1 Марта Всемирный день иммунитета. осталось: 1 кун!
4 Марта Всемирный день борьбы против туберкулеза. осталось: 4 куни!
ru uz
Аёллар депрессияси, у билан қандай курашиш керак?

Аёллардаги депрессия (тушкунлик) холати тез-тез учрайдиган ходиса бўлиб, бу уларнинг психологияси ва физиологик хусусиятлари билан боғлиқ. Аёлларнинг вақти-вақти билан диққат бўлиши, соғиниб сиқилиши ёки ғамгин бўлиши нормал холат хисобланади. Аммо депрессия доимо хавфли патологик холат хисобланиб, бир қатор нохуш симптомлар билан намоён бўлади. Бундай вазиятларда нима килмоқ керак?   
Депрессия сабаблари
Депрессия – бу бошдан кечирилган стресс, йўқотиш ёки ғам-қайғунинг оқибати хисобланади. У батамом соғлом ва оғир вазмин инсонда хам кузатилиши мумкин. Депрессиянинг кучайиши нафақат хаёт фаолиятига балки иш фаолиятига хам таъсир этади. Айнан аёллар рухияти турли бузилишларга таъсирчан бўлади шу сабабли депрессия холати уларда кўп учрайди. Депрессияни келтириб чиқарувчи омилларга қуйидагилар киради: 

Биологик омиллар
Аёлларда репродуктив фаолият хисобига гормонал фон кескин ўзгариб тургани учун депрессияга мойиллик юқори бўлади. Бу аёл организми учун жиддий стресс хисобланиб, аёл хаёти давомида қуйидаги мураккаб босқичларни кузатиш мумкин:  
•    Хайз цикли.
•    Жинсий етуклик.
•    Биринчи хомиладорлик.
•    Туғруқ фаолияти.
•    Климакс.

Барча гормонал бузилишлар аёллар рухиятида акс этиб, улар критик даврларда кучли зўриқиш хис қилишади.

Ижтимоий омиллар
Табиат аёлларга интуиция, юқори таъсирчанлик ва эмоционаллик каби хусусиятларни тақдим этгани сабабли кўп ходисаларни аёллар қийин бошдан кечиради. Улар ишдаги қийинчиликлар, турли йўқотишлар, ажралишлар ва бошқа инсонларнинг ёмон муносабатларини кўтара олмайдилар.

Депрессия белгилари
Жиддий оқибатларни олдини олиш учун депрессиянинг хатарли белгиларини ўз вақтида аниқлаш мухим хисобланади. Айрим белгиларни инкор этиш натижаси яхшилик билан тугамайди. Аёллар депрессиясини ўз вақтида аниқлаш ва керакли даво чораларини олиш лозим. Бунда қуйидаги белгиларга эътибор қаратиш лозим.
•    Фобия, қўрқув, тушунарсиз хавотир.
•    Ёмон кайфият.
•    Хаёт нурсиз, кулранг тасвирли, жозибасиз бўлиб қолиши.
•    Ортиқча қўзғалувчанлик ва таъсирланувчанлик.
•    Тез хафа бўлиш, йиғлоқилик, кайфият ўзгарувчанлиги.
•    Доимо ички зўриқишни хис қилиш.
•    Қувватсизланиш.
•    Уйқусизлик ёки ортиқча уйқучанлик.
•    Хаётий тонусни камайиши ва тез толиқиш.
•    Хаётнинг маъносини йўқотиши.
•    Диққатни тарқоқлиги, барча нарсага қизиқишни йўқолиши.
•    Соматик бузиишлар: диспепсия, иштахасизлик, қорин сохасидаги оғриқ хисси.


Аёл кишининг климакс давридаги, хайздан олдинги синдром пайтидаги, хомиладорлик давридаги депрессия ёки туғруқдан кейинги рухий бузилиш холатларининг айрим белгиларини таъкидлаб ўтиш хам мумкин. Масалан хайздан олдинги синдром бир хафта атрофида давом этса, климактерик бузилишлар йиллаб давом этиши ва аёл саломатлигига жиддий путур етказиши мумкин.
Депрессияни даволаш усуллари
Кўпчилик аёллар психотерапевтга мурожаат қилишга уялишади. Замонавий тиббиётда депрессиянинг илк даврлари дориларсиз – рухшунос (психолог) лар томонидан даволанади. Индивидуал терапия ва тўғри танланган медикаментоз даво депрессиянинг ёқимсиз белгиларини йўқотади.
Кўп холларда яқин танишлардан аёлларни ўзини қўлга олиши, турли фикрлардан чалғиши, позитив кайфиятларга созланиши тавсия этилади. Депрессив бузилишлар кучаётган пайтда бундай маслахатлар умуман фойдасиз хисобланади. Аёллар депрессиясини даволашнинг махсус схемалари йўқ, хар бир аёл учун у индивидуал хисобланади. Энг эффектив давони танлаш врачга боғлиқ. Замонавий психотерапиянинг махсус даво усуллари хам касалликни белгиларини эсдан чиқариш ва мухим муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради.  
 
Хуллас аёл киши ўзини қанчалик кучли хисобламасин, барибир эркак кишига нисбатан кўп марта хиссиётлироқ хисобланади. Шу сабабли муаммо туғилгандаёқ мутахассисга учраш талаб этилади. Негаки депрессиянинг оғир кўринишлари суицидал холатлари билан якунланиши мумкин. Аёлнинг яқинлари унинг хулқидаги ғайриоддийликни, негатив мулохазалар юритаётганини сезган захотиёқ керакли чоралар кўриши талаб этилади. 

Орқага Чоп этиш