш ёки жиддий ҳасталик туфайли юзага келиши мумкин. Масалан, эндокрин тизими фаолиятидаги бузилишлар (қандпи диабет), гипертериоз, сил, климакс даври муаммолари, онкологик ҳасталиклар ҳамда нерв тизимидаги бузилишларда ҳам тер ажрапиши кучаяди. Аниқлик киритиш учун шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Дорихонага кириб кўринг
Ўтган асрда гипергидроздан халос бўлишда алюминий моддаси фойда бериши аниқланганди. Бу модда тери тешикчаларини қопқоққа ўхшаб ёпиб қўйиб, тер ажралиши тўхтатар экан. Шунинг учун алюминий тузларидан махсус антиперспирантлар ишлаб чиқарилган. Уларни дорихоналардан топишингиз мумкин. Бироқ ҳар бир бемор гипергидрознинг даражаси турлича бўлгани сабаб қай бирини танлашни шифокор тавсия қилгани афзал санапади. Масалан, қўлтиқ соҳасига 15 фоиз алюминий тузларини сақловчи восита, қўл ва оёқдаги гипергидрозда эса 20, 30, ҳатто, 40 фоизли турлари тавсия этилиши мумкин. Бундай воситадан фойдаланишдан аввал терингиз бутунлай қуруқ бўлишига эътибор қаратинг. Яъни уйқуга кетишдан олдин душ қабул қилиб, сўнг феннинг илиқ ҳавосида терини яхшилаб қуритинг. Кейин тиббий антиперспирантр суртиб, бироз уқаласангиз бўлади. Агар терингиз нам бўлса, хоҳ оддий, хоҳ тиббий антиперспирант бўлмасин, самарасиз ҳисобланади.

Бутунлай халос бўлишни истайсизми?
Бунинг учун лазерли усулга мурожаат қиласиз. Тер остига найча киритилиб, ундан чиқаётган лазер тер ажратувчи безлар фаолиятини тўхтатиб қўяди. Бу амалиётга уч-турт марта мурожаат қилган беморлар 3-4 йилгача терлаш йўқолганини таъкидлашади.


Уй шароитидаги чораси
Тиббиёт ривожланиб, гипергидрознинг замонавий усул¬лари ўйлаб топилгунига қадар ҳам бу муаммо кўпчиликни безовта қилган. Бувиларимиз унга қарши аччиқтош ёрдамида курашишган. Янаям аниқроғи, аччиқтош эритилган илиқ сув билан чайинишган. Бундан ташқари, эман пустлоғи (дорихонада сотилади)дан тайёрланган дамламалар ҳам қўл келади.

Моделлар афзал билган усул
Ботокс инъекциялари ҳақида кўп бор гаплашганмиз. Буни қарангки, ботокс қўл ва оёқдаги, қолаверса, қўлтиқ соҳасидаги терлашни бартараф этишда ҳам қўл келаркан. Бежизга бу моддани заҳарли деб аташмайди, ёдингизда бўлса, айнан ботулотоксин сабаб кузда ёпилган помидору бодрингларингизни очиб ахлатга ташлашингизга тўғри келганди! Бироқ тажрибали мутахассис модданинг организм кўтара оладиган миқдорини юборади. Натижада, нерв толапари ҳаракатсизланиб, суюқлик ажралиши тўхтайди. Дунёга машҳур фотомоделлару актрисапар қизил йўлакчалардан туриб мухлисларига ўпичлар ва саломлар йўллаётганда уялиб қолмаслик учун шу амалиётга мурожаат қилишаркан. Сиз ҳам қўллаб кўришга қарор қилдингизми? Натижа инъексиядан кейин 3—5 кун ўтиб сезила бошлашини ва ўрта ҳисобдан 5—6 ойга етишини инобатга олиб қўйинг. Бироқ ҳомиладорлик, эмизикли даври, асаб тизими хасталикларида ушбу усулга мурожаат қилиш мумкин эмас.


 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш