7 Апреля Всемирный день здоровья. осталось: 1 кун!
ru uz
Сунъий киприклардан кейинги муаммоларни олдини оламиз

Табиатан узун ва қалин киприклар аёл гўзаллигига кўрк бағишлайди. Ҳозирги кунда бу масалани сунъий киприклар бемалол хал қила олади. Масаланинг иккинчи тарафи ҳам бор! Сунъий киприклар олиб ташлагандан сўнг юзага келувчи муаммолар. Уларни қандай олдини олса бўлади?

1.  Тўғри олиб ташлаш керак
Одатда ёпиштирилган киприклар тўғри олиб ташланса, табиий киприкларга зиён етмайди. Бироқ кўпгина аёллар ортиқча харажатдан қочибми ёки вақтларини қизғанибми, сунъий киприкларни уй шароитида олиб ташлашга уринадилар. Натижада уларга зиён етгани қолади, холос. Киприклар юлиниб, синиб, кўркамлигини йўқотади. Гўзаллик салонида еса мутахассис елимни эритувчи махсус воситадан фойдаланади ва табиий киприкларингизга зиён етмайди.

2.  Синалган усулдан фойдаланамиз
Сизнинг ҳам хаёлингизга канакунжут мойидан фойдаланиш келдими? Ахир киприкларни қалинлаштиришда бу мойга тенг келадигани йўқ. Хўш, уни қандай ишлатган афзал? Бўшаган тушингизнинг идишини яхшилаб тозалаб, ичига канакунжут ва чаканда мойларини тенг миқдорда аралаштириб, шприц ёрдамида қуйинг. Аралашмани киприкнинг ўзигагина суртсангиз, кўз атрофидаги нозик терида шишлар пайдо булмайди. 15-20 дақиқадан кейин ортиқча ёғни қоғоз сочиқчалар ёрдамида артиб оласиз. Аралашмани музлаткичда сақланг. Шунингдек, бодом мойи киприк тўкилишининг олдини олиб, ўсишини тезлаштиради. Атиргул мойи эса ковоқларнинг нозик терисига ижобий таъсир кўрсатиб, ажинларга қарши ажойиб профилактикадир.

3.  Зардоб ва доридар вақтинчадик чора
Муаммонинг чорасини интернет тармоғидан излашга қарор қилган бўлсангиз, биринчи навбатда, сизники сингари муаммога дуч келган аёлларни кўплаб учратишингиз мумкин. Гўзаллик борасидаги маслаҳатларини аямайдиган блоггерлар ҳам бу борада ўзига хос фикрларни айтиб ўтишади. Улар орасида қимматбаҳо зардоблар ва кўз босимини тушириш учун мўлжалланган дорилардан фойдаланишни тавсия қиладиганлар ҳам учрайди. Уларнинг тавсияларига амал қила кўрманг. Биринчидан, бундай воситаларнинг натижаси узоқ муддатли эмас. Иккинчидан, улар хасталикни даволашга мўлжалланган. Мунтазам қўлланганда қарши таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжуд. Бироқ шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда В гуруҳи витаминларини қабул қилсангиз бўлади.

4.  Ўсма қўйишга эринманг!
Момоларимиз неча асрлардан бери қўллаб келаётган ўсма қош ва киприклар учун тенги йўқ восита эканини ҳаммамиз биламиз. Унда нима учун ўсмани қўйиб, бошқа усулларни қўллаб, ўзимизни қийнашимиз керак? Бугуннинг ўзидаёқ қошларингиз ва кипригингизни озиқлантиришни бошланг. Улар, албатта, сиздан миннатдор булишади.

5.  Табиий усулда бўяймиз
1 чой қошиқ канакунжут мойига худди шунча миқдорда аччиқ қилиб дамланган қора чойдан аралаштириб, киприкларга суртасиз-да, 20 дақиқадан сўнг қоғоз сочиқча билан артасиз. Амалиётни ҳафтада икки марта бажарсангиз, киприкларингиз қора тусга кира бошлайди.

6.  Борини чиройли кўрсатамиз
Киприкларни аввалги ҳолига келтиргандан сўнг тушдан фойдалана бошлаймиз. Бунда тушнинг сифати билан бирга чўткасининг турига ҳам алоҳида эътибор қаратинг. Масалан, силикондан тайёрланган чўткалар калта ва қалин киприкларга, туклилари эса узун киприкларга мўлжалланган. Тушнинг қай тури айнан сизнинг киприкларингизга мос келишини эса фақат синаб кўрибгина аниқлайсиз. Шунингдек, бир марта тушь суртгандан кейин киприкка упа суртиб, устидан яна бир бор тушь билан буясангиз киприкларингиз узунроқ кўринади.

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш