ru uz
Баҳорий муаммоларни бартараф этамиз

Баҳорнинг инжиқликлари қиш заҳридан силласи қуриган организмга ҳам таъсир курсатмай қолмайди. Айниқса, нозик ва майин юз терисида бу ҳолат яққол кўзга ташланади. Куруқ тери куруқшаб, ёғлиси эса хуснбузарлар муаммосига дуч келади. Ажинлар яққол кўзга ташланади, аксарият аёлларда сепкиллар пайдо бўлади. Хўш, бундай муаммоларни уй шароитида бартараф этиш мумкинми? Албатта, мумкин. Куйида юз терисининг баҳорий парваришига оид тавсиялар ишлаб чиқилди.

Албатта, ҳар бир юз терисини турига кўра парваришлаш талаб этилади. Аммо айрим умумий қоидалар ҳам борки, улар барча аёлларимиз учун фойдали бўлиши мумкин.

Парҳез қилинг, чиройингиз очилади

Ҳўл мева ва сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. Пишириқлар, ёғли ва хамирли таомларни таомномадан буткул чиқарсангиз, организмингиз баҳорги авитаминоз асоратларини осон енгади. Кўп ҳолларда ошқозон-ичак ва жигар билан боғлиқ муаммолар бевосита юз терисидаги доғ ва ҳуснбузарлар орқали белги беради.

Уй шароитида тозалаймиз

Шаҳар шароитида сувда хлор микдори юқори бўлгани боис, ювинишда қайнатилган сув ёки доривор гиёҳ дамламаларидан фойдаланган маъқул. Қуруқ ва сезувчан тери соҳибалари юз терисини тозалаш учун махсус косметик сутлардан фойдаланганлари афзал.

Чунки бу турдаги тери жуда кам ёғ ажратади. Кундалик гигиеник муолажалардан сўнг эса бор ҳимояловчи ёғ қатлами ҳам ювилиб кетади. Натижада, юз териси қуруқшаб қолади. Ювиниш учун гель ва кўпиклар ёғли ҳамда аралаш турдаги тери соҳибаларига тавсия этилади. Тозалаш муолажаларидан сўнг юзга тоник суртиш мақсадга мувофиқ. Қуруқ ва сезувчан тери соҳибалари спиртсиз тоникдан фойдаланганлари маъқул. Уй шароитида бундай воситани тайёрлаш жуда осон. 1 ош қошиқ сули ёрмасига 1 стакан иссиқ сут қўшилади. Тайёр аралашма совитилиб, сузиб олинади ва пахтали дисклар дамламаси ёки кўк чойга лимон, ё бодринг шарбатидан қўшиб тайёрланган муз бўлакчаларидан фойдалансалар, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу юз ялтираб қолишининг олдини олади.

Халқона усуллар ҳамма учун фйдали.

Агар юзингизда сепкил ёки доғлар пайдо бўлишга улгурган бўлса, кайфиятни туширманг. Бу муаммони бартараф этишнинг халқона усуллари ҳам бисёр. Улардан энг самаралисини эъборингизга ҳавола этамиз.

  1. Петрушкадан қуюққина қилиб дамлама тайёрланг, сўнг унга бироз лимон шарбати қўшиб, совитинг. Тайёр аралашмани кунига икки маҳап, эрталаб ва кечқурун юзингизга суртинг.
  2. Бодрингни қирғичдан ўтказиб, ҳосил бўлган массага 1 ош қошиқ сметана ёки кундалик фойдаланадиган кремингизда аралаштиринг. Ниқобни юзингизга суртиб, 20 дақиқа кутиб туринг ва илиқ сув билан ювиб ташланг.

Химояни кучайтирамиз

Одатда, баҳор мавсумида SРF кўрсаткичи 30—40 ни ташкил этувчи ҳимояловчи кремлар айни муддао. Аммо юз терингиз сепкил ва доғларга мойил бўлса, кўрсаткичи 50 ни ташкил этувчиларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Озиқлантириш ёддан чиқмасин

Қуруқ тери соҳибапари таркибида ўрик, бодом, авокадо, жожоба экстрактлари бўлган озиқлантирувчи воситалардан фойдаланганлари маъқул. Ёғли тери учун эса гулҳамишабаҳор (календула), аллантоин, бисаболол каби компонентларга эга кремлар тавсия этилади. Аралаш тери учун эса ҳам ёғли, ҳам қуруқ тери парваришига мўлжалланган кремлардан фойдаланинг. Бунда юзнинг Т-ҳудуди (пешана ва бурун)га ёғли тери учун воситалар, ёноқлар ва чакка қисмига эса қуруқ тери учун мўлжаллангз кремлардан суртилиши мақсадга мувофиқ.

Унутманг, юқоридаги каби муолажалар тери парваришидаги ёрдамчи компонентлар, холос. Юз териси соғлом кўринишга эга, тиниқ ва таранг бўлиши учун фаол турмуш тарзи, 7-8 соатлик уйқу (албатта, тунги 21-22 ва тонгги 5-6 ўртасида) ва тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш талаб этилади.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

 

Орқага Чоп этиш