ru uz
Стрессга қарши 4 хил машқ!

Юзингизга ажин тушмаслигини хоҳлайсизми? Ким ҳам буни ҳохламайди деб ўйлаган бўлсангиз, унда асабийлашманг! "Депрессиядаман" деган сўзни ҳам унитинг. Борди-ю, назорат қўлдан чиқаётганини сезсангиз, Қуйидаги усуллардан бирини ёки ҳаммасини кетма-кетликда синаб кўринг.

1. Елкаларни текисланг! тик турган холатда қўлларингизни елкангизга қўйинг. Ўпкани тўлдириб нафас олинг-да, оёқ учига туринг. Бу пайтда қўлларни юқорига ҳаракатлантириб, бошни хиёл орқага ташлайсиз. Нафас чиқариш жааёнида дастлабки ҳолатга қайтинг. Машқни беш-олти марта бажаринг.

2. Машқни тик туриб ҳам, ўтириб ҳам бажариш мумкин. Асосийси тўғри бажаришда.  Демак, иккала кафтингизни қаттиқ сиққанча мушт тугинг. Кейин муштингизни аста бўшатинг. Яна такрорланг. Ушбу машқ танадаги зўриқишни енгиллаштиради. Давомийлиги 8-10 марта. 

3. Қани ўтириб олингчи.  Ўзингизга қулай бўлган ҳолда ўтириб олингда , тиззаларни букинг. Қўлларингиз билан тиззангизниқучоқлвб, бошингизни пастга энгаштиринг. Шу ҳолатда 10 сония ўтиринг, сўнг бошингизни кўтариб, чуқур нафас олинг. Машқни истагингизга кўра, 5-6 маротаба бажаришингиз мумкин. 

4. Танагизни бўшаштиринг. Бунинг учун тиззалаб ўтирасиз-да, қўлларингизни олдинга чўзиб, танангизни олдинга йўналтирасиз. Имкон қадар, қўллар ёрдамида чўзилишга ҳаракат қилинг. Машқни 10-15 сония бажариш кифоя.

 

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш