ru uz
қачон кесарча кесиш ўтказилади?

Кесарча кесиш! Ким учундир бу даҳшатли ҳукм, яна биров учун нажот йўли, айримлар учун «олабўжи»... Аслида у қандай ҳолларда қилиниши керак? Ҳар доим ҳам кесарча кесиш қарори тўғри қабул қилинадими? Баъзида қўркқанга кўш кўриниб, шифокорлар шошилиб қолмайдими? Ёки аксинча, мутахассиснинг гапига кирмай, вақтида жаррохликка рози бўлмасангиз, кейин афсусланиб қолмайсизми? Хуллас, саволлар кўп.

Мутлақ сабаблар

Кесарча кесиш қўлланилиши шарт бўлган, бошқа усулларга мурожаат қилиш хавфли саналган вазиятлар мавжуд. Бу ўринда шифокор билан баҳслашиб ўтирмай жарроҳликка рози бўлиш керак. Улар қуйидагилар:

  • Тос торлиги. Аёлнинг анатомик ўзига хослиги сабаб бола тос ҳалқасидан ўта олмайди. Кўп ҳолларда тос торлиги туғруққача маълум бўлади ва режали кесарча кесиш амалиёти ўтказилади. Аммо айрим вақтларда тоснинг кичиклиги туғруқ жараёнида аён бўлиб қолади. Бундай ҳолларда ҳам она, ҳам бола ҳаётига каиа хавф туғилади. Зудлик билан жарроҳлик ўтказилиши керак.
  • Туғруқ йўлида юзага келадиган механик тўсиқпар. Бундай тўсиқларга бачадон бўйнида жойлашган миома, тухумдонларда ва тос суягида ўсмалар, тос суяги цеформацияси кабилар киради. Бола минг ҳаракат қилганда ҳам улардан ўтолмайди.
  • Бачадон ёрилиб кетиши эҳтимоли. Бу хавф кўпинча аввалги туғруқца кесарча кесиш ёки бачадонда бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилгандан сўнг қолган чандиқлар туфайли юзага келиши мумкин. Агар бачадондаги кесилган жой тўғри битса, кейинги туғруқ пайти бачадон ёрилиши хавфи юзага келмайди. Аммо баъзида чандиқ нотўғри жойлашган/битган бўлади.
  • Бу хавф туғруққача УТТда аниқланади ва кесарча кесиш аввалдан режалаштирилади. Баъзида эса айнан туғруқ пайти чандиқнинг «ўзини тутиши»га қараб режалаштирилмаган кесарча кесишга мурожаат қилиниши ҳам мумкин. Шунингдек, бир неча марта кесарча кесиш билан туғиш ёки кетма-кет кўп туғиш орқали бачадон девори юпқалашиб кетиши ҳам ёрилиш хавфини юзага келтиради.
  • Йўлдошнинг нотўғри жойлашуви. Баъзида йўлдош бачадон бўйнига яқин жойлашиб, ҳомиланинг йўлини тўсиб қўяди. Натижада она ва бола ҳаётига хавф туғдирувчи қаттиқ қон кетиши рўй бериши мумкин. Йўлдошнинг ноқулай жойлашу- ви туғруққача УТТ орқали аниқланади ва режалаштирилган кесарча кесиш тавсия этилади.
  • Йўлдошнинг муддатдан аввал кўчиши. Бунда йўлдош одатдагидек бола туғилиб бўлгач эмас, туғруққача ёки туғруқ пайти кўчиб қолади. Натижада шошилинч амалиёт ўгказилади.
  • Киндик ўқининг боладан олдин чиқиб келиши. Бу қоғоноқ суви ҳаддан ортиқ кўп бўлган ҳолларда рўй беради. Натижада ҳомила ва йўлдош орасидаги қон айланиши тўхтайди, боланинг ҳаёти хавф остида қолади.

Нисбий сабаблар

Туғруқ табиий кечиши мумкин бўлган, аммо она ва бола ҳаётига катта хавф юзага келадиган сабаблар ҳам учрайди.

  • Онадаги сурункали касалликлар. Юрак-қон томир, буйрак, кўз касалликлари, онкология, қандли диабетда, шунингдек, вирусли касалликларда (жинсий герпес, ОИВ табиий туғрукда болага ўтиши мумкин) кесарча кесиш қўлланилади.
  • Боланинг тескари келиши. Шунингдек, ҳомиланинг жуда катта бўлиши.
  • Онадаги кечки гестоз. Бунда ҳаёт учун муҳим аъзолар ва қон айланиш тизими билан муаммолар бўлгани учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш хавфсиз ҳисобланади.
  • Туғруқнинг сустлашиб қолиши. Бунда яхши бошланган тўлғоқлар камайиб, тиниб қолади (дард қочади), медикаментлар таъсир қилмайди, бола ва она ҳаётини сақлаб қолиш учун кесарча кесиш қўлланилади.

Бу асосий сабаблар. Кўп ҳолларда шифокорлар она ва бола ҳаётига хавфни тарозига солиб, ўйлаб кўриб, кейин кесарча кесишни таклиф этишади. Аммо баъзида оддий бавосил туфайли ҳам жарроҳлик қўллангани ҳақидаги шикоятларни эшитамиз. Бошқа бирор асоратлар билан бирга кечмаган соф бавосилда кесарча кесиш қўлланилмайди. Лекин бу умумий гап. Ҳаммасини ўша вақтда туғруқ жараёнини кузатиб турган шифокорчалик аниқ баҳолайдиган инсон йўқ.

 

Манба:  "Суғдиёна " газетаси

Орқага Чоп этиш