ru uz
Кандидознинг олдини олинг!
  • Ширинликларни ҳаддан ошиқ истеъмол қилманг. Акс ҳолда, қин ишқорли муҳити ўзгариб, замбуруғлар кўпайиши учун қулай шароит вужудга келиши мумкин.
  • Антибиотиклар қабул қилишга эҳтиёткорлик билан ёндошинг.
  • Ванна мойлари, гигиеник упа, спрей каби хар хил воситаларни қўллашдан қочинг.
  • Қинни сув босими остида ёки суюқ дори пуркаб ювиш ҳам инфекцияни қўзғаши мумкин.Қолаверса бундан, касаллик қўзғатувчиларини назорат қилиб турувчи фойдали бактериялар ҳам ювилиб кетади.
  • Ажралмаларнинг ранги, ҳиди ва миқдорига эътибор беринг. Нормал холатда ажралмалар ҳар бир аёлда шаффоф рангли, кам миқдорда бўлади. Оқ, творогсимон ажралма ва қичишиш одатда замбуруғли инфекциялар мавжудлигини билдиради. Жинсий яқинликдан сўнг пайдо бўладиган суюқ, рангсиз, ёқимсиз ҳидли ажралма бактериал вагиноз белгиси бўлиши мумкин. Ёқимсиз хид чиқарувчи, кўпчиган, яшилтоб ажралма трихомониаз мавжудлигини англатади.
  • Тампонлардан фақатгина ҳайз циклининг дастлабки кунларида фойдаланинг. Уларни ҳар икки соатда алмаштириб туринг. Қин ва бачадон бўйнининг яллиғланиш касалликларида эса тампонлардан фойдаланманг.
Орқага Чоп этиш