ru uz
Қовоқ учишининг асосий 6 белгиси

Қовоқ учган пайтида кўз мускулларининг спазми ва қон билан таъминланишини камайиши юз беради. Ковоқнинг бир-икки дақиқа учиши ўткир бузилишларга олиб келмайди. Аммо бу холатнинг бир хафтага ёки бир ойга чўзилиши ўзига хос касалликлар хақида ахборот беради.

1. Стресс. 
Одамзод ахборотнинг 80 фоизини кўзлар орқали олади. Кўзлар эса бош миянинг ташқарига чиқарилган бўлаги хисобланади. Шунинг учун кўзларнинг узоқ вақт зўриқиши ўз навбатида бош мия қон томирлари спазмига сабаб бўлади.
 
2. Уйқуга тўймаслик. 
Стресс холатлари, ойна ортидаги шовқин, хаяжонли кино, уйқу олдидан китоб ўқиш – булар хаммаси уйқуни бузилишига олиб келади. Шундай уйқуга тўймасликнинг уч-турт кунга чўзилиши – дам олиб улгурмаган кўзларнинг ва қовоқнинг учишига сабаб бўлади. Бу эса кўпроқ ухлаш керак дегани.

3. «Қуруқ кўзлар» синдроми.
Бу холат геймерларга, узоқ вақт компьютер олдида ўтирувчиларга ва бирданига киносериалнинг беш-ўнта қисмини кўрувчи киношинавандалар учун хос. Узоқ вақт экранга тикилиб ўтириш кўзларнинг зўриқиши, кўз юмилиб очилишининг камайиши ва ўз навбатида кўзнинг қуришига – дискомфотга олиб келади. Кўз қуриши шунингдек узоқ вақт контакт линзалар тақиб юрувчи ва ётиш олдидан линзаларни олиб қўймайдиган одамлар учун хам хос. 

4. Нотўғри танланган кўзойнак.
Ёш ўтиб кўрув ўткирлигини пасайиб бориши хар бир инсон учун физиологик холат. Бундай пайтларда окулист кўрувига бориб, ўзингиз учун керакли кучлироқ диоптрийни танлаш тавсия этилади. Акс холда кўзларнинг доимий фокусланиши натижасида зўриқиши вақтидан илгари кўз мускуллари атрофида мимик тиришларнинг тушиши кузатилади.

5. Кофе. 
Бу севимли ва «рухсат этилган» наркотик бош мия ичи босимини ортишига ва ўз навбатида ундаги қон томирлар спазмига сабаб бўлади.

6. Ортиқча пархез ва овқатланишни бузилиши.
Агар танлаган пархезингиз витаминлар ва минерал моддалар (магний, кальций) ни организмга тушишини кескин камайишига сабаб бўлса, нафас аъзолари фаолиятини бузилиши ва ўз навбатида организмдаги гипоксик холатга олиб келади.

Орқага Чоп этиш