ru uz
Климакс билан келишамиз

Ўзгаришлар ташхиси

...аёл бир йил давомида хайз кўрмаганида, шунда ҳам тегишли текширувлардан кейин қўйилади. Одатда, 45 ёшдан кейин аёл конидаги эстроген (аёллик гормонлари) анча камаяди. Аёлнинг ҳаракатчанлиги, терисининг майинлиги, якинликка мойиллиги, ҳомиладор бўлиши, қолаверса, кайфияти, шу гормонга боғлиқлиги учун қондан қолаётган маҳал анча ўзгаради.

Сабаби ўзингизни аямасликда

  • Эсингизни танибсизки, ҳаракатдасиз. Хам уйнинг, ўам ишнинг уддасидан чиққан эпли аёлсиз. Фақат, бунинг товонини соғлик билан тўлаганингизни биласизми? Айбларингизни бирма-бир келтирамиз:
  • Уйқу, дам, ҳаловат нималигини билмай, тинимсиз ишлаш.
  • Гинеколог кўригидан охирги марта фарзанд кўрганингизда ўтгансиз.
  • Бўқоқ ва жинсий аъзодаги шамоллашга йиллаб парво қилмайсиз.
  • Кўпинча гриппни оёқда ўтказасиз.
  • Иш ва уйдаги туганмас муаммолар туфайли доим асабингиз таранг ҳолатда юрасиз. Агар шу бешлик ичида, атиги бир-иккитаси сизда кузатилса, климаксни ўзингизга 5-10 йил га яқинлаштирдингиз, ҳисоб.

Эрта бошланиши қачон?

Климакс бошланиши илк ҳайзингиз эрта-кеч бошланганига боғлик эмас. Лекин онангиз фалон ёшда ҳайздан қолган бўлса, бу ҳолат сизда ҳам юз бериши мумкин. Ҳали қирққа кирмаган бўлсангиз-у, ҳайзингиз сурилса, узоқ давом этмаса, меъёридан кўп келса, уй юмушлари билан шугулланаётган маҳал бошингиз айланса, куп асабийлашсангиз, қон босимингиз кўтарилиб- тушса, жинсий яқинлик ёқмаса, одатдагидан кўра кўп терласангиз, бўксаларингиз семирса, кутилмаганда юз-қўлларингиз кизарса, гап эрта климакс ҳақида кетади.

Кечиктириш мумкинми?

Албатта. Бунинг учун: 25-30 ёшдан бошлабок камрок овқат ейишга одатланинг. Таомномада ёшлик — Е витамини бўлиши шарт. Уни салат барги, исмалоқ, кашнич ва сельдерейдан, ёнғоқ, бодом ва хандон писта каби чақ-чуқлардан, қора (жайдари ундан ёпилган) нон, ўстирилган буғдой, ҳар хил кепак, зайтун зиғир ёғи ва сархил мевалардан топасиз.

  • Овқатларнинг аксари буғда пишган ёки қайнатилган, суюқ бўлиши керак.
  • Ҳар олти ой тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиб, касалликларни вақтида даволашга киришинг.
  • Купрок пиёда юришга ҳаракат қилинг.

Қачон шифокорга борамиз?

Асли, шифокор кўригидан ҳар олти ойда ўтишни канда қилманг! Шунда ўзингиздаги ўзгаришларни вақтида пайқаб, улар билан курашиш осон булади. Баъзи аёллар қизиш туфайли ухлаёлмайди, терлайвергани учун одамлар билан мулоқот қилолмайди, асаблари таранг ҳолатга келади. Бундай пайтда шифокорга қанча эрта мурожаат қилсангиз, шунча яхши. Климакс даврида қабул қилинадиган дорилар асосан оддий гиёҳлардан тайёрланиб, таркибида ўша-ўша эстроген мавжуд. Уларни вақтида қабул килсангиз, юқоридаги белгилар қийнамайди.

Енгил ўтиши учун

  1. Ишларингизни режалаштиринг, уришқоқ одамлардан нари юринг.
  2. Қизиш хуружи пайтида кўкрак қафаси (диафрагма)ни тўлдириб нафас олишга ўрганинг. икки-уч қултум муздек ялпизли дамлама ичинг, хуруж дарров тухтайди.
  3. Фақат пахтали кийим кийинг.
  4. Ётишдан олдин доим илиқ сувда чўмилиб, гулоб (атиргул суви)да баданни чайинг, климаксдаги бош оғриқ, асабийлик ва терлашдан халос буласиз.
  5. Дўлана, маврак ва жағ-жағ билан дўстлашинг. Улардан тайёрланган чой тана қизиши, терлаш, асабийлик, қон босими кўтарилиш каби барча климакс белгиларини енгишга қодир.
  6. Асални янги сиқилган лавлаги шираси билан тенг аралаштириб, ҳар овқатдан кейин 1 ош қошиқдан ичсангиз, климакс анча осон кечиши аниқ. Бу восита бўқоғингиз бўлса ҳам кор қилади.
  7. Наҳорга бир чимдим прополис ёки асалари чангидан қабул қилиш климакс белгиларини камайтиради.
  8. Шу бугундан бошлаб бир чимдимдан кунжут уруғини ейишга киришинг. Таркибида ёшариш гормонлари ниҳоятда кўп бўлгани учун, сизга керакли қувват бериб, қизишлардан асрайди.
  9. Олма, узум, анор шарбатини кўп-кўп ичинг. Таркибидаги антиоксидант моддалар климакснинг енгил ўтишини таъминлайди, бош оғриғидан халос қилади.
  10. Қизиш хуружи бошланиши билан ўрик ёки олма қоқи суриб юринг, ёрдам беради.  



    Манба:  "Суғдиёна " газетаси     
Орқага Чоп этиш