ru uz
Сурункали бош оғриғи бош мия кистасидан даракми?!

Бош мия кисталари асосан туғма ва орттирилган кўринишларда учрайди. Хасталикнинг иккинчи тури кўпинча бош соҳасига етказилган жароҳатлардан сўнг келиб чиҳади. Баъзан бош мия арахноидал пардаси орасига суюқлик йиғилиши аввалдан мавжуд бўлади, аммо йиллар давомида безовта қилмайди. Жароҳат келиб чиққанида у зўрайиши мумкин. Касалликнинг бундай шакли арахноидал киста, дейилади. Маълумотларга кўра, бош мия кистасининг энг кўп аниқланадиган тури ҳам шу.
Хасталикнинг ушбу кўриниши оператив даво чораларини талаб қилмайди. Агар киста агрессив тарзда кучайиб, мияни эза бошласа, окулист шифокор кўз ички босимининг кескин кўтарилаётганини тасдиқласагина, операция ўтказилиши мумкин.

Ўсмами ёки?..

Бош мия кистаси деганда кўпчилик ушбу соҳадаги ўсмаларни тушунади. Ваҳоланки, ўсма билан кистанинг бир-биридан фарқи бор. Тўғри, айрим ўсмалар кистозли характерга эга бўлиши мумкин. Яъни юзага келган ҳосилада ҳам ўсма моддаси, ҳам суюқлик мавжуд бўлади. Арахноидал (мия суюқлигининг лозим бўлмаган жойда кўпроқ йиғилиб қолиши) кисталар хавфсиз ҳисобланади. Уларни бош мия хавфли ўсмалари билан адаштириш нотўғри. Негаки, ҳар иккисининг тузилиши ва таркиби бир-биридан фарқ қилади.

Хасталик аломати оғриқми?

Тузилишига кўра, калла чуқурчаси олдинги, ўрта ва орқа тараф қисмларга бўлинади. Кистанинг энг кўп учрайдиган кўриниши энсада, яъни калланинг орқа чуқурчасида юзага келади. Хасталикнинг ушбу турида бирламчи белги бош айланиши ҳисобланиб, иккиламчиси бош оғриғидир. Агар киста чакка ва пешана соҳасида жойлашган бўлса, чакка ва пешана бўлаклари тутқаноқ хуружларини пайдо қилади.

Тез-тез қайталанувчи бош оғриқлари аломати оғриқлари шифокор кўриги учун етарли асосдир. Борди-ю, тутқаноқ хуружи кузатилса, ҳатто, у енгил даражада бўлса ҳам невролог мутахассис текширувидан ўтиш шарт. Оғриқсизлантирувчи дори воситаларига мурожаат қилиш муаммонинг вақтинчалик чораси холос. Қолаверса, безовталикларга бу тариқа ёндашиш вазиятни янада мураккаблаштириши, бошдаги юзага келган хасталикнинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлади.

Бош оғриқлари ҳақида гапирилар экан, уларнинг мияга боғлиқ бўлган ва бўлмаган характерда таснифланишини алоҳида таъкидлаш лозим. Касалликка ташхис қўйишда айни мана шу омил катта аҳамиятга эга.

Мия тузилиши ҳамда қон айланишида бирор- бир ўзгаришнинг келиб чиқиши, ҳосилалар, ички босим бузилиши билан кечадиган жараён бевосита бош мияга боғлиқ бош оғриқларини келтириб чиқаради;

ангинада (томоқ бодомча безларининг яллиғланиши), қулоқ оғриқлари, бурун бўшлиғи касалликлари, паразитар хасталиклар, яллиғланиш, шамоллаш белгилари мавжуд бўлганида организмнинг заҳарланиши (интоксикация) ҳисобига келиб чиқадиган бош оғриқлари бош мияга боғлиқ бўлмаган безовталик саналади.

Бемор калла ички босимининг ортишидан азият чекса, бу эрталабки бош оғриғи, кўнгил айниши, баъзан қайт қилиш ҳолатлари билан ифодаланади. Санчиқли оғриқлар кўпинча шақиқа (мигрень) хасталигига хос бўлиб, қон томирларининг сиқилиши натижасида ҳосил бўлади. Артериал қон босимининг кўтарилиши бошда лўқиллаган характердаги оғриқни пайдо қилади. Шунингдек, мия ички босими тушиб кетганида ҳам бош оғриғи, кўнгил айниши кузатилиши мумкин.

Миядаги қон айланишини таъминлаш тўртта қон томирининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу тўртовлон олд тарафдан иккита уйқу артерияси ҳамда умуртқа орасидан ўтадиган умуртқа артерияларидир. Ўрта ёшли кишиларда остеохондроз ҳисобига бўйин қон томирларининг букилиб қолиши юз бериб, мияга қон етиб келиши бузилади. Бундаги кузатиладиган бош оғриғи бевосита бўйин умуртқасига боғлиқ бўлади.

Навбат текширувларга

Бош мия кистасига хос аломатлар — бош айланиши, кўнгил айниши, бош оғриқлари, тутқаноқ хуружлари бемордан анамнез йиғиш жараёнида аниқланса-да, асосий текширув компьютер томография ҳамда магнитли резонанс томография усуллари ёрдамида ўтказилади. Эхоэнцефалография текширувлари нисбий мия ички босими ўзгаришларини кўрсата олса-да, киста мавжудлиги, яъни унинг тасвири фақат томография таҳлилида маълум бўлиши мумкин. Мазкур текширувларнинг қай тартибда ўтказилиши ҳақида даволовчи шифокор батафсил тушунтиради.

Ўлчами катталашадими?

Бош мия арахноидал кистаси бир неча миллиметрдан бир неча сантиметргача бўлган кўринишда учрайди. Ҳажман кичик кисталар безовта қилмайди. Ҳажми катталашгани сайин эса жойлашишига кўра оғриқ пайдо қилиши мумкин. Кистанинг катталашиши бу суюқлик миқдорининг ортиши билан боғлиқ. Агар бемор бош соҳасидан жароҳат олса, ўткир респиратор касалликлар билан оғриса, организмда яллиғланиш ўчоғи мавжуд бўлганида арахоидал киста суюқлиги орта бошлайди. Бунинг ҳисобига киста катталашади.

Арахноидал суюқликнинг ортиши мия ички босимининг кескин кўтарилишини пайдо қилса, зудлик билан оператив даво чоралари қўлланилади. Жарроҳлик давомида арахноиал парда олиб ташланиши ёки шунтлаш (суюклик тўпланмаслиги учун шунт кўйиш) амалиёти қўлланилиши мумкин. Шунтлаш амалиёти арахноид юмшоқ пардаси билан ўралиб, қобиғ ҳосил қилган киста кўпая бошлаганида, текширувлар миянинг эзлиб қолаётганини тасдиқлаган ҳолларда амалга оширилади. Нормал мия суюқлиги йўлига ўрнатилган шунтнинг асосий вазифаси босим ошиши билан юзага келган ортиқча суюқликни ликвор йўлига тушириб беришни таъминлашдир.

Амалиётдан олдин ва кейин

Режали операциядан олдин бемор тўлиқ тиббий ширувлардан ўтказилади. Юрак-қон томирлар, нафас шари, жигар, буйрак фаолияти ўрганилади. Наркоз берилишига монелик қилиши мумкин бўлган ҳолатлар истисно этилади. Агар беморда бош мия кистасидан ташқари қўшимча касалликлар аниқланса ва улар наркоз ҳамда даволаш чораларига хавф туғдириши эҳтимоли мавжуд дея баҳоланса, аввал муолажа ўтказилиб, сўнг операцияга изн берилади. Унга қадар бемор шифокор кўригида бўлиб, безовталикларни  енгиллаштиришда оғриқсизлантирувчи усуллар қўлланилиши мумкин. Операция давомида мия суюқлиги бўшатилиши баробарида асосий эътибор арахноидал парданинг олиб ташланишига қаратилади.

Бир марталик амалиётдан сўнг кистанинг қайта юзага келиш эҳгимоли йўқ эмас. Агар беморда яллиғланиш касалликларига мойиллик бўлса, тез-тез шамолласа, организмнинг индивидуал хусусиятидан келиб чиқиб, киста такроран юзага келиши мумкин. Баъзан операциядан кейинги чандиқланиш жараёнлари ҳам хасталикнинг қайталаниш эҳтимолини пайдо қилади. Арахноидал парда олиб ташланса-да, мия суюқлиги йўқолмайди. Хасталик такроран юзага келганида арахноидал парда ёки чандиқланиш ҳисобига яна қобиқ шаклланиши мумкин. Англаганингиздек, касалликнинг қайталаниш хавфини камайтириш учун бемор саломатлигига ниҳоятда эътиборли бўлмоғи даркор.

Операциядан сўнг бир- икки ой мобайнида жисмй ва ақлий меҳнат юкламаси чекланади. Кейинги даврларда қайтадан ўтказилган томография текшируви хулосаси ҳамда беморнинг умумий аҳволи, шикоятларидан келиб чиққан ҳолда тегишли кўрсатмалар берилиши мумкин.

Манба: "Суғдиёна" газетаси

Орқага Чоп этиш