ru uz
АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИ. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари.

Инсон организмида кўплаб учрайдиган касалликларнинг бир қатор турлари асаб тизимининг иш фаолиятига боғлиқ. Инсон танаси чарчаганда, уйқусизлик ҳолати рўй берганда, уйқусизлик ҳолати рўй берганда ҳамда асаб тизимига салбий таъсирлар ўтказилганда бир қатор касалликлар артеросклнроз, ақл фаолиятининг ёмонлашиши, иштаҳа бузилиши, тез-тез толиқиш, шамоллаш ва бошқалар келиб чиқади. Асаби яхши одамни саломатлиги яхши, иродаси кучли киши деб айтишади. Зеро, асаб ички органлар фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Маълумки, бош мия фаолияти ички органларга таъсир этиб туради. Айниқса, изтироб чеккан, ғамгин кишилар доимо юрак безовталанишидан, юрак атрофидаги оғриқдан шикоят қилишади. Бир оғиз ноўрин сўз асаби сезгир кишиларга тез таъсир этиб, олам ўзини дарҳол ёмон сеза бошлайди, юраги безовта бўлибгина қолмай, қўл-оёқлари бўшашади, ичи титраб кетади. Шу билан бирга, ички органлар фаолияти бузилади, қонда қанд миқдори ошиб кетади, оғиз қурийди, дармонсизлик ва шунга ўхшаб бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Асабни сақлаш борасида Жалолиддин Румий шундай деган:-“Бир оғиз сўз билан ҳам бўғиш, ҳам тўзиш мумкин. Қудратингдан айланай сўз”! Яна айтганки:-“Табассум чеҳрага улуғворлик беради, дилни равшан қилади, қалбга ором бағишлайди. Табассум кўнгилларни яшнатувчи кучдир”. Шуни унутмаслик керакки, киши ташқи муҳитдаги ёмон таъсирга қанчалик сезгир бўлса, организмнинг юқумли касалликларга нисбатан чидами шунчалик пасайиб кетади. Натижада киши ҳар хил касалликларга тез чалинадиган бўлиб қолади. Баъзан оғир стресс, об-ҳаво, қуёш нури, иссиқлик, совуқлик ҳар хил ранглар шовқин-сурон, мусиқа ва ҳоказолар ҳам инсон асабига салбий таъсир этади. Бу холат 2 хафта, айрим кишиларда эса 1 ойдан кейингина тикланади. Баҳорги толиқиш ёки мадорсизлик организмда органик моддалар етишмаслигининг оқибати бўлиши мумкин.

Касалликни даволаш услублари:

Руҳий соғлмлаштиришга Жалолиддин Румий, Фаробий, Абу Али ибн Сино каби буюк алломалар алоҳида эътибор беришган. Жололиддин Румий: “Ҳар ғамнинг охирида бир шодлик, ҳар йиғининг охирида бир ханда бор”-деган. Ибн Сино мусиқанинг даволаш ҳусусиятларида ёритиб ўтган. Масалан:, “Яхши машқдан ташқари қўшиқ айтиш соғлиқни юқори даражада ушлашликдир”, дея лутф қилганлар. Қадим замонларда Хоразм табиблари ўлим тўшагида ётган беморларни сурнай, ноғара, доира овозлари ёрдамида тетиклаштиришга ҳаракат қилганлари ёзиб қолдирилган. Фақат унда қандай мусиқа чалинганлиги ёзилмаган. Ҳозирги вақтда психиатрлар, психотерапевтларнинг кўпчилиги турли таъсирчан мусиқа оҳангларидан фойдаланаётирлар. Оғир руҳий сиқилишдан давонаётган кишиларга, ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган ранглар мавжуд. Жумладан, юрак бузилган беморлар кўк рангли ҳапдориларни яхши қабул қиладилар, чунки бу ранг уларнинг хотиржамлигини таъминлайди. Аксинча тўқ сариқ ёки қизил рангли дори-дармонлар уларни толиқтириши ва асабларни қўзғатиши мумкин ва ҳоказо. Маълумотларга қараганда, уйқусизлик, иш қобилиятининг пасайиши, тинка қуриши ва толиқиш каби нохуш вазиятларда, ҳаммомдан фойдаланиш ижобий самара беради. Ҳаммом қабу қилган кишининг марказий асаб аъзолари фаолияти яхшиланади, ҳар тарафлама организмни чиниқтиради, асабни мустаҳкамлайди. Шу борада Абдураҳмон Жомий: “Ҳаммомда бошингдан қуйсанг совуқ сув. Танагга касаллик ёпишгуси дув”. Яна бир; “Табиат доимо хақиқатгўй, шунга кўра унга қарши бориб бўлмайди” деган.

Ҳалқ табобати ва илмий тиббиёда асаб тизими ва бошқа тизим касалликларининг олдини олишда, даволашда диёримизда ўсаётган турли хил мева-сабзавотлар айни шифо бўлади. Шулардан баъзиларни келтирамиз.

Исмалоқ (чўчқатикан). Бу ўсимликнинг барглари, уруғи ва илдизи шифобахш ҳисобланади. Исмолоқ баргининг қайнатмаси асаб тизими бузилганда тинчлантирувчи восита сифатида ичиб турилади. Қайнатма тайёрлаш учун 1 ош қошиқ миқдорида барг уқаланмаса олиниб, 200 г сувда 10 дақиқа қайнатилади, кейин 1 соат давомида тиндириб қўйилади. Сўнг докада сузиб, шарбатидан ярим пиёладан кунига 3 маҳал ичиб турилади.

Лимонўт (Мелисса лекарственная ): ўлкамизда ўсувчи юзлаб хосиятли гиёҳлар орасида бу ўсимликнинг шифобахш хусусиятлари, айниқса, асабни тинчлантириб, юрак ўйноғига хотима беради. Иштахани очади. Айни баҳор дамлари лимонўтнинг мурғак кўкатларидан ва бошқа кўкатларни аралаштириб, кўкатли чучвара, кўксомса тайёрлаб, истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Булардан ташқари ундан дамлама тайёрлаш учун, оғзи ёпиладиган идишга 2 ст қайнаб турган сув қуйиладида, ўсимликнинг майдаланган ер устки қисмидан ёки баргидан 8 чой қошиқ солиб 4 соат дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб, кунига 4 маҳал ичиб турилади.

Банги девона (дурман обыкновенный): Ўзбекистоннинг деярли ҳамма вилоятларида учрайди. Бўйи 100-200 смгача етадиган ҳидли ўсимлик. Гули оқ меваси чаноқ тиканлар билан қопланган. Ўсимликнинг хамма қисми захарли. Ўсимликнинг барги асаб касалликларида тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Ўсимликнинг барги ўраб чекилади ёки хидланади. Дамламалари ванна қабул қилишда ишлатилади.

Бўтакўз (Василёк синниё): бу ўсимлик ҳамма ерларда, гулзорларда ўсади. Бўйи 40-80 см.гача етади, гуллари тилсимон кўкрангда. Асаб касалликларида бўтакўз ўсимлигининг гулидан дамлама тайёрлаб ичиш тавсия этилади. Гулидан дамлама тайёрлаш учун, оғзи ёпиладиган идишга 1 стакан қайнаб турган сув қуйиб, майдаланган тилсимон гулидан 1 чой қошиқ солинади ва 1 соат ламлаб қўйилади. Сўнгра докалан сузиб кунига 3 маҳал овқатдан олдин чорак ст ичиб турилади. Асаб тизими фаолиятини яхшилаш ва унинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида В1, В2, В6 каби дори-дармонларга бой гўжа оши, арпа нони, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ кабиларни истеъмол қилиб туриш тавсия этилади. Асабийлашиш оқибатида юраги ўйнаб бошлаган аёл киши ярим кг лимонни қирғичда қириб, асал билан аралаштириб эрталаб ва кечқурун овқатдан олдин 1 қошиқдан истеъмол қилиб турса шифо бўлади.

Қаттиқ хафагарчилик оқибатида бош оғриғига чалиниб қолган хотин кишига, ётар олдидан 1 қошиқ шакарни сув билан ичишни Балгариялик башоратчи Ванга тавсия этган ёнғоқ майиз ва пишлоқни ҳар куни истеъмол қилиб турилса асаб толалари яхшиланади, одам чарчашдан бош оғриғидан халос бўлади, юрак мушаги мустахкамланади, жигар касалликлари барҳам топади.

Бир ўтиришда 30 г ёнғоқ, 20 г пишлоқ, 20 г майиз истеъмол қилиш етарлидир.

Асаби касал гўдакни тоғдаги салқин жойдан олинган пичанни қайнатиб шунинг сувиди чўмилтириш керак.

Асаб бодига чалинган беморга, оғриган жойларга милтиқ мойи ёки қўй ёғи суртиб кейин офтобда яри соат тобланиб ётиш буюрилади. Олма билан ичилган чой (олма чой) аъзоларни мустахкамлайди, иштаха қўзғатади, кишини бардам қилади, кайфиятни кўтаради.

Карафс (Сельдерей пахучий): ўзбек пазандачилигида кенг ишлатиладиган кўкатлардан бири. Биз уни сельдерей деб атаймиз. Карафс аъзоларда кечувчи модда алмашинуви жараёнига ижобий таъсир кўрсатади, иштха очади, асаб тизимларини мустаҳкамлаш хусусиятларига эга. Неъмат таркибидаги калий одамларнинг юрак қон томир тизимларига ижобий таъсир кўрсатса, магний асабга фойдали, темир эса қон туғдирувчи омил хисобланади. Карафс ёши улуғ кишилар аъзоларида туз, сув мутаносиблигини яхшилайди, семиришдан ҳам асрайди.

Асаб касаллигини даволашнинг турли йўллари топилган бўлиб, шулардан бири рус мусаввири Поленов 1895-йилда ўз дўсти левитанга асабийлашининг давоси, сифатида айни эриётган қордан ҳосил бўлган озондан тўйиб нафас олишни буюрган. Асосий дори-дори-дармон бу тоза хаво муздеккина сув, белкурак, арра ва болталигини таъкидлаган. Жалолиддин Румий айтганки.. ҳар нарсани аралаштириб еявериш ҳам касалликка олиб келади. “қовин бирга емагин асал, гар есанг албатта бўлурсан касал”. Яна айтганки “инсоннинг моҳияти тилнинг айланмасида яширингандир, яна бир кишининг ақллими, нодонми ёки жохилми экани, унинг сўзлаган сўзидан”, деган. Ҳар ким сабр қилса Аллоҳ уни яхни ниятларга етказади.

Ўрик: қон хосил бўлишини жуда яхшилайди, ўт хайдаш, иситмани тушириш ва ични равон қилиш ҳусусиятига эга. Пархез озиқланишда гипо ва авитаминозли болалар ҳамда хомиладор аёлларга анемияда, кўз хиралашганда, юрак томир тизими ва меъда ичак касалликларида жуда фойдали.

Ҳалқ табобатида ўрик қазиятда меъда-ичак йўли касалликларида, кўз нури пасайишида неврозларда юрак ва ўпка касалликларида жуда фойдали.

Узум: одамга қуввват бахш этадиган неъмат, асаб чарчаганда камқонликда, сил касаллигида умуий қуватлантирувчи сифатида бебахо. Натуроза препарати ўткир қон йўқотишларида, коллапсда, шокда қўлланилади. Аммивит ( табий неъматлардан олинади)

препарати кислотали ишқорий мувозанатни меёрлаштириш хусусиятига эга, осмотик,

қоннинг реологик хусусиятига эга, осмотик, онкотик, гидростатик босимни кўтаради, қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, тромбозлар ҳосил бўлиши хавфиникамайтиради. Юрак-томир касалликларида, иммунитет пасайганда, анемияларда, сил касаллигида, гепатитларда, моддалар алмашинуви бузилганда, В авитаминозларида жуда яхши. Озиқли витамин конценранти ва даво воситаси кўринишида чиқарилади. Домий радиоактив нурланиш манбаида ишловчи одамларда антимутаген реакцилар хавфини камайтиради, радиацияга турғунликни босишга ёрдам қилади, организм тонусини ёрдам қилади, организм тонусини оширади, жинсий фаолиятини ошириш қобилиятига эга.

Исириқ: кўп йиллик ўтсимон жуфт барглар оиласига мансуб ўсимлик. Марказий асаб тизимига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, бош мия қон томирларини кенгайтиради. Пеганин алколоиди қувватбахш, ични равон қилан, ўт ҳайдаш хусусиятига эга. Исириқ таркиби асосида олинадиган гармин гидрохлорид препарати Паркинсон касаллигида, эпилепсияда, бош мия яллиғланиши, титроқли фалажликда ухлатувчи дори сифатида қўлланилади; пеганин гидрохлорид миопатия ва миастеничларни даволашда маслаҳат берилади.

Ҳалқ табобатида исириқ, ревматизм, аллергия, ангина, тез чарчашда, бронхиал астмада, гриппда қўлланилади.

Анор: анорнинг ҳамма турлари гипертония касаллигида, зангла(цинга)ва гастритда жуда дойдали.

Ёнғоқ: гипо ва авитаминозларда, организмда темир, кобальт тузлари танқис бўлганда парҳез овқат сифатида жуда фойдали. Қувват бахш этади, гипертония касаллиги ва астеросклерозни даволашда ва профилактикасида қўлланилади.

Қовун: парҳез овқат сифатида бош мия ва юрак қон-томирлари атеросклерози бор касалларга, анемияларда, ич қотишишида, бавосилда, буйрак касалликларида яхши, буйрак ва сийдик қопида тошларни ҳайдаш хусусиятига эга.

Кийик ўти: сийдик ҳайдовчи восита. Барглари ва гулларидан тайёрланган дамлама иштаҳани очади ва овқатнинг ҳазм бўлишини яхшилайди. Барглари ва гулларида тайёрланган чой асаб тизимини тинчлантиради, қандли диабетда ҳам яхши.

Дамлама: 1 ош қошиқ кийик ўти устига 0,5 л қайнаган сув қуйиб, паст оловда 2 дақиқа давомида қайнатилади, совутиб, чой ўрнида ичилади.

Кашнич уруғи: ҳалқ табобатида кашнич гипертония касаллиги, атеросклероз, йўталда қўлланилади: 1 чой қошиқ майдаланган кашнуч уруғига 1 стакан қайнаган сув қуйиб дамлаб кун давомида ичилади.

Сабзи: сабзи шарбати организмнинг инфекцияларга қарши чидамини оширади, асаб тизимини мустаҳкамлайди, углеводлар алмашинувини, озиқ моддаларнинг сўрилишини яхшилайди.

Даукарин: атеросклерозда, коронар етишмовчиликда, стенокардияда, анемияда, жигар ва буйрак касалликларида қўлланилади.

Оқ тут: қувватбахш ва касалликлардан ҳимояловчи таъсирга эга, гипохром анемияда кенг қўлланилади.

Қовоқ: кучли склерозга қарши, сийдик ҳайдовчи, гижжаларга қарши, ичаклар перистальтикасинияхшилайдиган восита. Қовоқ гипертония касаллигида, атеросклерозда меъда-ичак йўли касалликларида, падаграда, яхши ёрдам беради, гижжа хайдайди.

Юқорида келтирилган ўсимлик ва озиқ моддаларни қўллаш асаб касалликлари билан хасталанган беморларни комплекс даволаш муолажаларини тўлдиради ва яхшилайди. Бу неъматлардан фойдаланишда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Митти маслаҳатлар:

  1. Исириқни майдалаб туйиб ейилса, тутқаноқ, қалтироқ, жиннилик, паришонхотирлик ва бошқа совуқ мижозга алоқадор бош ҳамда асаб хасталикларига даво бўлади.
  2. Хардал ёғи истемол қилинса, асаблар тугунини ёяди, фаромушхотирликни бартараф этади.
  3. Турбуд мия, меъда ҳамда бачондонни ҳар хил балғамлардан тозалаб, уларда пайдо бўлган тугунларни ечиб юборади, фалаж, асабга алоқадор хасталиклар, меъда ва бод турубатларига боғлиқ йўталга даво бўлади.
  4. Толгулдан олинган ёғ суртилса, ярага айланган қўтир, қичима, пес доғи, совуқ мижозли хасталиклар, асаблар сустлиги, аъзоларнинг нотавонлиги, бел оғриқлари, тиззадаги эски дардлар ва шунга ўхшаган хасталикларга даво бўлади.
  5. Гулхайри баргини ҳўллигида янчиб бошга боғланса, миядаги шишлар ва унинг пардасини, яъни илмий тиббиётда менингит деб аталадиган дардни даволайди.
  6. Тоғжамбил ейилса, одамни хушнут қилади, тана аъзоларидаги тиқилма ва тугунларни очади, кўкрак ичи ва қорин исидаги аъзоларни, шунингдек, маркази инсоннинг юраги ва мия бўлган ҳайвоний ҳислар ҳамда мавқеи марказий асаб бўлган нафсоний руҳга қувват бағишлайди.
  7. Газакўтни еса ва қўйиб боғласа, фалаж, қалтироқ, аъзоларнинг чангак бўлиши, бўғимларнинг ҳар хил дардлари ва радикулит сингари мия ва асаб ҳолатига алоқадор хасталикларга шифо бағишлайди.
  8. Наргиз пиёзини туйиб асал билан аралаштириб боғланса, асабларнинг чангак бўлишини бартараф этади. Асабнинг таранг тортилган торларини бир-бирига пайвасталайди. Агар гулининг ўзини туйиб қўйиб боғланса, асаб аъзолари жароҳатларига даво бўлиб, уларни бир-бирига ёпиштиради.
  9. Равочни олма шарбати билан ейилса, кекириш, мушаклар сустлиги ва асаб дардлари, ва асаб дардлари, шунингдек, уларнинг узилиши ва йиртилиши, нотовонлашиши, аъзоларнинг кучли зарблардан заха топиши (жумладан миянинг чайқалиши)га яхши даво бўлади.
  10. Бешбармоқ бурулган асабларнинг тўғрилайди, маъқад (орқа аъзо)нинг ёрилишига сиҳат бағишлайди.
  11. Чиннигул қайнатмаси ичилса, бепуштликтуфайли асаб толалари бўшашиб, фикрлаш қобилиятлари ҳам издан чиққан кишиларнинг асаблари нормаллашади, зеҳни ёрқинлашиб, мулоҳаза билан иш тутиш ўрнига бақириб-чақириб ва бўлар-бўлмасга асабийлашиш қусурларидан халос бўлади. Чиннигул инсон саломатлиги, айниқса асаблари учун бебаҳо малҳам ҳисобланади. Бу гиёҳни чой ўрнида ичиб юрилса, асаблар бузилиши, моддалар алмашунуви издан чиқиши оқибатида сочнинг эрта оқаришига даво бўлиб уни қорайтиради.
  12. Қизилгул мияни кучли қилади, уйқусизлик дордини даф этади, шунингдек, бош мия пардаси ва миянинг шишини таҳлил қилади. Қизилгулдан олинган ёғни сиркага аралаштириб бошга суртилса, шундай фойда қилади. Ана шу ёғни сирка ва гулоб билан бирга шишага қуйиб, вақти-вақти билан чайқатиб, оғзинидан ҳидланса, бош оғриғини босади, мияда тўпланган ҳовурларни тарқатиб юборади, бош мағзи пардасининг шиши ва миянинг ичига фойда қилади. Ёғни тайёрлаш учун гул барглари зайтун ёғида тиндирилади.
  13. Молкўзи мойчечаги бурулган асабларни тўғрилайди, бадан терисидаги ҳаво кирадиган тешикчаларни очади, терлатади, тананинг пастки қисмидаги шишларни қайтаради, шунингдек, у шишларни пиширади, асабга алоқадор аъзолар жароҳатларига шифо бағишлайди, еса ҳам, суртса ҳам шундай самара беради.
  14. Бодом ва шакар еб туринг. Мияга қувват беради, ақлни зиёда қилади, фикрни равонлаштиради.
  15. Чирмовуқ мия ва асаб касалликларига доридир, асосий истеъмол қиладиган қисми бу ҳар томонга тармоқловчи “иплари”ва уруғларидир. Уни мурч билан қўшиб еса яна яхши. 3 мисқолни (1 мисқоли 4.25 грамм) узоқ қайнатмасдан, уруғини эзмасдан ейиш керак.
  16. Семизўт, сунбул, қоқи асабни асабда юз берадиган ҳар қандай касалликни, уйқусизликни, изтироб, ташвиш ва юрак сиқилишини йўқотади.
  17. Асаб касалига йўлиққан бемор ёнғоқ баргини қайнатиб, 300 грамм сувини баданларига суртса шифо топади.
  18. Лавлаги илдизидан сув олиб, асал билан қориштириб, бурунга томсангиз миядаги зарали микробларини ўлдиради.
  19. Аччиқ ошқовоқнинг гул сувидан бурунга томизсангиз, мия иллатларини кетказади.
  20. Оқ атиргул ёғидан 4,5 грамм ичган одамнинг мияси бақувват бўлади.

Атиргул ёғи қуйидаги усулда олинади: ярим шиша кунжут мойи устига оқ атиргулни тўлдириб, қуёшга қўйинг. 6-7 кунда гулнинг ранги, ҳиди ва қуввати ёғга ўтади. Сўнгра у гулларини сиқиб олиб ташлаб, янги гуллар билан шишани тўлдиринг. Бу жараённи 40 кун давомида такрорланг. Натижада гул ёғи пайдо бўлади.

21. Ошқовоқни ёш хўроз билан ёки ошқовоқ уруғининг мағзи билан шўрва қилиб ичилса, ҳушдан кетиш дардига шифо бўлса ажаб эмас.

22. Агар арпанинг ҳўл баргини эзиб бошга боғласалар, мияни ва унинг пардаларини (менингитни) даволайди.

 

Юрак неврози бу юракнинг тез уриши, баъзида пасайиши, аритмия, юрак соҳасида оғриқ ва санчиқ бўлиши, кўкракда оғирлик сезилиши, бош айланиши, заифликдир.

Бундай аломатлар бўлганда ҳар куни кам-камдан тоза асал истеъмол қилинг. 1 суткада 100-200 грамм.

Ваҳима: Бу ҳаддан ташқари тажанглик, қўрқув ҳисси, кайфиятнинг кескин ўзгариши (кулиб туриб йиғлаш), томоқда босим бўлиши, талваса ва таъсирчанликдир.

Неврознинг бу тури ва ваҳимада ҳар куни 150-200 гр асални 6 қисмга бўлиб истеъмол қилиш керак. 1 марталик қабулда 25-30 гр асал ейиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга 1 қошиқ асални қайноқ сувга аралаштириб, буғидан нафас олинг. Муолажадан сўнг. Аста-секин кайфият яхшиланади, ёқимсиз ҳиссиётлар ва ҳаддан ортиқ таъсирчанлик йўқотади.

 

23. Шафтоли меваси ҳўл мижозли одамлар асабига зарар етказади, меъдада тез айниб, ёмон ҳид беради, узундан-узоқ иситмаларни келтиради. Бундай ҳолатларда асал ёки занжабил мураббоси ейилса, еган зарарлар ислоҳ бўлади.

24. Нок истеъмоли кексалар, қуланж касали бор ва мижози совуқ кишиларга зарар қилади, шунингдек, асабга ҳам зарари бор, қуланж дардига сабаб бўлади. Унинг зарарини бартараф этмоқ учун асал ва бошқа ширинликлар ейиш лозим. Дашт-саҳро нокини ейиш ҳам асабларга зарар қилади, шунингдек йўғон ичак дарди ҳисобланмиш қуланжни пайдо қилади. Бундай пайтларда, нокни ейишдан ҳосил бўлган зарарни қайтармоқ учун асал ва бошқа ширинликлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

25. Қалампирмунчоқ тарёклик хусусиятига эга, еганда хуш кайфият бахш этади. Агар уни ейилса, нафсоний ва табиий руҳларга қувват бағишлайди, юрак, мия, жигар, меъда, буйрак ва хоялардан иборат шоҳ аъзоларни мустаҳкамлайди ва уларни ҳал қилувчи аъзолар сифатида сақлайди. Бош мияга қувват бағишлайламоқ, зеҳнни чарҳламоқ, фикрни тийрак ва кучли қилмоқ учун энг яхши дармон ва восита ҳисобланади, совуқ ва ҳўлликдан бўлган бошоғриқ , фалаж, юзнинг қийшайиши (бунинг учун агар бурунга қуйилса), кетма-кет шамоллашга (агар бурунга тортилса)ва сахта (ўликка ўхшаб ҳаракатсиз ётишлар)ни даф этади, бош мия тиқилмаларини очади(агар бурунга тортилса)ва бошқа совуқ мижозли хасталиклар, мия ва асабларга алоқадир савдолик бўлса, шифо бағишлайди.

26. Узум сувини қайнатиб тайёрланган шаробни пишган май дейишади, унинг қайнатмаси қуюқ бўлиб, баданни иссиқ қилади, асабларга куч бағишлайди, лекин бошни оғритади. Ширин май оғир таб, озуқа сифатида тўйимли, сархуш май ҳазмни бузади, асабга зарар қилади, кўп ичган кишини қўрқоқ қилади.

27. Сирка асабий ва аъзолари асабнок, янги касалдан турган ва совуқ мижозли кишилар учун зарарли. Агар буни давомли равишда истеъмол қилинса, истисқо ва кўзнинг хиралаштириш дардларига дучор қилади, юзни сарғайтириб, ичаклар яллиғланишига сабаб бўлади ва одамни оздириб юборади. Ушбу зарарларини ислоҳ қилмоқ учун ширинликлар, гўшт суви истеъмол қилиш керак.

28. Дарахт танасидаги қўзиқорин юрак, мия ва асабларни кучли қилади, баданни семиртиради, ёмон хилтларни ичкетар билан ҳайдайди, балғамли иситмаган шифо бағишлайди ва бу ҳолатларда ҳеч қандай зарар етказмайди.

 

Тинчлантирувчи, уйқуни тиниқлаштирувчи даволар:

Уйқусизлик одатда бош мия ва унинг қобиғидаги касалликлар оқибатида келиб чиқади. Уйқусизлиуни бартараф этиш учун аввало нохуш дардни келтириб чиқарувчи омилларни йўқотиш мумкин бўлади.

Умуман олганда уйқу олдидан очиқ ҳовода пиёда сайр қилиш, умумий обзан қабул қилиш фойдалидир. Шифокор тавсияси билан беморнинг аҳволига қараб у ёки бу доривор воситаларни тавсия этиши мумкин. Хар холда кимётерапевтик препаратларига нисбатан табиий воситалар ўзининг ижобий тарафлари билан ажралиб туради.

Қулмоқ: (хмел) гулларидан тайёрланган қайнатма оғриқсизлантирувчи, тиришишни йўқотувчи, сийдик ҳайдовчи, уйқусизликни бартараф этувчи омил сифатида таъсир кўрсатади. Бунинг учун 10 гр қулмоқ ғуддалари 200 гр (1 ст) сувда қайнатилади. Қайнатмани кунига 1 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади.

Сули қайнатилган сутни уйқу олдидан ичилса, одамга тинч уйқу бахшлайди. Агар одам кўкпиёз истеъмол қилса, уйқуси тинч бўлади.

Лимонўт гиёхидан тайёрланган дамлама киши асабини тинчлантириб, уйқуни яхшилайди. Бунинг учун майдаланган лимонўтдан 8 чой қошиқ олиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Оғзи яхши беркитилган холда ярим соат дамланади. Мазкур дамлама 1 сутка давомида ичилади.

Кавказлик табиблар уйқусизликка мубтало бўлган кишиларга уйқу олдидан 2 с-н янги (қайнатилмаган) эчки сутидан ичишни тавсия қиладилар.

Эрталаб, пешинда хамда уйқу олдидан буғдойи ёки жавдар нони тузланган бодиринг, қатиқ ҳамда тоза лой билан аралаштириб манглайига қўйилса уйқунинг тинч бўлишишига эришиш мумкин. Агар одам хар куни сабзавот, резавор, шунингдек хўл меваларни истеъмол қилса, уйқуси тинч бўлади.

Уйқу олдидан шотут меваси ёки шарбати, шунингдек қулпинай истеъмол қилинса уйқу тинч бўлиши мумкин.

Мабодо уйқусизлик мияга кўплаб қон келиши билан боғлиқ бўлса, унда оёқнинг болдир қисмига ер қалампир (хреннинг қирғирдан ўтказилган бўтқаси ёхуд хантал гарциса) қўйилса уйқу элтади. Шу вақтнинг ўзидан тузланган бодиринг сувига 1 ош қошиқ тоза асал аралаштириб ичилса натижа янада зиёдароқ бўлади.

Сачиратқи (цикори) гулидан 5 ош қошиқ олиб, унинг устига 0,5 л қайноқ сув қуйилади, 3 дақиқа қайнатилади сўнгра 3 соат давомида дамлаб қўйилади. Шундан сўнг дамлам сузиб олиниб, ярим стакандан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин ичилади. Бундай муолажа одамнинг асабини тинчлантириб, тиниқиб ухлашга мойиллик яратади.

Мойчечак гули дамламасини овқатлангандан кейин ичиш истиробли бош оғриғини қолдириб уйқусизликни келтириб чиқарувчи шақиқага (мигрен) даво бўлади. Бунинг учун 1 ст иссиқ сутга ўртача қошиқда 1 қошиқ мойчечак (рамашка) гуллари солиниб 30-40 дақиқа дамлангач сузиб олинади, унга 1 чой қошиқ тоза асал солиб, аралаштириб ичилади. Бундай муолажа уйқу яхшилангунча давом эттирилади.

Ертути мевасидан дамланган чой тиниқиб ухлашга ёрдам беради. Бунинг учун 5 қошиқ ертут барги устига 1 лт қайноқ сув қуйилади, 2 соатга термосга солиб қўйилади. Дамламадан кунига 2 маҳал 1 стдан ичилади ва уйқу олдидан (2 соат олдин) 1 ст дамламага 1 чой қошиқ тоза асал қўшиб ичилади.

Қашқарбеда ўтидан тайёрланган дамлама асаб тизимини тинчлантириб, тиниқиб ухлашга ёрдам беради. Бунинг учун 1 та ўртача қошиқдаги қашқарбеда гиёҳини 1 ст қайноқ сув билан термосда 1 соат давомида дамланади. Сўнгра сузиб олиб, ушбу дамламани эрталаб ва ётишдан 1 стдан ичилади.

Одамнинг асабини тинчлантирувчи ҳамда тинч уйқу бағишловчи амаллардан бири коҳули (салат барги) дамлама ҳисобланади. Бунинг учун 20 гр майдаланган коҳу барги устига 1 ст қайноқ сув қуйилиб, 2 соат давомида дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб олиниб, ушбу дамламани кунига 2-3 маҳал овқатланишдан олдин ярим стдан, охиргисини эса уйқудан 1,5 соат олдин ичилади.

Арслонқуйруқ ўтидан (“трава пустырника”) 15 гр олиб, устига ярим чойнак қайноқ сув қуйилади ва 30-40 дақиқага дамлаб қўйилади. Сузиб олиниб, куннинг иккинчи ярмида 1 ош қошиқдан 2 маҳал ичилади. Бундай амал одамнинг асабини тинчлантириб, уйқу келтиради.

Янги ивитилган қатиқ зардобини ичиш ҳам кишини тинчлантириб, кўзни уйқуга тортиши табиий.

Уйқусизликка чалинганларга қуйидаги доривор гиёҳлар мажмуасидан тайёрланган дамламани ичиш тавсия этилади. Бунинг учун мойчечак (рамашка) гули, ялпиз барги, арпабодиён меваси (уруғи), доривор сумбул (валериана) илдизи ва оддий зирадан 1 ҳиссадан олиб аралаштирилади ундан 10 гр олиб, устига 1 ст қайноқ сув қуйилади ва устида 30 дақиқа ушлаб турилади. Шундан сўнг, қайнатма совитилиб сузилиб, камайиб қолган шарбат қайнатилган сув билан олдинги меъёрига етказилади. Мазкур дамламадан эрталаб 2 ст, кечқурун 1 стдан ичилади.

Уйқуни тинч ва осойишта бўлишида енгил мусиқа садоси, сувнинг жилдираб оқиши, сайроқи қушларнинг хониши, ёмғирнинг шивирлаши каби омилларнинг ҳам ўрни катта.

Гўдакнинг уйқуси келмай ғиншийверса бир мақомдаги алла тебратишлар ҳам уйқу чақириши мумкин.

Агар гўдак йиғлаб, ухлай олмаса она боланинг бошини чап кўксига қўйиб, бағрига босса уйқу тезроқ элтади. Чунки она юрагини уриши бир меъёрли бўлади.

Табобат усулида даволаш:

  • Иттиканак ўтидан бир ҳовуч олиб, устига 3 литр сув қуйилади ва қайнатилади. Сузиб олиб, ванна сувига қўшиб, асал касали бор бола чўмилтирилади.
  • Хантални 15 кун давомида қуруқлай, кунига 3 маҳал бир хабдори катталигида еса шифо бўлади.
  • Бўтакўз гулидан 1 чой қошиғи устига 1 ст қайноқ сув қуйилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб, кунига 3 маҳал овқатдан олдин чорак стдан ичилади.
  • Лимондан ярим килограмм олиб, қирғичдан ўтказилади ва асал билан аралаштирилади. Эрталаб ва кечқурун 1 қошиқдан истеъмол қилиб турилса, асабийлашиш оқибатида юрак ўйнашига чалинган киши шифо топади.
  • Арслонқуйруқ ва ялпиздан 100 грдан, кийикўтидан 75 гр олиб, аралаштирилади, ундан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим стдан ичилади.
  • Бодом мағзини янчиб, шакар ёки асалга аралаштириб, мунтазам истеъмол қилиб юрилса, асабни яхшилайди, мияни қувватлантиради, ақлни зиёдалаштириб, фикрни тиниқлаштиради.
  • Итузум, маврак, арслонқуйруқдан 100 грдан олиб аралаштирилади, 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин, 150 грдан ичилади.
  • Маймунжон (парманчак) новдалари ва баргларидан 3 ош қошиқ олиб, сири идишга солинади ва устига 3 ст сув қуйиб, паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда 15 дақиқа қайнатилади. Оловдан олиб, 15 дақиқа дамлаб қуйилади. Сузиб, овқатдан ярим соат олдин 4 га бўлиб ичилади.
  • Маймунжондан (парманчак) 100 гр, тирноқгулдан 75 гр, лимонўтидан 100 гр олинади, шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин, 150 грдан неврозда ичилади.
  • Маймунжон (парманчак) барги ва гулидан 50 гр олиб, устига ярим литр ароқ қуйилади ва 10 кун қоронғи, иссиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан силкитиб турилади. Сузиб, кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим ош қошиқдан неврозда ичилади.
  • Маймунжон (парманчак) баргидан 100 гр, лимонўтдан 100 гр, тирноқгулдан 75 гр олиб аралаштирилади, ундан 3 ош қошиғи устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан 1 соат олдин, 150 грдан ичилади.
  • Оқ ламиул ва мавракдан 100 грдан, қулмоқ ғуддасидан 25 гр олиб, аралаштирилади ва ундан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим стдан ичилади.
  • Доривор валерианадан 75 гр, дўлана гулидан 100 гр олиб аралаштирилади, ундан 2 ош қошиғини кечқурун термосга 2 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб асаблар таранглашганда кунига 4 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин, ярим ст ичилади.
  • Доривор валерианадан 50 гр, арслонқуйруқдан 50 гр олиб аралаштирилади, ундан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин, 50 грдан ичилади.
  • Тоғ райхонидан 100 гр, ялпиздан 100 гр, кийикўтдан 75 гр, олиб аралаштирилади, шу йиғмадан 3 ош қошиғини термосга солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин, 150 грдан ичилади.
  • Карафс ўти таркибида калий, магний ва темир моддалари борлиги сабабли одам истеъмол қилган юрак қон-томир тизимларига ижобий таъсир кўрсатади, асал чой фойда бўлиб, қон пайдо қилувчи омил хисобланади. Карафс катта ёшли кишилар аъзоларида сув ва туз мутаносиблигини яхшилайди, семириб кетишдан асрайди. У моддалар алмашинувини яхшилайди, иштахани очади асаб тизимини мустаҳкамлайди.
  • Ёнғоқ мағзидан 300 гр, қора майиздан 200 гр олинади ва гўштқиймалагичдан 2 марта ўтказилади. Кунига 3 маҳал 1 чой қошиғига 50 гр сариқ ёғ қўшиб, 18 кун истеъмол қилинади.
  • Ёнғоқдан 30 гр, пишлоқдан 20 гр, майиздан 20 гр хар куни истеъмол қилиб турса, асаб толалари яхшиланади, жигар касалликлари бархам топади.
  • Доривор валериана илдизидан 100 гр, рута ўтидан 50 гр олинади ва шу йиғмадан кечқурун термосга солиб, устига 1 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 1 ош қошиқ асал қўшган холда 4 қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Кучала илдизини туйиб, асалга қўшиб қайнатилса ва кунига 3 маҳал чигит катталигида яланса кишини бақувват қилади, фалаж шол ва асаб касалликларида фойда қилади.
  • Мойчечак, ялпи, дўлана гулларидан 100 грдан олинади шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 грдан асаб касалида ичилади.
  • Дастарбош, ялпиз, лимонўтдан 100 грдан олинади ва шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига ярим соат олдин 150 грдан асаб касаллигида ичилади.
  • Эрман (аччиқшувоқ) илдизини майдалаб, устига сув қуйиб, 2 соат қўйилади. Кейин 10 дақиқа қайнатиб, сузиб олинади. Кечқурун ётиш олдидан ваннага (суви 36-37 даража керак) қайнатмаси солиб, невроз касаллигида ванна қабул қилинади.
  • Дўлана гулидан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 ст қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, унга 1 ош қошиқ асал қўшилади ва 4 га бўлиб, овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
  • Мурч, шакар, мош еб юрса, асаб хасталикларини даволайди.

 

Фойдаланган адабиётлар:

“Шифо инфо” Кутубхонасидан.

“Халқ табобати” Хазинасидан жавоҳирлар.

Cаттаров А.Н “дард кўп давоси ундан кўп”

 

 

Орқага Чоп этиш