ru uz
30 дақиқада хушрўй бўламиз! Филлерми ё уқалаш?

Майда ажинлардан халос бўлиш, тери рангини тиниклаштириш, юздаги чарчоқ аломатларини йўқотиш. Гўзаллик уколларига мурожаат қилишимиз учун ҳам, табиий йўллар билан ёшариш учун ҳам ҳеч қандай сеҳр-жоду керак эмас. Лекин уларни тарозига кўйиб, ижобий ва салбий томонларини таҳлил қилиб берувчи маслаҳатгўй бўлса, зиён қилмасди. Танлаш имконияти эса доимгидек сизнинг ихтиёрингизда.

Хўш, сиз қай бирини танлайсиз?

Аслида, гўзаллик уколларига мурожаат қилишимиз учун ҳам, табиий йўллар билан ёшариш учун ҳам ҳеч қандай сеҳр-жоду керак эмас. Лекин уларни тарозига кўйиб, ижобий ва салбий томонларини таҳлил қилиб берувчи маслаҳатгўй бўлса, зиён қилмасди. Танлаш имконияти эса доимгидек сизнинг ихтиёрингизда.

Эҳтиёт бўлинг, ножўя таъсири бор

Гўзаллик  уколлари, хусусан филлерларга эҳтиёж ортгани сари ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат ҳам кучаймоқда.

Табиийки, ҳар ким рақибига нисбатан арзонроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни истайди. Шу тариқа сифати талабга жавоб бермайдиган инъекциялар кўпаяди. Бундан баъзи «мутахассис»лар унумли фойдаланиб қолишга уринишади.

Ахир одатда оддий истеъмолчи инъекциянинг таркибига қизиқмайди-да. Қизиққан тақдирда ҳам моддаларнинг қандай таъсир қилишини тушунмайди.

Бу ҳам етмагандек тажрибасиз мутахассиснинг қўлига тушиб қолсангиз, дард устига чипқон деяверинг. Гиалурон кислотаси ўзига суюқликни тортиш хусусиятига эга, шунинг учун препаратнинг баъзи турларини кўз атрофи ҳудуди ва қовоққа юбориш мумкин эмас. Томирлари яқин жойлашган хонимлар учун эса хавф икки карра ортади.
Агар мугахассис бир неча миллиметрга янглишса, томирлар сиқилади, мабодо игна томирнинг ичига тушса, қоннинг йўли тўсилиб, иш, ҳатто, тўқималар некрози (ўлиши)гача бориши мумкин.
Инъекциянинг суюқ-қуюқлиги нотўғри танланса ёки ҳаддан ташқари кўп юборилса, мимиканинг ўзгаришига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Гўзаллик уколлари билан ишингиз тез битади. Атиги 30 дақиқа кифоя. Лекин бу усул сизни ипсиз ўзига боғлаб олиши ҳеч гапмас. Эришган натижангиз ўзингизга маъқул келганидан сўнг ҳар қандай йўл билан уни сақлаб қолишга интиласиз. Бунинг учун ўрта ҳисобда ҳар 6-8 ойда инъекцияни тери остига юборишингизга тўғри келади. Бу эса бир йилда 5-6 миллион харажат дегани!

Уқалашга нима дейсиз?

Албатта, бу борада қўли пишган мутахассисга мурожаат қилсангиз, нур устига аъло нур. Бироқ ўзингиз ҳам уддалай оласиз. Ягона шарти: эринчоқлик кетмайди!

dvizheniya-v-massazhe-min.jpg

Ҳар куни ярим соат вақтингизни олади. Лекин натижа бунга арзийди, ишонаверинг. Ножўя таъсири йўқ, ўрганиш жараёнида ҳаракатларни нотўғри бажарган тақдирингизда ҳам энг ёмони ҳеч қандай натижага эришмайсиз.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси
 

 

Орқага Чоп этиш