ru uz
Юзингизни совун билан ювсангиз қуруқлашиб кетаяптими?

Қошлар парвариши учун бир ой давомида бодом ёғи муолажасини ўтказиш лозим. Ҳар куни кечки пайт бодом ёғини илитиб, қошлар устига 15 дақиқага суртинг. Сўнгра илиқ сув билан чайинг.

Юзингизни совун билан ювсангиз қуруқлашиб кетаяптими? Унда баргизуп, иттиканак (череда), ялпиз ва мойчечак гулларидан ярим чой қошиқдан олиб, 1 стакан қайноқ сувда дамланг. 10-20 дақиқа  тиндириб, сувини сузиб олинг ва 1 чой қошиқ крахмал қўшинг. Бу дамлама билан эрталаб ва кечқурун юзингизни ювинг. У совун вазифасини ўтайди, терингизни қуруқлаштирмайди.

2 чой қошиқ асалга 1 чой қошиқ манний ёрмасини қўшиб аралаштиринг. Аралашмани юзингизга, айниқса, қора нуқталар бой жойларга яхшилаб уқаловчи ҳаракатлар билан суринг. У терини тозалаб, қора нуқталардан халос қилади.

2 ош қошиқ асални  3 ош қошиқ қаймоқ, 3 томчи А витаминини ярим стакан манний ёрмаси билан аралаштиринг. Баданингизни намлаб, бу ниқобни суртиб уқаланг. Айниқса тананинг целюлитли қисмларини яхшилаб ишқалаш лозим. Кейин чўмилинг.

 

   Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш