ru uz
Битта найча билан фарзандли бўлиш мумкинми?

- Бир нафар фарзандим бор. Етти йил аввал бачадон найчасида киста аникданиб, даволаш мушкул бўлгани учун шифокорлар кистани ба-чадон найчаси билан бирга олиб ташлашди. Мана, орадан шунча йил ўтса-да, бўйимда бўлмаяпти. Битта бачадон найчаси билан қам ҳомиладор бўлиш мумкинми?

Ҳомиладор бўлишни истаган аёл учун бачадон найчаларидан бирининг олиб ташланиши оғир ҳолат. Ахир аёлнинг ҳомиладор бўлиш-бўлмаслиги ушбу қўшалоқ аъзога боғлиқ.
Одатда, жинсий аъзоларнинг шамоллаши натижасида бачадон найчаларида турли ўсмалар ривожланади. Бачадондаги киста найча билан бирга қўшилиб кетган бўлиши мумкин. Шунинг учун шифокор киста билан бирга найчани ҳам олиб ташлашга мажбур бўлган. Аммо иккинчи найча омон қолган экан, ҳомиладор бўлиш имкони бор. Ушбу мақоламиз орқали нима сабабдан бачадон найчасида киста, миомалар пайдо бўлади ва уларнинг олдин олиш мумкинми, шундай ҳолатда ҳам ҳомиладор бўлиш учун нималарга аҳамият бериш кераклиги ҳақида тўхталамиз.

Гинекологга вақтида боринг

Шифокор-гинеколог кўригидан, ҳатто сизни ҳеч нарса безовта қилмаса-да, ҳар олти ойда ўтиш керак. Борди-ю, кичик тос аъзосида шамоллаш, яллиғланиш бўлса, ўз вақтида олдини олган маъқул. Акс ҳолда, тухумдонлар фаолияти бузилади, бачадон ва унинг йўлларида турли ўсмалар пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, у ерда киста, миома вужудга келиши аёлнинг насл қолдиришига жиддий таъсир қилмай қўймайди.

Гап нимадалигини текширув аниқлайди

Биринчи қиладиган ишингиз, бачадон найчаси фаолиятини аниқлаш. Бунинг учун рентген аппарати ёрдамида гистеросальпингография муолажаси ўтказилиб, найчанинг ўтказувчанлиги текширилади. Бачадон кистасининг асорати сифатида найчада тиқилма (спайка) вужудга келган бўлиши мумкин. Айнан шунинг учун шифокорлар сиздаги найчани олиб ташлашган. Яна ҳомиладор бўлишингиз учун эр-хотин иккингизда яллиғланиш, вирусли инфекциялар бор ёки йўқлигини аниқлаш керак. Гап шундаки, касаллик чақирувчи инфекциялар бачадон найчасида спайка ҳосил қилиш хусусиятига эга. Борди-ю, арзимас шамоллаш ёки инфекция аниқланса, дарров эр-хотин иккингиз даволанишни бошланг. Бу келажакда сизда яна аввалги ҳолат қайтарилмаслиги учун амалга оширилади.            •

Овуляция юз беряптими?

Сиздаги бу жараённи ҳам назорат қилиш даркор. Даволовчи шифокорингиз билан тиббий тақвим бўйича тухумдоннинг етилиш даврини текшириш, базал ҳарорат орқали овул бўлган кунни аниқлаб, шунга қараб яқинликни белгилаш мумкин. Яна сизга тухумдонлар фаолиятини текширтиришни маслаҳат берардим. Чунки шунча пайтдан бери ҳомиладор бўлмаслигингизнинг сабаби айнан шу аъзодаги яллиғланиш, гормонал бузилиш туфайли бўлиши ҳам мумкин. Борди-ю, овуляция борасида ҳам муаммолар бўлса, шифокор гормонлар ёрдамида ликулалар ўсишини кучайтиришни маслаҳат беради. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва одатда, махсус гормонал даво ёрдамида фолликулалар тез етилиб ҳомиладорлик ҳам тез юз беради. маслаҳатим, тўлақонли тиббий текшир ўтинг, муаммо айнан нимадалигини ан» даволанишни бошланг.

Орқага Чоп этиш