6 Июля Ещё тестовое событие). осталось: 2 куни!
ru uz
Семиртирувчи уколлар зарарли эмасми?

Таҳлил топширдингизми?

 Анаболик стероидларнинг эркаклар ва аёллар учун мўлжалланган турлари мавжуд. Улардан айнан қай бири сизнинг организмингизга мос келишини, албатта, шифокор белгилаши лозим. Фақат маълум таҳлилларнинг натижасидан келиб чиққан ҳолда! Сиз-чи, сиз қандай таҳлилларни топширдингиз? Моддалар алмашинувини тезлаштирувчи қалқонсимон без гипертериози ва ошқозон-ичак хасталиклари инкор этилдими? Мана шу жиҳатларга эътибор қаратинг.

«Тўлишиб кетсам-чи...»

Бевосита анаболик стероидларга тўхталсак, одатда уларни профессионал спорт (айниқса, бодибилдинг) билан шуғулланадиган спортчилар қабул қилишади. Чунки айнан жисмоний машқлар ҳамроҳлигида препарат мушакларни катталаштиради. Ножўя таъсири йўқми?
Бу масалада мутахассислар фикри иккига бўлинади, кимдир безиён деса, бошқалар зарари бор дейди. Агар кўп миқдорда қабул қилсангиз юз ва баданда туклар пайдо бўлиши, овознинг дўриллаши, ҳуснбузар тошиши кузатилади. Йиллар давомида қўлланилганда эса бепуштликка олиб келиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бироқ етарли миқдорда, тўғри қўлланилганида кўзланган натижага эришиш мумкинлигини ҳам инкор этмаймиз. Умуман олганда эса ҳали тиббиётда ножўя таъсирга эга бўлмаган препарат ўйлаб топилмаган.

Маълум дори воситаси бир органни даволаса, бошқасига яхши таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Шунинг учун аввал вазн тўплашнинг синалган ва безиён усулларини қўллаб кўришни тавсия қиламиз. Агар натижа бўлмаса, кейин кимёвий дорилар ҳақида ўйлашни бошлашингиз мумкин.

Қолаверса, мутахассислар фақат тавсия қилиш ҳуқуқига эга, дорини қабул қилиш ёки қилмасликни эса ўзингизга ҳавола.

«Безиён усули йўқми?»

Вазн тўплаш орзусида юрган муштарийларимизга бу ишни ёғ эмас, мушаклар ҳисобига амалга оширишни тавсия қиламиз. Чунки айнан улар қоматимизни кўркам кўрсатади. Мушакларни ўстириш учун эса жисмоний машқлар билан шуғулланиш шарт. Чунки уларни «стресс»га туширмасангиз, ўз ўзидан ўсиб қолмайди.

«Стресс»ни ҳам югуриш ёки рақс билан эмас, енгилроқ тошларни кўтариб бажариладиган машқлар ёрдамида уюштириш даркор. Йўқ, хавотирга тушманг, ортиқча шуғулланмасангиз, эркакларга ўхшаб елкадор, мушакдор бўлиб қолмайсиз.

Албатта, оқсил енг

Самарали натижага эришиш учун таомномангизга ҳам диққат қилишингиз лозим. Ёғли ош, мантию хоним еб семираман, деб ҳомтама бўлманг. Тўғри, бу таомлар семиртиради. Бироқ семириш ва сарвқоматлик бошка-бошқа тушунчалар эканлигини ёдингиздан чиқарманг. Демак, оқсилга бой таомлар (мол ва товуқ гўшти, пишлоқ, творог, соя пишлоғи, дуккакли ўсимликлар)га эътибор қаратасиз.

Тана вазнининг ҳар килограммига 1,5 дан 3 граммгача оқсил тўғри келиши даркор. Агар зарурий оқсилни таом билан истеъмол қила олмасангиз, протеинли таблеткалар ёки коктейлларга мурожаат қилсангиз ҳам бўлади.

 

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш